Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғида эришилаётган натижаларга оид тақдимот билан танишди

  Рет қаралды 2,131

UZBEK TV

UZBEK TV

Ай бұрын

Президент Шавкат Мирзиёев 23 май куни фармацевтика тармоғида эришилаётган натижалар ва истиқболли режаларга оид тақдимот билан танишди.
Иқтисодиёт ва аҳоли саломатлигида муҳим ўрин тутадиган бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, зарур ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратиб берилмоқда. Биргина жорий йил бошида шу борада иккита ҳужжат қабул қилинди. Хусусан, 10 январдаги Президент қарорига мувофиқ, 2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. 23 январда қабул қилинган фармонда фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Соҳадаги янги лойиҳалар учун 100 миллион доллар арзон ресурс ажратилди. Бундан ташқари, Асака банк томонидан 200 миллион доллар жалб қилинди.
Бу имкониятлар натижасида ўтган 4 ойда 30,5 миллион долларлик иккита лойиҳа ишга туширилиб, 160 та иш ўрни яратилган. 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 51 миллион долларлик экспорт қилинган.
Лекин, бу натижалар ҳали етарли эмас. Имкониятлар ҳам, режалар ҳам улкан.
Хусусан, бу йил 400 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 200 миллион долларга етказиш режалаштирилган. 2 миллиард долларлик 147 та лойиҳа бошланиб, шундан 28 таси жорий йилда ишга туширилиши белгиланган. 450 турдаги янги маҳсулотни маҳаллийлаштириш мўлжалланган.
Давлатимиз раҳбари бу имкониятлардан фойдаланиб, маҳаллий маҳсулотлар билан ички бозор талабини қондириш даражасини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга ўтказиш, нарх ва сифат мутаносиблигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда соҳада рақамлаштиришни бу йил 65 фоизга етказиш, кейинги йил эса тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди. Бу орқали нархни камида 20 фоизга арзонлаштириш мумкинлиги қайд этилди. Соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Tashkent Pharma Park” инновацион фармацевтика кластери фаолиятини жадаллаштириб, 470 миллион долларлик 12 та лойиҳани ишга тушириш чоралари кўриб чиқилди.
Фармацевтика соҳасига инвесторларни жалб қилиб, янги лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам ахборот берилди.

Пікірлер: 7
@user-mq4pc8wi6d
@user-mq4pc8wi6d 27 күн бұрын
Аптекаларда.нархлар.хар.хил.нархлар.ошса.ошадики.тушмайди.режалар.режалар..ва.яна.режалар.
@rahimmisrabov8846
@rahimmisrabov8846 28 күн бұрын
Ишингизга омад
@ElmurodT-si5kd
@ElmurodT-si5kd 28 күн бұрын
Фармасефтикада нархларни йулга куйиш керак давлат назорат килиш керак дори дармонлар киммат оддий халк кийналяпди маскарабозликни бас килинглар
@user-wb8bq5ux5q
@user-wb8bq5ux5q 28 күн бұрын
бу соҳани тубдан ислоҳ қилиш керак эди ўзи
@ElmurodT-si5kd
@ElmurodT-si5kd 28 күн бұрын
Фармасефтика буйича суровнома утказиш керак
@user-wb8bq5ux5q
@user-wb8bq5ux5q 28 күн бұрын
яхши ўзгаришлар кутиб қоламан бу соҳада
Million jamoasi - Innovatsion kassa
11:04
YangiKulgu Official
Рет қаралды 1,3 МЛН
Каха ограбил банк
01:00
К-Media
Рет қаралды 7 МЛН
I Built a Shelter House For myself and Сat🐱📦🏠
00:35
TooTool
Рет қаралды 36 МЛН
Yangi qarzlar va gaz oʻgʻrilariga hukm | Hafta dayjest
14:55
Rossiya hali uzoq urushmoqchi - Kamoliddin Rabbimov
19:25
KunUZ
Рет қаралды 185 М.