Хонанда Ҳожиакбар Ҳамидов хонадонига ташриф | Oqqan daryo

  Рет қаралды 3,983

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Оққан дарё" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ҳожиакбар Ҳамидович Ҳамидов 1949 йил 3 октябрда Тошкент шаҳридаги Дўмбираобод маҳалласида ишчи оиласида туғилди. У 1973 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети) тарих факультетининг кечки бўлимини тугатган. У дорилфунунда 6 йил таълим олиш жараёнида турли ташкилотларда оддий ишчи бўлиб ишлаган.
Бўлғуси тарихчи олим ўзининг мураббийлик ва илмий фаолиятини 1975 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти “Тарих” кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган. У 1982 -1985 йилларда мазкур институт аспирантурасида таҳсил олган. Домла 1986 -2016 йилларда, яъни 20 йил мобайнида Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети)да фаолият кўрсатиб, у тарих кафедраси доцентлигидан профессорликкача бўлган катта йўлни босиб ўтди. Ҳ.Ҳамидов 2016 йил 29 декабрдан ҳозиргача Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Гуманитар фанлар” кафедраси профессори лавозимида самарали фаолият кўрсатмоқда.
ХХ аср 60-йиллари охирларида Ўзбекистон қўшиқчилик санъатига ўзига хос такрорланмас жарангдор овоз билан кириб келган ёш Ҳожиакбар ака Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаровнинг севимли шогирди сифатида халқимиз ўртасида лирик хонанда сифатида танилди ва тез орада юртимизда жуда машҳур бўлиб кетди. Ҳ.Ҳамидов 1969 йилдан бошлаб Ўзбекистон телевидениеси ва радиосининг турли дастурларида ўз қўшиқлари билан қатнашиб келмоқда. У 1972 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон давлат филармонияси (Ўзбекконцерт) концертларида яккахон хонанда сифатида фаолият кўрсатмоқда. Ушбу сатрлар муаллифи ҳам Бухоронинг олис Боғиафзал қишлоғида мактаб ўқувчиси бўлиб юрган 14-15 ёшларида (ХХ аср 70-йилларининг ўрталарида) илк марта телевидение ва радио тўлқинларида, сўнгра магнитофон кассеталарида ёш хонанда Ҳожиакбар Ҳамидовнинг қўшиқларини эшитиб, ғойибона тарзда унинг бир умрлик мухлисига айланган.
Ҳ.Ҳамидовнинг санъаткорлик маҳорати ва ўзига хос қўшиқчилик ижроси алоҳида тадқиқот мавзуси ҳисобланади. Шунинг учун ушбу мақолада мен асосан катта тарихчи олим ва мураббийнинг тарихчилик ва педагогик фаолияти тўғрисида сўз юритмоқчиман.
ХХ аср 70-80-йиллари совет жамиятида катта воқеалар юз берди. Бу пайтда Ўзбекистон ССР улкан мамлакат - Совет Иттифоқи таркибидаги 15та иттифоқдош республиканинг бири ҳисобланган. Бутун мамлакатда бўлгани сингари Ўзбекистонда ҳам бу даврда, биринчидан, тарих фани соҳасида фақат марксча-ленинча методология устун бўлиб, бу соҳадаги тадқиқотлар асосан КПСС тарихи ва СССР тарихи йўналишларида олиб борилган. Ўзбекистонда тарих фани бундай шароитда фақат коммунистик мафкура измига бўйсундирилиб, бой тарих ва бетакрор маданиятга эга ўзбек халқининг кўп мингйиллик тарихи камситилган. Иккинчидан, айнан қайта қуриш йилларида Ўзбекистонда ҳам миллий онг фаоллашиб ҳамда тарихий хотира уйғониб, ўзбек зиёлилари қаторида тарихчи олимлар ва талабалар ҳам республика мустақиллиги учун кураш бошлаганлар.
Ҳ.Ҳамидов институтда ишлаб юрган ва аспирантурада таҳсил олган йилларида Ўзбекистонда мусиқа маданияти тарихи бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Айнан у ўзи жуда яхши билган икки соҳа: ўзбек халқи қўшиқчилик санъати ҳамда Ўзбекистон тарихи фанини уйғунлаштирган ҳолатда маданият тарихига оид ўзига хос ва бетакрор тадқиқотлар яратди.
Ҳожиакбар Ҳамидов 1985 йил26 декабрда Тошкент давлат университетида академик Эркин Юсупов илмий раҳбарлигида “Ўзбекистонда бадиий ҳаваскорлик санъатининг ривожи (1971 - 1980 й.)” мавзусида номзодлик, 1997 йил 14 июлда Ўзбекистон ФА Тарих институтида профессорлар Назар Ҳакимов ва Тўхтасин Ғофирбеков илмий маслаҳатчилигида “Ўзбек анъанавий қўшиқчилик маданияти тарихи (Энг қадимги даврлардан ҳозиргача)” мавзусида докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Ҳ.Ҳамидов Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 100дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар, 3та монография, 20дан ортиқ тарихий рисолалар, турли дарсликлар ва ўқув қўлланмалари муаллифи саналади. Унинг “Ўзбек анъанавий қўшиқчилик маданияти тарихи” (1996), “Мени ёд эт” (Фахриддин Умаров фаолиятига бағишлаб яратилган асар; 2000), “XVI - XIXасрлар юртимиз маданияти тарихидан лавҳалар” (2009) монографиялари, “Ўзбекистон тарихи (Энг қадимги даврлардан бугунги кунгача)” [Ҳ.Бобобеков, Қ.Ражабов, С.Холбоев, И.Шоймардонов билан ҳаммуаллифликда, 3-нашр; 2018] қисқача маълумотномаси, “O’zbekiston tarixi” (Қўлдош Эргашев билан ҳамкорликда; 2015) номли олий ўқув юртлари, лицей ва коллеж талабалари учун салмоқдор ўқув қўлланмаси ва бошқа китоблари чоп этилиб, аллақачон ўқувчилар ва олимнинг мухлислари ўртасида қўлма-қўл бўлиб кетган.
Тарих фанлари доктори, профессор Ҳожиакбар Ҳамидов йирик тарихчи олим ва тажрибали мураббий сифатида шонли ҳаёт йўлини босиб ўтмоқда. Унинг қаламига мансуб асарларида юртимизнинг маданият ва санъат тарихига алоҳида урғу берилса ҳам, бироқ Турон ва Туркистон тарихининг кўп жиҳатлари, хусусан, мустақил Ўзбекистон Республикаси тарихи масалалари кенг ёритилган.

