Рет қаралды 32,825
Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида фаолият олиб борган «AGROBIOXIM SERVIS BIOLABORATORIYA» МЧЖ раҳбари Ҳамза Олимов Effect.uz’га мурожаат қилди. Олимовга кўра, корхона ҳисобчиси О.Х «Агробанк» АТБнинг Музработ туман филиали собиқ бошқарувчиси Б.С билан ўзаро тил бириктирган ҳолда жамият манфаатларига катта миқдорда зарар етказган.
Маълум бўлишича, жамият ҳисобчиси ва банк бошқарувчиси МЧЖ раҳбарининг хабари бўлмаган ҳолда 3 млрд кредит маблағларини расмийлаштиради ва кредит пулларининг 1 млрдга яқин қисмини жиноий схема тузиб ўзлаштирган.
Жиноий гуруҳ схемасида тумандаги 100 нафар фермер хўжаликларининг муаммоли кредит қарздорликларини тўлаш кўзда тутилган бўлиб, улар бу йўналишда қалбаки тўлов топшириқномаларини асосий важ сифатида кўрсатишга эришган. Бундан ташқари, ҳисобчи ва банк бошқарувчиси 1,5 млрдга яқин пулларни молиявий ёрдам, уй-жой, кредит, талабалар контракт тўловлари мақсади билан талон-тарож қилиб юборган. Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди эса шунча пулни ўзлаштирган шахсларни атиги икки йиллик аҳлоқ тузатиш ишларини бажариш билан сийлаган.
«Мақсадим бировни қаматиб, шарманда қилиш эмас, улар корхонамга келтирилган зарарларни қоплаши керак, суд 167-модданинг 3-қисми билан айбдор деб топилган шахсларга берган жазодан шокка тушиш мумкин. Ўзбекистондан таниш-билиш, коррупция иллати қачон йўқолади?», дейди Ҳамза Олимов.
Телеграмдаги саҳифамизга обуна бўлинг: t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин этманг!
Официальный сайт: www.effect.uz/
Instagram / effect.uz.rasmiy
Telegram telegram.me/effectuz
Facebook / effectuz
Twitter / effectuzb
ВКонтакте effectuz
Одноклассники ok.ru/group/55599312601190
МУРОЖААТ ВА ТАКЛИФЛАР УЧУН: +998979663232, +998971663232, +998501003432