Рет қаралды 318
🚘 1 сентябрдан «доверенность» учун нотариусга бориш шарт эмас
Президент қароргиа кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.
📝 Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
🔎 Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари - 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
● бир ойгача бўлган муддатга - 10 фоиз (90 минг сўм);
● олти ойгача бўлган муддатга - 50 фоиз (450 минг сўм);
● уч йилгача бўлган муддатга - 100 фоиз (900 минг сўм).
🗄 Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.
〰️〰️〰️
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:
Официальный сайт: aoka.uz/uzb/...
@ Telegram: t.me/aoka_uz/...
@ Facebook: /
@ Instagram: / aoka.uz