Алишер Навоийнинг "Сабъаи сайёр" достонининг ёзилиш тарихи | Javohir

  Рет қаралды 1,645

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Жавоҳир" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Буюк донишманд, улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий умрининг ўрта, ижодий юксалишларга бой палласида ўз ҳаётида тўплаган кўп йиллик билими, тажрибалари ва хулосалари асосида бир неча тарихий асарлар ёзди. Жумладан, “Тарихи мулуки ажам” (“Ажам ( араб бўлмаган миллатлар) шоҳлари тарихи”, 1488 м. , 894 ҳ.) қисқа тарих бўлиб, Эрон шоҳлари хроникаси баён қилинган “Тарихи Табарий” ва ” Шоҳнома” асарларини мантиқан тўлдиради, улардаги фактларни изчил илмий тизимга солади. Афсонавий шоҳ Каюмарсдан сосонийларнинг сўнгги вакили Язди Шаҳриёргача бўлган шоҳлар тарихини, мифологик талқинини беради. Гарчи 1488 йилда ёзиб тугалланган бўлса-да, “Тарихи мулуки ажам” Навоийнинг илк тарихий асари ҳисобланмайди.
Навоийнинг тарихий асар ёзишга илк одамларини ҳижрий 891-894 (милодий 1485-1488) йилларда “Тарихи анбиё ва ҳукамо” (“Набийлар ва ҳукамолар тарихи”) тарихий-тазкира асарида кўрамиз.
Ушбу асар икки бўлимдан иборат. Биринчи бўлим миллий адабиётчилигимизда “Қиссас ал-анбиё” анъаналарини давом эттириб, Одам алайҳис-саломдан Нуҳ, Исо, Мусо, Яъқуб, Сулаймон, Юсуф, Довуд каби пайғамбарлар тарихига оид қиссалар келтиради. Навоий Луқмони ҳакимга ҳам анбиёлар қаторидан жой беради.
Асарнинг “Ҳукамо зикрида” деб номланган иккинчи бўлимида инсоният тарихида чуқур из қолдирган донишманд ҳакимлар Фишоғурс, Жомосп, Буқрот, Суқрот, Афлотун, Арасту, Болинос, Жолинус, Батлимус, Бузургмеҳр ҳақида ибратли ҳикоялар келтиради, уларнинг донишмандлиги, илмий кашфиётлари сири қисқа сатрларда талқин қилинади.[2] Асар илк бор 1968-йилда чоп этилган.[3]
Асарнинг табдили эса, 1993-йилда Самарқандда «Зарафшон» нашриётида нашр қилинган. Аммо негадир маънавий-адабий ҳаётимизда катта воқеа бўлган ушбу нашр ҳақида ҳозиргача матбуотда билдирилган илмий-оммабоп мақолалар ниҳоятда кам учрайди, деярли кўзга ташланмайди. Китоб эса у ҳақда батафсил гапириб беришга арзийди. Ушбу асарни ўзбек адабий тилига навоийшунос олимлар Ботирхон Валихўжаев ва Қобилжон Тоҳиров ўгирган. Кириш сўзи муаллифлари ҳам уларнинг ўзлари.[4] Асар беқиёс тарихий- адабий, диний-маърифий, дидактик аҳамиятга эга.

Пікірлер: 1
@user-te4wq6hx6f
@user-te4wq6hx6f 4 ай бұрын
😢❤
Қарлуқ уруғи тарихи | O'zbek urug'lari
25:02
⬅️🤔➡️
00:31
Celine Dept
Рет қаралды 36 МЛН
СНЕЖКИ ЛЕТОМ?? #shorts
00:30
Паша Осадчий
Рет қаралды 7 МЛН
Countries Treat the Heart of Palestine #countryballs
00:13
CountryZ
Рет қаралды 29 МЛН
Как быстро замутить ЭлектроСамокат
00:59
ЖЕЛЕЗНЫЙ КОРОЛЬ
Рет қаралды 14 МЛН
"Sab'ayi sayyor" dostoni | Dilnavoz Yusupova
27:45
O'zbek tili va adabiyoti universiteti
Рет қаралды 24 М.
Tarix oqimini burib yuborgan jang  ꞁ talas ma'rakasi
6:54
SALOM TARIX
Рет қаралды 220 М.
"Xamsa" (nasriy bayoni). Alisher Navoiy. 4-doston "Sab’ai sayyor"
2:13:12
Узбек тилида аудио китоблар
Рет қаралды 17 М.
Uzbek Ҳирот - Навоий қабрига зиëрат
2:33
Ozodlik Radiosi
Рет қаралды 142 М.
⬅️🤔➡️
00:31
Celine Dept
Рет қаралды 36 МЛН