Рет қаралды 709,859
Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган бож тўловлари борасидаги янги қарор Россияда минглаб ўзбекларни ишсиз қолдирган.
Ишсиз қолганлар аксар юк ташувчи ва ҳайдовчилар.
Улар ватанда иш тополмай, четда бир амаллаб меҳнат қилиб, Ўзбекитсонда қолган оилаларини боқиб келишларини айтишади.
Аммо 2020 йил 1 январдан кучга кирган «Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиëжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижроси оқибатида Россиядан Ўзбекистонга юк ташиш билан шуғулланувчи минглаб ҳайдовчилар ишсиз қолишган.
Йил бошидан бери Ўзбекистонга бора олмаган ўзбекистонлик ҳайдовчилар янги йилгача муҳожирлардан йиғилган тонналаб совға-саломларни эгаларига етказа олишмаганини айтишмоқда.
Чегарадан ўта олмай, ортга қайтган юк ташувчилар йўлкира ва бошқа харажатларга куйиб, қарзга ҳам ботганлар.
Улар ҳозир жуда оғир иқтисодий аҳволда қолишганини айтишмоқда.
Москвадаги бир гуруҳ ўзбекистонлик юк ташувчилар тўпланишган ва Президент Мирзиёевдан уларга раҳм қилиб, қарорни бекор этишни сўрашган.
Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири Соҳиба Ҳаёт ҳайдовчилар билан суҳбатлашиб, тайёрлаган видео лавҳа.
Уларнинг ўйлашича, сўнгги умид - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдан.
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda