Рет қаралды 25,696
Бухоро Арки - Бухородаги қад. шаҳарсозлик ёдгорлиги. Дастлаб милоддан аввалги 1-асрда қурилган. Шаҳарнинг қадимий қалъаси. Араблар истилосига қадар аркда шаҳар ҳокимлари - бухорхудотлар яшаган. Сомонийлар даврида (9 - 10-асрлар) қайта қурилиб девор ва буржлар билан мустаҳкамланган. Қорахонийлар даврида (11-12-асрлар) ва мўғуллар босқинчилиги вақтида (13-аср) арк бир неча бор вайрон қилинган. Ҳозирги қиёфаси асосан Шайбонийлар сулоласи даври (16-аср)да шаклланган.