Ҳўжа Исҳоқ Валий зиёратгоҳи | Ziyorat

  Рет қаралды 1,942

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Зиёрат" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Ислом дини тарихида нақшбандия тариқати алоҳида ўрин эгаллайди. Бу тариқат исломнинг маърифий йўналишини ривожлантиришда етакчилик қилган ва ўзининг инсонпарварлик ва маърифатпарварлик ғоялари билан бугунги кунда ҳам дунё жамоатчилигини ҳайратга солмоқда.
Нақшбандия тариқатининг хожагон талқинидаги йўлини такомиллаш-тириш билан бутун Марказий Осиё, Мовароуннаҳр ва Хуросонда машҳур бўлган мутафаккир Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Хожаги Косоний - Махдуми Аъзамнинг тўртинчи хотини Биби Руҳия(Бибичаи Қашғарий)[1]дан туғилган ўғли Хожа Исҳоқ Вали ҳақида гап борганда тадқиқотчилар уни фавқулодий қобилиятлар соҳиби, Нақшбандия тариқатининг изчил ҳимоячиси, ислом дини тараққиётига, ислом цивилизацияси тараққиётига беназир ҳисса қўшган йирик жамоат ва сиёсий арбоб сифатида тилга олишади.
Бу мутафаккирнинг вафот этган вақти манбаларда аниқ кўрсатилади мелодий 1599 йил. Аммо баъзи манбаларда Хожа Исхоқ Вали 69 ёшида вафот этган деб кўрсатилса[2], айрим манбаларда эса 94 йил умр кўрган[3] деб қайд этилади. (Бу рақам Хожа Исҳоқ Валининг шогирдлари бўлган Муҳаммад Аваз Самарқандий ва Шоҳ Муҳаммад Пайравий томонидан 1603 йили ёзилган “Зиёу-л-қулуб” ва 1599 йилда ёзилган “Жалису-л-Муштоқин” номли асарларда ҳам қайд этилган). Мутафаккирнинг ёши ҳақидаги бу икки хил манбаларни мантиқан солиштириб кўрсак, биринчи манбанинг хатолиги кўзга ташланади, чунки, Махдуми Аъзам 1461йил туғилган бўлиб, Хожа Исхоқ Вали туғилган пайтда қарийиб етмиш ёшга етган бўлади. 70 ёшли кишининг фарзанд кўриши мантиқан тўғри келмайди. Шунингдек, кўпгина манбаларда Хожа Исхоқ Валининг кўп йил умр кўрганлиги, Шарқий Туркистонда жуда кексайиб қолган пайтлари ҳам нақшбандия тариқатининг тарғиботчиси, яловбардори бўлиб халқни илму-маърифатга чорлаб юрганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам учрайди. Бу фикрлар, иккинчи манбанинг тўғрилигига далил бўлиб келиши мумкин. Шунга ва мутафаккирнинг бевосита замондошлари бўлган муаллифларнинг ёзган манбаларига асослансак, Хожа Исҳоқ Вали 94 ёшда вафот этган деган фикр ҳақиқат бўлиб чиқади. Бундан Хожа Исҳоқнинг туғилган йили 1599 - 94 = 1505 йил келиб чиқади.
Хожа Исҳоқ Вали хотираси ўткир, кўп тилларни билувчи, кучли руҳий таъсир қувватига эга инсон эди.
Хожа Исҳоқ бир неча бор Шарқий Туркистонга боради. Шунингдек, унинг Тибет, Ҳиндистон, Туркия, Эрон, Арабистон, Миср ва Хитойнинг кўпгина шаҳарларида бўлганлиги, исломнинг бағрикенглик ғояларига таяниб, турли дин вакилларининг ўзаро бир-бирини тўғри тушуниши муҳимлигини таъкид-лаганлиги, буддистлар, конфуссиячилар билан мулоқатлар олиб борганлиги ҳақида кўплаб манбаларда ҳикоя қилинади. Ҳатто унинг Конфуций ҳикматларини ҳам туркий ва форсий тилларга таржима қилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Хожа Исҳоқ Вали ўз она тилидан ташқари форс, араб, ҳинд, хитой ва уйғур тилларини ҳам яхши билган, ҳиндлар ва хитойликлар билан таржимонсиз мулоқат қилишга уринган. Ҳар сафар суҳбатдошлари уни яхши тушунганлигини таъкидлашар эди. Хожа Исҳоқ ўз отаси Махдуми Аъзам изидан бориб, диний ва миллий камситишларга йўл қўймаган. Манбаларнинг шоҳидлик беришича, унинг мухлислари орасида будпарастлар ва яҳудийлар ҳам бўлган. Кўпгина будпараст ва динсиз фақирлар мусулмончилик удумларини қабул қилишган[4].
Хожа Исҳоқ Вали отаси Махдуми Аъзамнинг “Дин ва муқаддас китоблар инсон учун, уни одоб-аҳлоқда камолга етказиш учун берилгандир. Инсон дин учун эмас дин инсон учун яратилгандир” - деган ўгитларига қатъий амал қилган ҳолда, нақшбандия арконларига садоқатли пир-муршид сифатида юртда тинчлик ва осойишталикни, динлар орасида бағрикенгликни сақлашга виждонан хизмат қилган.
У турли дин вакиллари орасида мулоқатлар олиб борган, ҳиндулар, тибетликлар, оловпарастлар, будпарастлар ва ҳатто конфуссиячилар билан ҳам мулоқатда бўлиб, уларнинг диний қарашларидаги умуминсоний ғояларни ўрганиш лозим деб ҳисоблайди. Конфуцийнинг ҳикматлари инсон камолатида муҳим рол ўйнашини таъкидлайди ва конфуция таълимоти диндан кўра катта илм ва фалсафа эканлигини қайд этган.
Хожа Исҳоқ Вали ёшлигидан кучли мантиқ эгаси бўлган, дастлаб мантиқни ўз отаси Махдуми Аъзамдан, сўнгра устозларидан, Мавлоно Лутфуллоҳ Чустийдан[5] ўрганган. У ўз ҳаётида кўпгина чигал масалаларни мантиқий салоҳиятига таяниб еча олар эди. Кунлардан бирида Хожа Ҳошимхожа Хожа Исҳоқга мурожаат қилиб, “ал-вилояту афзалу минан-нубуввати” (Валийлик мақоми набийлик мақомидан афзал турур) нақлининг маъносини ечиб беришни илтимос қилади. Шунда мутафаккир ўзининг мантиқий салоҳиятига таяниб, Расулиллоҳга ҳали набийлик сифати келмаган пайтда ҳам валийлик сифатига эга бўлганлар, бу валийлик ундан илгари ўтган найбийлар сифатидан анча афзал эди, шу маънада “Валийлик мақомига афзаллик берурлар”[6], - деб жавоб берганлар. Бошқа бир сафар Қашқар султонлари хонадонида мерос тақсимлаш можораси бўлиб, уни ечиш вазифаси Хожа Исҳоқ Вали зиммасига тушади.

