Бурҳониддин Марғинонийнинг "Ҳидоя" асарининг тарихи | Tarix va yangi talqin

  Рет қаралды 1,589

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Тарих ва янги талқин" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ (тўлиқ исми Абулҳасан Али ибн Абубакр ибн Абдулжалил ал-Фарғоний алРиштоний ал-Марғиноний) (1123.23.9, Риштон тумани, Даҳбет қишлоғи - 1197.29.10, Самарқанд) - буюк фақиҳ, имом. Даставвал отаси Абубакр ибн Абдулжалил, сўнг Симом Баҳоуддин Али ибн Муҳаммад Асбижобий қўлида таҳсил кўрди. Риштон, Марғилон, Бухоро, Самарқанд ва Мовароуннахрнинг бошқа шаҳарларида исломий таълим олиб, ҳанафия мазҳабининг буюк фақиҳи сифатида ном қозонди. Шайхулислом бўлиб етишди. 1149 й. ҳаж сафарига борди. Б. М. Самарқанд ш. даги Чокардиза кабристонга дафн этилган.
Бурҳониддин Марғиноний фиқҳ бўйича асосий асари «Бидоят ул-мубтадиъ» («Бошловчилар учун қўлланма»)ни ҳанафия назариётчиси, шариат асосчиларидан Абул Ҳасан ал-Қудурий (1029 й. в. э.) ва Муҳаммад аш-Шайбоний (884 й. в. э.) асарларига таяниб ёзган. Бурҳониддин Марғинонийнинг ушбу китоби назарий асар эди, ундан амалий жиҳатдан фойдаланиш қийин бўлган. Шу сабабли Бурҳониддин Марғинонийнинг ўзи 8 жилдли шарҳ - «Кифоят ул-Мунтаҳий» («Якунловчилар учун тугал таълимот») ни ёзишга карор қилган. Кейинчалик бу китоби асосида «Китоб ал-Ҳидоя» (қисқача номи «Ҳидоя» - «Тўғри йўл») ни яратади (1178). Бурҳониддин Марғиноний бу китобда ўша замонларда мўминмусулмонлар дуч келадиган долзарб ҳаётий масалалар, жумладан оилавий ва ижтимоий муносабатлар, мулкчилик, савдо-сотиқ, жиноят ва жазо, инсоннинг бурч ва масъулиятларига тааллуқли жуда кўп мураккаб муаммоларни исломий ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳал этиб берди. Мазкур китоб нафақат Мовароуннаҳрда, балки бутун ислом шарқида бир неча тилларга таржима этилиб маълум ва машҳур бўлиб кетди. Бу китоб фиқҳ илми бўйича энг аниқ, изчил, мукаммал асар бўлган. Ундан асрлар давомида ислом ҳуқуқшунослиги бўйича нуфузли ҳуқуқий манба - асосий қўлланма сифатида фойдаланилган (қ. Ҳидоя). Шу сабабли аллома нафақат уламолар, балки оддий халқ орасида ҳам «ҳидоят йўлининг сарбони» дея катта ҳурматэътибор топди. Бурҳониддин валмилла (ислом динининг далили, исботи) деган шарафли номга сазовор бўлди.
Бурҳониддин Марғиноний яна бир қанча асарлар ёзган: «Нашр ал-мазҳаб» («Мазҳабнинг тарқалиши»), «Китоб ат-тажнис валмазийд» («Фуқаролик ҳуқуқини тақдим этиш»), «Китоб ул-фароиз» («Мажбуриятлар ҳақида китоб»), «Мазийд фи фуру улҳанафий («Ҳанафия мазҳабига қўшимчалар») ва б. У ўз асарларида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, мулкчиликнинг турли шакллари (давлат ва хусусий мулкчилик), молиявий фаолият, жиноят ва жазонинг ҳуқуқий асосларини, фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва амалиёти, қозилик муассасалари таркиби, тартиби ва жиноий ишни кўриш масалаларини батафсил ёритиб берди. Бу асарларда адолат туйгуси, ўз даврининг ҳуқуқий мсзонлари асосида яшаш, ўзганинг молмулкига кўз олайтирмаслик, ҳаромдан ҳазар қилиш, инсоф ва диёнат, меҳроқибат каби эзгу тушунчаларнинг моҳияти очиб берилган. Бурҳониддин Марғинонийнинг ўзи ҳаёти давомида ана шундай инсоний фазилатларга амал қилиб яшади. Илму урфон йўлидаги фидойилиги, камтарлиги ўз асарларида бир»он марта ҳам «мен» деган сўзни ишлатмай, «бу заиф банда айтади», дея ҳокисорлик билан изоҳ беришида ҳам кўриниб туради.

Пікірлер: 1
@AdibaTojiyeva
@AdibaTojiyeva 3 ай бұрын
Rahmat
Василиса наняла личного массажиста 😂 #shorts
00:22
Денис Кукояка
Рет қаралды 10 МЛН
Luck Decides My Future Again 🍀🍀🍀 #katebrush #shorts
00:19
Kate Brush
Рет қаралды 8 МЛН
THEY WANTED TO TAKE ALL HIS GOODIES 🍫🥤🍟😂
00:17
OKUNJATA
Рет қаралды 13 МЛН
Zafar Hoshimov: shaxsiy samaradorlik maqsad qo'yishdan boshlanadi
1:12:13
Alisher Faizullaev
Рет қаралды 5 М.
Burhoniddin Marg'inoniy 1-qism
27:38
Tourism and cultural heritage Fergana region
Рет қаралды 636
Бурҳониддин Марғилоний китоби ўзбек тилига таржима қилинди
2:55
O'zMTRK O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Рет қаралды 2 М.
BURHONIDDIN MAHSIM DADA BILAN AJOYIB SUHBAT! TOJIKISTONIY
7:56
MOVAROUNNAHR ULAMOLARI
Рет қаралды 24 М.
MAKKA VA MADINADA ODAMLARNI NEGA SOʻYISHGAN /ABROR MUXTOR ALIY
26:01
Abror Muxtor Aliy DARSLARI
Рет қаралды 80 М.
Василиса наняла личного массажиста 😂 #shorts
00:22
Денис Кукояка
Рет қаралды 10 МЛН