Пікірлер: 10
@uzbegim
@uzbegim 2 жыл бұрын
Узбида ягона танхо гузал екимли овоз сохиби Хожиака умрингиз узок булсин яхши кол эй дилбарим дилда кадар кетмокдаман
@user-cy6eo9mo3b
@user-cy6eo9mo3b 2 жыл бұрын
Танхо,овоз.сохиби.биз,,сизни Яхши,,курамиз.жонингиз,сог Булсин,
@muhabbatganieva5855
@muhabbatganieva5855 2 жыл бұрын
Умрингиз узок булсин борингизга шукур
@yunusmamadaminov4925
@yunusmamadaminov4925 2 жыл бұрын
Assalomu alaykum Azizlar Xojiakbar Xamidov ustozga ofarin.
@user-db9xn5tg4l
@user-db9xn5tg4l 2 жыл бұрын
Буюк ва бетакрор саньаткор,буюклиги шундаги к,арийб 50 йилдан буён бир хил овозда,бир хил уровенда сахнада туриш хар битта саньаткорга хам эмас манимча,илохим умрлари узок булсин.
@user-ye2ov4ib9e
@user-ye2ov4ib9e 2 жыл бұрын
Москвада шундай курсатувди куриб мирикиб дам олдим Яна бир маротаба рахмат сизларга.
@dorakhojieva5959
@dorakhojieva5959 2 жыл бұрын
B Вам ТОЛЬКО и Только Долгих лет Вы очень Мудрый человек .
@uzakovbekzod228
@uzakovbekzod228 Жыл бұрын
Доимо соғ болинг
@user-ye2ov4ib9e
@user-ye2ov4ib9e 2 жыл бұрын
Ассалому алейкум курсатув ижодкорлари курсатув жуда чиройли чикибти сизларга омад устоз сог саломат булсин.
@yunusmamadaminov4925
@yunusmamadaminov4925 2 жыл бұрын
Admin iltimos Ustozni Telefon nomeri bo'lsa iltimos yozib yuboring Samarqandga to'yga aytmoqchi edik..,
Best KFC Homemade For My Son #cooking #shorts
00:58
BANKII
Рет қаралды 57 МЛН
THEY made a RAINBOW M&M 🤩😳 LeoNata family #shorts
00:49
LeoNata Family
Рет қаралды 43 МЛН
Mexr ko'zda - Faxriddin Umarovni xotirlab (ko'rsatuv)
48:46
Hojiakbar Hamidov va Faxriddin Umarov
Рет қаралды 15 М.
مناظرة القرن بين الإسلام والمسيحية
3:38:31
100 саволга - 100 жавоб (1-қисм)
3:54:00
Ummatuz
Рет қаралды 1,2 МЛН
Bugun bomdod o'qidingizmi? | Rog'ib Sirjoniy
3:13:02
Audio kitob to'plam | Huda uz
Рет қаралды 360 М.
Million jamoasi - 200 kv svet bilan to'y o'tkazish
14:53
Million Jamoasi ™
Рет қаралды 655 М.
Million jamoasi - Retro to'y
20:27
Million Jamoasi ™
Рет қаралды 76 М.
Best KFC Homemade For My Son #cooking #shorts
00:58
BANKII
Рет қаралды 57 МЛН