Пікірлер: 1
@sanjar9029
@sanjar9029 11 ай бұрын
Оёк кийимни ечинглар масчидга киришда барака топгурлар
A pack of chips with a surprise 🤣😍❤️ #demariki
00:14
Demariki
Рет қаралды 52 МЛН
Неприятная Встреча На Мосту - Полярная звезда #shorts
00:59
Полярная звезда - Kuzey Yıldızı
Рет қаралды 6 МЛН
Otalar so'zi | Ko'chani sotib olgan boy (Hayotiy voqea asosida) [12.06.2024]
41:34
O'zMTRK O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Рет қаралды 53 М.
Samarqandda yangi manzil - sayr va dam olish maskani paydo bo‘ldi
3:47
SAMARKAND TUMAN HOKIMLIGI
Рет қаралды 402
КРАСНИ РЕКА ҚУДРАТИ АЛЛОХ бубинед
1:00
Самарканд  Мавзолей и мечеть Ходжа Ахрора Вали
4:35
Роман Посторонний Путешествия по жизни
Рет қаралды 3,1 М.
TAQDIRLAR - KELININI QIZIDEK KO'RGAN QAYNONA
44:36
Sevimli TV
Рет қаралды 98 М.
ХОЖА АХРОР ВАЛИЙ ХАЗРАТЛАРИ
6:13
TURFA OLAM
Рет қаралды 35 М.