#ishtixon

  Рет қаралды 144

ГУЛЗАМОН АКБАР

ГУЛЗАМОН АКБАР

Күн бұрын

ИШТИХОН ТАДБИРЛАР, СУРАТЛАР.🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿:
Иштихон десам...
Шу кунларда вилоятимизда IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида турли тадбирлар бўлиб ўтяпти.
Жумладан, куни кеча Иштихон Ахборот-кутубхона марказида ҳам таниқли халқпарвар, халқчил шоир Муҳаммад Юсуфнинг 70 йиллиги муносабати билан ажойиб тадбир ўтказилди.
Ёшлар, нуронийлар, ижодкорлар, Ички ишлар ходимлари, турли ташкилот вакиллари ҳамда туман маъданият бўлими ҳам тадбирда иштирок этди.
Туманга Алишер Навойи номидаги Республика Миллий кутубхона директори Умида Тешабоева ташриф буюриб, "Устозлар хиёбони" да жойлашган "Очиқ осмон остидаги кутубхона" ни ҳам ҳолатини бориб кўргач, ушбу тадбирда ҳам иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Фазлиддин Рўзиев, Миллий кутубхона директори Умида Тешабоева, вилоят Ахборот-кутубхона маркази раҳбари Зебинисо Шодиевалар сўзга чиқдилар.
Халқнинг севган фарзанди Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган шеърхонлик даврасидан сўнг, Умида Тешабоева туман Ахборот- кутубхона марказига китоблар ҳамда унинг моддий техник базасини бойитиш мақсадида 100 000 000 сўмлик ваучер тақдим этди.
Туман ҳокими Фазлиддин Рўзиев ҳам кутубхонанинг фаоллиги ва ёшларимизни маънавиятига сарфланадиган китоблар учун кутубхонага 70.000.000 миллион сўмлик ваучерини берди.
Иштихон тумани Ахборот-кутубхона маркази раҳбари Улуғбек Нурмуҳаммедов китобхонадаги барча қулайликлар ва яратилган шарт-шароитлар билан меҳмонларни таништирди.
❇️❇️❇️❇️❇️❇️❇️❇️❇️
Иштихонимни қадимийлигига қўшиб илдизлари билан гапирмасам бўлмайди...
"Биз китобсевар миллатмиз" шиори остида ўтаётган Республика китобхонлик тадбирида Самарқанд вилоятида тарихи Самарқанд шаҳри тарихи, маъданий мерослари, қадимийлиги бўйича тенг-менинг гуллаб-яшнаётган шу ажиб Иштихоним бор.
Иштихон Зарафшон воҳасидаги қадимий шаҳар бўлиб, карвон йўли устида жойлашган.
Барпо бўлган йили номаълум, илк феодализм даврида мустақил ҳокимликнинг маркази бўлган, кейинчалик Сўғдиёна таркибига кирган.
Иштихон ҳокимлигининг чегараси шарқдан-ғарбга (беш кунлик) йўл бўлган.
Самарқанд араблар томонидан босиб олингач сўғд ишхидлари Иштихонга келиб уни пойтахт қилган.
10-асрда Иштихон қалъа, шаҳристон ва работдан иборат катта шаҳар бўлган, кейинги асрларда ҳам машҳур эди.
Тарихий манбаларда савдо сотиқ ривожланган, атрофи боғ-роғ, қишлоқлар, далалар билан ўралган чиройли шаҳар сифатида тан олинади.
Иштихонга Зарафшон дарёсидан канал орқали сув келган.
Кейинчалик Иштихон шаҳри харобага айланиб, унинг ўрнида Иштихон қишлоғи пайдо бўлган.
Иштихон тумани 1943 йил 18 майда ташкил этилган. Нурота, Оқдарё, Пайариқ, Каттақўрғон, Пастдарғом, Хатирчи туманлари билан чегарадош.
Ҳозирда туманда 9 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари, 1 та шаҳарча фуқаролар йиғини ва 62 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият юритмоқда.
Энди илдизлари дедим...
Ҳозирги Иштихон заминида туғилган учта аллома етишиб чиққан. Бу алломалар миллат ва халқ доирасидан чиқиб бутун дунё элларига илми, маърифати билан танилган.
Ҳатто буюк Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари бу алломаларнинг биттасига атаб машҳуру донғи кетган "Руҳобод" мақбарасини қурдирган.
Самарқандда энг буюк алломалар 25 та бўлса, шулардан учтаси Иштихонда туғилган.
Алломалар бор, буюк( халқаро майдонда ҳам таниқли) алломалар бор...
Булар калом илмининг асосчиси Имом Мотуридийнинг шогирди Имом Абул Ҳасан Растуғфоний, Бурҳониддин Соғаржий ва Сўфий Оллоҳёр ҳазратларидир.
Сўфий Оллоҳёрни биламиз, етук тасаввуф намоёндаси, шоир ва ислом дини пешвоси.
Бурҳониддин Соғаржий ҳам сухравдия тасаввуф тариқати алломаси, динни дунёга қиличсиз ёйишда буюк хизматлар қилган шахс.
Малазия, Хинди Хитой давлатлари, Индонизия каби давлатларда авлодлари узоқ асрлар динга хизмат қилган тарихий шахс, Амир Темур илк давлат тепасига келганида пирининг отасига мақбара қурдиради, ҳозирги "Руҳобод" тарихий мақбара айни шу Соғаржийнинг зиёратгоҳидир.
Иштихоннинг Соғарж деган қишлоғидан ўнлаб Соғаржийлар чиққан . Энг буюги Бурҳониддин Соғаржий ҳазратлари бўлиб, тасаввуф намоёндасидир.

Пікірлер: 3
@Lkfdry
@Lkfdry 2 ай бұрын
👍👍👍
@Lkfdry
@Lkfdry 2 ай бұрын
Гул ❤замон❤👍👍👍
@user-kq7qz4bl3d
@user-kq7qz4bl3d 2 ай бұрын
Очень красивая библиотека!!!❤❤❤
Did you believe it was real? #tiktok
00:25
Анастасия Тарасова
Рет қаралды 56 МЛН
THEY WANTED TO TAKE ALL HIS GOODIES 🍫🥤🍟😂
00:17
OKUNJATA
Рет қаралды 24 МЛН
DEFINITELY NOT HAPPENING ON MY WATCH! 😒
00:12
Laro Benz
Рет қаралды 51 МЛН
How Many Balloons Does It Take To Fly?
00:18
MrBeast
Рет қаралды 141 МЛН
Bunisiga nima deysiz | Farruh Soipov 2024
14:36
Husniya ☾
Рет қаралды 294 М.
Sizni qanday qilib “gendoverennost”ga majburlashyapti?
10:46
PALMA KOMPANIYASINING ISHTIXONDAGI FILIALIGA SAYOHAT
11:26
Palma Vlog
Рет қаралды 4,1 М.
Did you believe it was real? #tiktok
00:25
Анастасия Тарасова
Рет қаралды 56 МЛН