Бухоро Амирлиги ва Манғитлар сулоласи тарихи | Tarixiy savol

  Рет қаралды 4,860

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Бухоро давлатининг заифлашиб қолганлигидан фойдаланган Эрон шоҳи Нодиршоҳ ХVII асрнинг 30-40-йилларида Бухоро хонлигига юриш қилади. Нодиршоҳ Бухоро хонлигида катта мавқега эга бўлган манғит уруғидан чиққан оталиқ Муҳаммад Ҳакимбий билан шартнома тузади ва у Бухоро хонлигининг олий хукмдори деб тан олинади. Абулфайзхон амалда ҳокимиятдан четлатиб қўйилади, Ҳакимбий Бухоронинг тўла ваколатли ҳокими этиб тайшшанади. 1743 йилда Ҳакимбий, унинг ўғли Муҳаммад Раҳим Нодиршоҳ хизматига киради. Нодиршоҳ 1747 йилда вафот этгач, Муҳаммад Раҳим ҳокимиятни ўз қўлига олишга киришади.
Бухоро хонлигида катга нуфузга эга бўлган манғит қабиласининг вакили Муҳаммад Раҳим 1747 йилда Абулфайзхонни, сўнгра расман хон деб (сохта хон) эълон қилинган унинг ўғиллари Абдулмўмин ва Убайдулло султонларни ўлдириб, ҳокимиятни ўз кўлига олади. Муҳаммад Раҳим 1756 йилда тахтга ўтириб, ўзини Бухоро амири деб эълон қилади ва ҳокимиятни мустақил идора қилади, Манғитлар сулоласига асос солади. Шундан эътиборан Бухоро хонлиги Бухоро амирлиги деб атала бошланди. Амирликда ҳокимият 1920 йилгача Манғитлар сулоласи кўлида бўлди.
Муҳаммад Раҳим хукмронлигини беклик-вилоятлардаги бошқа қавмлардан бўлган ҳокимлар тан олмадилар. Амир манғитларга таяниб ҳокимиятни марказлаштиришга интилди. Барча қабилаларнинг хукмдорларини Бухорога йиғиб, улардан марказий ҳокимиятга бўйсунишни талаб қилди, акс ҳолда қатгиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирди. Вилоятлардаги кўпгина ҳокимлар, бебош амалдорлар ҳокимиятдан четлаштирилиб, ер-мулки тортаб олиниб бошқа жойларга кўчирилди. Улар ўрнига амир қабиладошларидан тайинланди. Муҳаммад Раҳим Бухоро минораси ёнидаги ўз қароргоҳини махсус қурдирган Аркка кўчирди. Ўзбошимча бекларни Аркка чақириб қаттақ жазолади. Тарқоқликни бартараф этиш мақсадида кўпгина бекликларга - Самарқанд, Жиззах, Ўратепа, Хисор, Бойсун, Шахрисабзга қарши қонли урушлар қилди, кўпгина вилоятлар вайрон бўлди. Муҳаммад Раҳим Нуротада истиқомат қилувчи бургут қабиласи қўзголонини бостириб, уларнинг харбий истеҳкомларини бузиб ташлаб, ўзларини Бухоро туманига кўчирди. Миёнқалъа қипчоқларига хужум қилиб, истеҳкомларини бузиб ташлайди, йўлбошчиларини қатл этиб, қолганларини кўчириб юборади.
Муҳаммад Раҳим вафотидан кейин ўзаро урушлар янада кучайди. Вилоят хукмдорлари манғитларнинг марказий ҳокимиятига қарши қўзғолонлар кўтарди.
Кенагас, юз, бахрин, бургут, сарой қабилаларининг қўзғолонлари, хокимиятга ўтирган Дониёлбийнинг уларни бостириш учун қилган урушлари минглаб одамларнинг ёстиғини қуритди. Дониёлбий қўшинлар харажати учун қўшимча солиқлар жорий этиб аҳоли норозилигини оширди. Бухоро хунармандлари ва тижорат ахди 1784 йилда қўзғолон кўтарди. Қўзголонни бостириш жараёнида минглаб одамлар қурбон бўлди.
Амир Маъсум («бегуноҳ амир») деб ном олган Шоҳмурод (1785-1800 йиллар) тарқоқликка қарши курашни давом эттирди. Амир Шоҳмурод бошқарув тартибини ўзгартириш, амалдорлар таркибини янгилаш чораларини кўрди. Амир икки йирик давлат арбоби - Давлат қушбеги билан Низомиддин қозикалонни сарой, кўшин ва бошқа соҳадаги амалдорлар ҳузурида ўз кўли билан ўлдирди. Солиқларни тартибга солди. Бухоро аҳолисига тархан ёрлиғини топширди. Унга биноан аҳоли савдо даромадидан бож тўлашдан, хунармандлар пул йиғимидан, мажбурий меҳнат ва солиқлардан озод этилди. Шунингдек, хирож, никоҳ пули, тарози ҳақи ва бошқа йиғимлар микдори камайтирилди.
Шоҳмурод даврида Бухоро амирлиги нисбатан мустаҳкамланган бўлсада, ўзаро урушлар тўхтамади. Ғарбий чегараларда эса Хива хони кўшинлари хужумга ўтар, экинзор ва боғлар пайҳон қилинар, қишлоқлар вайрон бўлар, одамлар ва чорва моллар ҳайдаб кетилар эди.

