No video

Bola Psixologiyasi (1): Бола нега инжиқ ёки нега гап қайтаради?

  Рет қаралды 236,973

Uzshifo Info

Uzshifo Info

3 жыл бұрын

🌸Telegram kanali: t.me/uzshifo_info (Yangi!)
🌸 Instagram: / uzshifo_info (Yangi!)
🌸 Website: uzshifo.info/
----------------------------------
2-қисм: "4 хил Ота-Она тури бор. Сиз қайси бирисиз?" - • Bola Psixologiyasi (2)...
🍀Манба: Adlerian Theory (Adlerian Nazariyasi)
🍀Янги ва фойдали видео-лавҳаларни ўтказиб юбормаслик учун каналга обуна бўлиш билан бирга қўнғироқча устига ҳам босиб қўйинг: goo.gl/hXCTCA
🍀Эслатма: Видеодаги маълумотлар ахборот ва танишув материаллари ҳисобланиб, тиббий маслаҳатлар ҳисобланмайди. Тиббий саволларингиз бўлса, шифокорга мурожаат қилинг. Эътиборингиз учун раҳмат!
------------------------------------------------------
#bolapsixologiyasi #болапсихологияси #bola #psixologiyasi #бола #психологияси
------------------------------------------------------
Бола нега инжиқ, нега гап қайтаради, нега бўйсунмайди, нега ака-ука ёки опа-сингиллар билан доим жанжаллашади? Умуман, бола нима учун ўзини ёмон тутади?
Фарзандингиз ўзини ёмон тутаётган бўлса, демак бунинг тагида жиддий сабаблар бор. Ёмон ҳулқ бу касаллик эмас, балки симптом, яъни сабабдир.
Ёмон ҳулкни нима келтириб чиқаради?
Биздан 100 йил олдин яшаб ўтган Австралиялик Доктор ва Психиатр Алфред Адлер (1870-1937) болалар психологиясини чуқур ўрганиб, Адлериан назариясига асос солган.
Адлериан назариясига кўра бола ўзини ёмон тутаётган бўлса, бунинг тагида қуйидаги сабаблардан бири ётган бўлиши мумкин:
Бола ўзини аҳамиятли ёки керакли ҳис қилмайди.
Ҳар қандай хулқнинг ортида сабаб ва мақсад бўлади.
Ёмон ҳулқли бола бу ёмон бола эмас, балки тушкунликка тушган боладир.
Ёмон ҳулқ сабаблари
1.Бола ўзини аҳамиятли ёки керакли ҳис қилмайди
Ҳар бир боланинг озиқ-овқат, бошпана ва ҳавфсиз шароитга бўлган эҳтиёжидан сўнг келадиган энг асосий эҳтиёжи бу кераклилик ва аҳамиятлилик ҳиссидир.
Бола ўзини керакли ҳис қилиши учун ота-онаси билан эмоционал яқин бўлиши зарур.
Бола ўзини аҳамиятли ҳис қилиши учун эса оилада, мактабда ва тенгдошлари орасида ўз ўрнига эга эканини ҳис қилиши керак. Бунинг учун бола қуйидаги тушунчаларга эга бўлиши керак:
1)Менинг қўлимдан келади
2)Мен кераклиман
3)Мен ўз ҳиссамни қўшаман ва ўзгаришларга сабаб бўламан
4)Мен мустақил қарор қабул қила оламан
Табиийки, ёш бола ўзи мустақил карорлар қабул қила олмайди. Боланинг нима ёйиши, нима ичиши, қачон ухлаши, нима кийиши - ҳамма-ҳаммасини ота-онаси ҳал қилади. Шунга қарамай, болада мустақил карор қабул қилишга ёҳтиёжи бўлади. Агар бу эҳтиёж қопланмаса, бола буни ўзи истамаган ҳолда ёмон ҳулқ орқали кўрсата бошлайди. Бу дегани барча қарорлар боланинг ўзига қолиши керак дегани эмас, балки болада танлаш имконияти бўлиши керак.
2.Ҳар қандай хулқнинг ортида сабаб ва мақсад бўлади
Бола гап қайтарса, ака-укалари билан жанжаллашса, инжиқланса, демак бола ўзининг бу ҳатта-ҳаракатлари билан бирор мақсадга эришмоқчи. Кўп ҳолларда бу мақсад ота ёки онасининг эътиборига тушиш бўлади. Бу эътибор негатив бўлса ҳам бола учун эътибордир.
Бола ўзини оилада ва жамиятда керакли, аҳамиятли ва эътиборда ҳис қилса ўзини ёмон тутиб бошқаларнинг салбий бўлса ҳам эътиборини ўзига тортишига сабаб қолмайди.
3. Ёмон ҳулқли бола бу ёмон бола эмас, балки тушкунликка тушган боладир
Бола ўзини керакли ва аҳамиятли ҳис қилмаса, вақт ўтиб тушкунликка тушишни бошлайди.
Бола ухлашга ётишдан олдин 45 марталаб сизни қайта-қайта чақираверса, инжиқланаверса, айтганингизни қилмаса ёки бўйсунмаса бола бундай ҳатти ҳаракатлари орқали "Мен аҳамиятли ва керакли бўлишни ҳис қилгим келади, лекин бунга қандай эришишни билмаяпман!", деяётган бўлади.
Бола ҳис-туйғуларини чиройли сўзлар билан таърифлаб тушинтира олмайди, балки ўзи билмаган ҳолда буни салбий ҳулқ орқали атрофдагиларига билдиради. Бола буни атайин қилмайди. Шунчаки, эътиборга тушиш учун ўзини бошқа яна қандай тутиши мумкинлигини билмайди.
Бу ерда болага катталарнинг ёрдами ва кўмаги жуда зарур бўлади.
Муаммо ечими қандай?
Ўзини "ёмон" тутаётган боланинг ҳулки ортидаги сабабни билиш ва болага ёрдам бериш учун ота-она ўзига қуйидаги саволларни бериши керак:
(Tekst bu yerga sig'madi. Davomi videoda bor)

Пікірлер
Bolamga juda ko`p baqiraman, nima qilay? | Hadicha Tonagar
9:59
Muslimaatuz
Рет қаралды 321 М.
O'g'il bola tarbiyasidagi muhim jihatlar
5:10
Muhammadali Eshonqulov
Рет қаралды 778 М.
Gli occhiali da sole non mi hanno coperto! 😎
00:13
Senza Limiti
Рет қаралды 6 МЛН
UNO!
00:18
БРУНО
Рет қаралды 4,5 МЛН
Jumping off balcony pulls her tooth! 🫣🦷
01:00
Justin Flom
Рет қаралды 35 МЛН
Bolada o'ziga bo'lgan ishonchni oshirish | Motivatsiya
10:08
TAFAKKUR
Рет қаралды 275 М.
Gli occhiali da sole non mi hanno coperto! 😎
00:13
Senza Limiti
Рет қаралды 6 МЛН