Рет қаралды 4,437
Фарғона вилоятида “Туризм соҳаси миллатларо тотувлик ва диний бағрикенглик талабларига жавоб бера оляптими?” лойиҳаси доирасида Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институтида таълим олаётган ҳиндистонлик талабалар билан учрашиб, уларнинг ушбу масалалардаги фикрлари билан қизиқдик.
Хусусан, хорижлик талабаларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик:
- Сиз бошқа мамлакат, бошқа ҳудуд ва бу ердагидан бошқачароқ муҳитда туғилиб ўсгансиз. Мана Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрида олий таълим даргоҳида ўқияпсиз. Бу ерда эса, албатта, бироз бошқачароқ муҳит бўлиши мумкин. Ана шу муҳит алмашиши Сизга таъсир кўрсатдими?
- Бугунги кунда ўқиб таълим олаётган ҳудудингиз - Фарғона шаҳрида Сизга нималар маъқул келди ёки қандайдир қийинчиликлар туғдирган, маъқул келмаган нарсалар ҳам борми?
- Сиз бу ерда таълим олаётган бўлсангизда, илмий тилда айтганда, таълим олиш ниятида Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳсиз, шундан келиб чиққан ҳолда, Фарғона вилояти ҳудудида туризмни янада ривожлантириш йўлида ғов бўлиб турган ҳамда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик масалалари билан боғлиқ қандайдир муаммо ва камчиликларни ўзингизда ҳис қиляпсизми?