Рет қаралды 292,423
Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов Би-би-си билан суҳбатда "Ўзбекистон" каналида шов-шув бўлган интервюси Фотима отин ҳақида бўлмаганлигини айтди. Журналист бошқа мавзуларда олган интервюсини диний таълим олувчи аёллар мавзусидаги кўрсатувга монтаж қилган.
Анвар қорининг айтишича, журналист 5 ой олдин ундан аёлларнинг масжидда тўпланиб ўтириши жоизми, деган саволни сўраган.
"Уни одамлардан кейин кўрдим бўлган воқеани. Шунақа воқеа бўлган экан. Яъни сўрамаган ўзича йиққан. Шунга тушади дейишган. Яъни аёлларнинг йиғилиб ўтириб, ўзича нима қилиши мумкин эмас-да ҳанафий мазҳабида", - дейди Анвар қори Турсунов.
Тошкент Бош имом хатиби шов-шувларга сабаб бўлган кўрсатувда у аёлларни билишини ва Қуръонни пулга ўқитишини айтган. Анвар қорининг Би-би-сига айтишича, бу гапни айтганига 3-4 ой бўлган ва бошқа бир аёлга айтган.
"У айтдики, ман ўқитаман, деди. Хўп, сиз ижозат билан, бизга имтиҳон топширинг, Ҳа нимани биласиз, ўзингиз Қуръон ўқишни биласизми, десам, унча билмайман. ҳеч нарсани деди. Билмасдан нимани ўрганасиз, десам, ман пул ишлашим керак деди. Йўқ унақа бўлмайди, дедим. Олдин одам бир нарсага эга бўлиб, кейин тўғри ишласангиз мана мадрасада ҳам дарс беришингиз мумкин. Ҳар бир соҳанинг ўз дипломи бўлиши керакми ахир", - дейди Анвар қори Турсунов.
Тошкент шаҳар бош имом хатиби яна бир бор аёлларнинг тўпланиб ўтириб ўзича ўқишини уламоларга иқтибос келтириб макруҳ деди.
У Зоминдаги Мирзиёев масжиди дея машҳур бўлган янги масжидда аёлларнинг тўпланиб намоз ўқишига берилган изнни аёлларнинг сафарда эканлиги билан изоҳлади.
"Сафарда улар. Қаерда ўқисин. У ерда ўқийдиган бошқа жойи йўқ. Бораётганда. Санаторияга келади, бошқа. Сафарда ўқиб кетаверади. Ўзи у (масжид) сафардагилар учун. Бошқалар уйида ўқийди у ерда. Биламиз-ку ҳаммасини".
Анвар Қори Турсуновдан диний таълим олаётган аёлларни кўрсатувда ўша оҳангда, жиноятчи сифатида тақдим қилиниши маъқулми деган саволга, аввалига "маъқулмас", деб жавоб берди.
Кейин саволни қайтадан сўради.
Анвар қори Турсунов: "Ўзбекистон бизнинг нимамизда, шахсий тартибда, якка ҳолатда конституцияда бу мумкинмас. Қонун бузилиши-ку ахир."
Би-би-си: Уни тушундим, қайта-қайта таъкидладингиз. Лекин фильмнинг муаллифлари дейлик, тақдим қилиш йўсини маъқулми?
Анвар қори Турсунов: "Сизга ўзимнинг фикримни айтдим. Энди гапни айлантирманг, ака.
Би-би-си: Гапни айлантирмаяпман. Сиз филмни маъқуллайсизми ё қоралайсизми, савол шу.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.