Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий. 1-қисм | Buyuk siymolar

  Рет қаралды 1,874

UZBEK TV

UZBEK TV

3 жыл бұрын

Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор - Марказий Осиё халқларининг XV аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган. Нақшбандия тариқатининг назарий, амалий жиҳатларини бойитиб, бу таълимотнинг машҳур бўлишига ҳисса қўшган тарихий шахсдир. У ҳижрий 806 йил рамазон ойида (1404 йил, март) Шош - Тошкент вилояти музофотларидан Боғистонда дунёга келган. Отаси Хожа Маҳмуд ва бувалари маърифатли кишилардан бўлиб, деҳқончилик ва тижорат билан шуғулланган. Она тарафидан Хожа Аҳрор машҳур Шайх Хованди Таҳурга бориб уланади.
Хожа Аҳрор бошланғич маълумотни Тошкент мадрасаларида олиб, ёшлик чоғлариданоқ муқаддас жойларни зиёрат қилишга мойиллик кўрсатади ва 23-24 ёшларда тоғаси, замонасининг билимдон кишиларидан бўлган Хожа Иброҳим уни Самарқандда ўқитишни мақсад қилиб қўяди. Хожа Аҳрор кўпроқ тасаввуф илмига қизиқади. Шу мақсадда Ҳиротга келиб, 1428-1431 йиллар орасида Шайх Баҳовуддин Умар, Шайх Зайниддин Хавофий каби таниқли мутасаввуф билимдонлари суҳбатида бўлади. Сўнг Чағониённинг Хулғату мавзеида истиқомат қилувчи Хожа Баҳовуддин Нақшбанднинг шогирди бўлган Яъқуб Чархий (вафоти 1447)га қўл бериб, ундан Нақшбандия тариқати асосларини ўрганади. 1431-1432 йиллар орасида Хожа Аҳрор Тошкентга қайтиб, Нақшбандия тариқатининг йирик арбоби Баҳовуддин Нақшбанд таълимотининг давомчиси сифатида танилиб, айни вақтда деҳқончилик ва тижорат ишлари билан машғул бўлади.
Манбаларда кўрсатилишича, Хожа Аҳрорнинг хўжалик фаолияти тез орада жуда кенг ривож топади. Чунончи, «Рашаҳот» асари муаллифи Фахриддин Али Хожа Аҳрор ерлари Тошкент вилоятидан то Амударё соҳилларигача бўлган ҳудудда 1300 дан ортиқ экинзорларни ташкил этганини эслатади. Шуниси эътиборга сазоворки, тадқиқот ишларида аниқланишича, майда мулкчилар солиқлардан қутулмоқ учун ўз ерларини Хожа Аҳрор ихтиёрига ўтказишган. Хожа Аҳрорнинг ҳукмдорлар олдидаги нуфузи шариатда белгилангандан (ушр, мол, закот) ташқари фавқулодда солиқларни меҳнаткашлар гарданига юклашдан уларни ҳимоя этган. Хожа Аҳрор ерларининг кўпайиб боришига бу омил ҳам бир сабаб бўлган, холос. Деҳқончилик, чорвачилиқдан ташқари Хожа Аҳрорнинг шаҳарларда ҳам ҳунармандчилик расталари, устахоналари бўлган ва булардан ҳам катта даромад келиб турган.

Пікірлер: 4
@bekzodjuraev554
@bekzodjuraev554 2 жыл бұрын
Аллохим рози булсин улардан Иллохим
@user-oy9de2pl5r
@user-oy9de2pl5r Жыл бұрын
Оллохга шукурлар бусины бизга евуз деб сингдирган шуро хукумати эди Энди узлигимизни англадик
@bekzodjuraev554
@bekzodjuraev554 2 жыл бұрын
Аллохумма солли аьла саййидина Мухаммад ан набиййил уммий ал махбубил аьлил кодамил аьзими жа'ах
@user-oy9de2pl5r
@user-oy9de2pl5r Жыл бұрын
Сайд хужаларнинг кемпинг авлодидан тареаганлигини Энди билдик албатта улар таквоси биландир
«Buyuk siymolar» | Хожа Аҳрор Валий [20.06.2021]
31:12
O'zMTRK O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Рет қаралды 444
«Buyuk siymolar» | Хожа Аҳрор Валий (1404-1490) [06.06.2021]
32:51
O'zMTRK O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Рет қаралды 1,1 М.
ОДИН ДОМА #shorts
00:34
Паша Осадчий
Рет қаралды 6 МЛН
У мамы в машине все найдется
00:38
Даша Боровик
Рет қаралды 3,3 МЛН
where is the ball to play this?😳⚽
00:13
LOL
Рет қаралды 14 МЛН
Xoja Ahror Valiy | Хожа Аҳрор Валий
21:06
Ziyo istagan qalblar uchun
Рет қаралды 10 М.
Tariqatlar haqida | Shayx Husayn Buxoriy  #aqiyda #tasavvuf #tariqat
14:09
ХЎЖА АҲРОР ВАЛИЙ КИМ БЎЛГАН?
6:51
Sardor Jabborov
Рет қаралды 4,7 М.
ХОЖА АХРОР ВАЛИЙ ХАЗРАТЛАРИ
6:13
TURFA OLAM
Рет қаралды 35 М.
ХУЖА ПИСТА БОБО ЗИЕРАТГОХИ
10:52
Muxlis Media
Рет қаралды 5 М.