Жума куни Каҳф сурасини ўқишнинг фазилати Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азиза, мўмина, муслима опа-сингиллар! Саййидул айём, ҳафталик байрам кунимиз барчаларимизга муборак бўлсин! Ушбу жума сиз азизалар билан жума кунида «Каҳф» сурасини ўқишнинг фазилатлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқсак. «Каҳф» сўзи ғор маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари Роббиларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳи зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий мўъжиза содир бўлади. Суранинг номи шундан олинган.»Каҳф» сураси Қуръони Каримдаги «Алҳамду» билан бошланган беш суранинг биридир. Бу сурада қиссаларга асосий урғу берилган. 110 оятдан иборат бўлган Қаҳф сурасининг 71 ояти қиссалардан иборат. Сураи каримада каҳф(ғор)га кириб олган йигитлар, икки боғ, Одам ва Иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда ҳамда Зулқарнайн қиссалари келади.»Каҳф» сурасида ҳам Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби ақидани, фикр ва тасаввурни, одоб-ахлоқ ва қадриятларни исломий йўлга солишга даъват етакчилик қилади. Ислом даъватининг машаққатли босқичида мусулмонларни кофирлар азоблаётган бир пайтда тушган бу сураи карима оятлари, ундаги ибратли қиссалар, агар иймон аҳли қийинчиликларга бардош берса, албатта, ғолиб бўлажакларини англатади. Ҳар замон ва маконда ҳам иймон аҳли синовга учраши, кофирлар вақтинча устун келиши мумкинлигини тушунтиради. «Каҳф» сураси ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим. Бир киши «Каҳф» сурасини ўқиди. Ҳовлида ҳайвон бор эди. Ҳайвон безовта бўла бошлади. Одам қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар». Имом Муслим, Имом Насаий ва Имом Аҳмад Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар. Бошқа бир ҳадисда: «Ким «Каҳф» сураси аввалидан ўн оят ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган. Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар. Бу сураи каримада ҳар бир инсон ҳаёти давомида учраши мумкин бўлган фитналар: ҳокимият, подшоҳ, амалдорлар ҳақида, мол-дунё ишқи, дунё ҳодисалари, мансаб, подшоҳлик ва имкониятлар бекаму кўст бўлиши ва бошқа фитналар ҳақида улардан четланиши зарурлиги хусусида баҳс юритилгандир. Демак, ҳар бир инсон мазкур фитналардан омон бўлиб юриши учун ушбу ҳадиси шарифларга амал қилиб, ҳар куни сураи Каҳфнинг аввалидан ўн оят, ҳар жума эса аввалидан охиригача тадаббур ила тиловат этиб туришни ўзига вазифа қилиб олса, жуда ҳам яхши бўлади. Демак, ушбу жума «Каҳф» сурасини ўқишга шошилайлик. Аллоҳ таоло ушбу кундаги ибодатларимизни ўз даргоҳида қабул айласин. Омин. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
@user-mj2gc6fy6i2 жыл бұрын
Давом этсин
@user-mj2gc6fy6i2 жыл бұрын
Давом этсин
@otabekboqiyev90272 жыл бұрын
Jyma duvosi
@muminadjuraeva1822 жыл бұрын
ноль дБ ь хддд хддд щундейбола бэ
@muminadjuraeva1822 жыл бұрын
з
@neshquvvatova29627 ай бұрын
КАФҲ сурасини ўқиб эшитганларга АЛЛОҲ икки дунё. Саодатини берсин.
Барча мусулмонларга тинчлик, хотиржамлик,саломатлик ва омонлик тилайман, Аллохдан барча гунохларимизни махфират килишини сураб коламан ва Жаннатнинг фирдавс богларида бирга Расуллилох хузурида булищликни сураб коламан.Омин.
@javlonjavlonov45392 жыл бұрын
Кахф сураси фазилатидан ва хосиятидан хаммамизга насиб килсин
ИншаАллах Жума мүбәрәк болсын! Ораза айында тилеген дуга тилектеримиз кабыл болсын! Елимиз тыныш,журтымыз аман болсын. Бала шағамыз аман болсын әмин әмин әмин
@furqatmaraimov5792 Жыл бұрын
omin
@user-ho2xd4rd1e2 жыл бұрын
Омин..омин.омин
@shirintorayeva8627 Жыл бұрын
я тебя люблю мама 🌹♥️я тебя люблю папа ♥️👑🤲🤲🤲🌹🌹♥️🥰😍я тебя люблю Аллох спасибо 🤲🤲🤲
Assalomu alaykum muslima va muslim dindowlarim hammangizga soglik tinchlik barakotlik umr imoningiz mustahkamligini va juma ayomi bilan chin kongildan tabriklayman kahf surasin oqigan qori akani ota onalari ming rahmat wu daraja etkazib qori boliwlariga sabab boliwgani un olohim har birimiz avlodimizdan wunday wori qoriya lar tugiliwini olohdan sorab qolaman inwooloh omin
Оллохим хар бир мусулмон ахлини ва бизларни хам икки дуне саодатига мушарраф этсин илохим Розина биллайхи Роббан ва бил Ислами динан ва би Мухаммадин Росулан Аллоху Акбар
@user-nf5xz9vy1u2 жыл бұрын
rahmat
@user-vo1dh9ri5h2 жыл бұрын
@@user-nf5xz9vy1u саломат булинг
@FotimaRakhmatova-gv4ue6 күн бұрын
Овозларига куз тегмасин.Машоолох.бизларга хам шундай ёддан укишни насиб килсин Омин.
@FotimaRakhmatova-gv4ue6 күн бұрын
Эй Аллохим бугун жума куни дуоларимиз ижобат буладиган кун узингдан илтижо килиб сурайман касалларни дардига шифо бергин.Фарзанд талабларга фарзанд бергин.Карздорларга нажот бергин.Бахтлари очилмаган йигит кизларимизни бахтлари очилсин.Уйсизларга уй бергин.Болажонларимизни уз панохингга асраган.Топган пулларини Хайрли баракали килиб бергин .Омин.Тинчлигимизга куз тегмасин.Ёмон куздан асрагин хамма хаммани.Шу укиб турганларга хам шу тилакларни истайман.рахмат.
@shahloboltaeva3236 Жыл бұрын
Оллох рози бусин Жума Куни муборак бусин оллохга хамду санолар жанноб пайганбаримиз Мухаммад с а в сахобаларга дуру саловатлар бусин билиб билмай гунохларимни магфират килгин астахфирло товба оллох панохида асрасин соглик саломатлик хотиржамлик бусин иллохим оллохим Я Роб Я Роб Я Роб Я Роб оллоху Акбар омин Рахмат
Асалаума алейкум окыган дуаларын кабыл болсын жума кабыл болсын аумин
@user-uh7jy5qs5g Жыл бұрын
Аллахка чексиз шугурлор болсун. Суйуктуу пайгамбарыбыз Мухаммад С А Ага анын уй булосуно сахабаларына Алланын алкыш салам салаваты болсун 🤲🤲🤲. Аллахым баарыбызды бейиште бирге болууну Насип этсин.
@kuranbayhasanov87592 жыл бұрын
Ассалому Алайкум Рахматуллохи Барокатух Барча Мусулмон, Динимиз ахлига Жума куни муборак.Оллохим барчамизни яхшиликлар билан сийласин🤲🤲🤲🤲🤲
@user-eb1pd5en4h11 ай бұрын
Ассалому алейкум Рохматиллоху ва Боракатух жуда чиройли кироат Аллохим узи сиздан рози булсин илохим 🤲 амийн