Рет қаралды 510,383
Ерда ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир”(Ҳуд, 6).
Биз оят таржимасида “ўрмалаган нарса” деб ифодалаган сўз аслиятда “дааббатун” калимаси билан берилган. Мазкур сўз хоҳ эркак, хоҳ аёл, хоҳ ақлли, хоҳ ақлсиз бўлсин, жони бор тирик мавжудот борки, ҳаммасини ўз ичига олади.
Аллоҳ таолонинг қудрати, илми ва неъмати бутун борлиқни қамраб олган. Ер юзида, осмонда, сувда ва ер остида қимирлаган жонзот борки, Аллоҳ уларнинг ризқини яратиш ва уни жонзотларга етказишни Ўз зиммасига олган. У Зот махлуқотларининг ҳаётлик чоғларида қаерга бориб, қаерга қайтишлари, қаерларни макон тутиб, қай тариқа озуқа топишларини ҳам билади. Ҳар бир нарса Аллоҳнинг ҳузуридаги Китоб - Лавҳул Маҳфузда тақдир қилиб, ёзиб қўйилган. Хусусан, жонзотларга ризқ берилиши, унинг миқдори ва қанча экани ҳам ўша Китобда ёзиб қўйилган.
Баъзи уламолар: “Ризқ фақат ҳалолдан бўлади, ҳаром нарсалар бандага ризқ эмас”, деб айтишган. Аммо Аҳли сунна вал жамоа уламолари ушбу оятни далил қилиб, ҳаром нарсалар ҳам бандага ризқ бўлади. Акс ҳолда, умри бўйи ҳаромдан касб қилганлар (масалан, ўғри, рибохўрлар) ризқдан бенасиб бўлар эдилар, дейишган.
Ривоят қилинишича, Мусо алайҳис саломга ваҳий нозил қилинаётганида унинг қалби аҳли-оиласининг ҳолати билан чалғиб қолади. Шунда Аллоҳ таоло унга асойи билан бир харсангни уришни буюради. Мусо буйруқни бажарганида харсанг ичидан иккинчи бир харсанг чиқади. Уни ҳам асо билан урганида учинчи харсанг, учинчи харсангни ҳам унганида унинг ичидан митти қурт чиқади. Ана шу қуртнинг оғзида озуқаси бор эди. Шунда Мусо алайҳис салом Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан қуртнинг: “Мени унутиб юбормай эслаб турган Зот ҳар қандай айбу нуқсондан покдир”, деб айтганини эшитади (“Тафсирур Розий”, “Тафсирул Алусий”).
⏩⏩⏩⏩⏩⏩⏩⏩⏩⏩⏩⏩⏩⏩⏩⏩
КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БУЛИНГ ⏩ / @qalbistagi103
▶️▶️▶️▶️▶️▶️▶️▶️▶️▶️▶️▶️▶️▶️▶️▶️
#бой_қилувчи #дуолар #суралар #зикр