Пікірлер: 16
@niginaelmamatova7123
@niginaelmamatova7123 2 жыл бұрын
Ustozimiz Akbar Zamonovni hurmat qilamiz. Ishlariga omad
@buvijonbuvijon1805
@buvijonbuvijon1805 2 жыл бұрын
Ассалому Алайкум . Жуда яхши кўрсатув бўлибди ! Бошлаган ишингизга Ривож тилайман . Ўз тарихимизни мукаммал билишимиз керак . Манимча янаям чуқурроқ ва батафсилроқ ўрганиб алохида алохида кўрсатув қилиш керак . Давомини кутиб қоламиз . Рахмат Сизларга !
@buvijonbuvijon1805
@buvijonbuvijon1805 2 жыл бұрын
Кўрсатувингиз давомли бўлсин !
@user-eg5lb6sq9u
@user-eg5lb6sq9u 11 ай бұрын
Казандагы Суйинбийкеде Мангыт руы.
@user-eg5lb6sq9u
@user-eg5lb6sq9u 11 ай бұрын
Мен Каракалпактан Мангытпан Чимбай
@Juju-qt6hm
@Juju-qt6hm 5 ай бұрын
Узбек мангитлари хакида гапирилаяпти.
@user-lu7kj2qi2d
@user-lu7kj2qi2d 2 жыл бұрын
Кизикаман тарихга копрок курсатув килинг лар
@lolaxon12
@lolaxon12 2 жыл бұрын
Bu qanaqa tarixchilar, agar yillar b-n aytilgan faktlarni keltirishmasa...
@nodirkomilov1722
@nodirkomilov1722 Жыл бұрын
Mang'it urug'ni paydo bo'lishi by urug' uzbemi
@Juju-qt6hm
@Juju-qt6hm Жыл бұрын
Мен мангитман узбекмиз миллион чикамиз.канча малумот керак Яна.
@kaibullabekbergenov1873
@kaibullabekbergenov1873 8 ай бұрын
мангытлардын хаммеси ага карасы каракалпаклар
@Juju-qt6hm
@Juju-qt6hm 5 ай бұрын
Мангитлар бухоро амирлигини бошкарган.каракалпокда давлат булмаган.хивада яшаган куллар
@baxrammambetniyazov7678
@baxrammambetniyazov7678 2 жыл бұрын
Тарийхты озбекпен казактан сорама деген 😆 😆 😁 себеби озлестирип жиберебереди мангытлар кимлер Каракалпаклар
@ilkhomtoxir5710
@ilkhomtoxir5710 2 жыл бұрын
Каракалпак пришельцы!
@user-th8rv7fe8l
@user-th8rv7fe8l Жыл бұрын
Сен туркий миллат эмассан кукол бу ердан
@Juju-qt6hm
@Juju-qt6hm Жыл бұрын
Гап узбек мангитлари. Хакида кетаяпди.каракалпокмас
小路飞姐姐居然让路飞小路飞都消失了#海贼王  #路飞
00:47
路飞与唐舞桐
Рет қаралды 95 МЛН
ONE MORE SUBSCRIBER FOR 6 MILLION!
00:38
Horror Skunx
Рет қаралды 14 МЛН
FOOTBALL WITH PLAY BUTTONS ▶️ #roadto100m
00:29
Celine Dept
Рет қаралды 74 МЛН
Super sport🤯
00:15
Lexa_Merin
Рет қаралды 20 МЛН
Mang'itlar sulolasi tarixi
1:31:05
O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi
Рет қаралды 2 М.
The map of the tree of the Uzbek nation
3:59
Nuru Nursafardiy
Рет қаралды 128 М.
Бухоро амирлиги -Buxoro amirligi
3:24
Buxoro Davlat muzey qo'riqxonasi
Рет қаралды 32 М.
Sartlar kim edi? O'zbekchilik | Ўзбекчилик (15-qism)
14:25
小路飞姐姐居然让路飞小路飞都消失了#海贼王  #路飞
00:47
路飞与唐舞桐
Рет қаралды 95 МЛН