Рет қаралды 9,613
"Дўстлар даврасида" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Бугун "Дўстлар даврасида" кўрсатувининг навбатдаги сони Хонанда Гулзода Худойназарованинг ҳаёт ва ижодига бағишланади.
Гулзода Худойназарова 1981 йил Бухоро вилоятида туғилган. Мактабни тугатгач 1998 йилда Бухоро давлат санъат билим юртининг анъанавий ҳофизлик бўлимига ўқишга кирди. Талабалик йилларида вилоят ва республика миққиёсида ўтказилган бир қатор кўрик танловлар, тадбирларда фаол иштирок этди. 2001 йил Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган "Жўрахон Султонов ва Маъмуржон Узоқов" номидаги республика кўрик танловида қатнашиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Шу йили Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга қабул қилинди. 2003 йил Гулзода Худойназарова учун омадли бўлди. Юнус Ражабий номидаги 6 республика мақом ижрочилари кўрик-танловида 2-ўринга сазовор бўлган хонанда "Зарафшон" концерт залида ўзининг илк яккахон концерт дастурини намойиш этди. Айнан шу йилда мумтоз йўналиш бўйича "Ниҳол" мукофоти совриндори бўлди. 2005-2007 йилларда Ўзбекистон давлат консерваториясининг Шарқ мусиқаси факультетида магистратура босқичида таҳсил олди. Магистратурани тугатиб "Юнус Ражабий" номидаги мақом ансамблида иш фаолиятини бошлаган Гулзода Худойназарова бугунга қадар кўплаб тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.