•Ислом қори || Иймон лаззатини топиш

  Рет қаралды 865

Tolib Media

Tolib Media

Ай бұрын

Сизнинг ушбу ҳолатингиз ҳар бир мусулмоннинг бошидан ўтадиган ҳолат. Ундан ажабланишнинг ҳожати йўқ. Фақат ўзида бу маънода сусттлик сезган одам дарҳол сергакланиши ва ибодатга, зикрга ўзини кўпроқ уриши керак бўлади. Ҳанзала ал-Усадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: (У Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг котибларидан бўлган эди).«Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим.«Нима учун?» дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули! Сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда дўзах ва жаннатни бизга эслатасиз. Ҳаттоки, биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Сизнинг ҳузурингиздан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар менинг ҳузуримда бўлган ҳолингизда ва зикрда бардавом бўлсангиз, албатта, тўшакларингизда ва йўлларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ, дедилар. Уч марта».Муслим ва Термизий «Рақоиқ»да ривоят қилган. Охирги лафзда:«Агар менинг ҳузуримдан турган ҳолингизда бардавом бўлсангиз, албатта, мажлисларингизда, йўлларингизда ва тўшакларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундоқ, бир соат бундоқ», дедилар».Бу ҳадиси шариф жуда ҳам машҳур ҳадислардан бўлиб, унинг аввалги қисми қуйидагича:«Абу Бакр мени учратиб қолиб:«Қандоқсан, эй Ҳанзала?!» деди.«Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим.«Субҳаналлоҳи! Нима демоқдасан?!» деди.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганимизда, у зот бизга дўзах ва жаннатни эслатадилар. Ҳаттоки биз кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Қачон у зотнинг ҳузурларидан чиққанимизда жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим.«Аллоҳга қасамки, биз ҳам шунга дучор бўламиз!» деди Абу Бакр.Мен Абу Бакр билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зотнинг олдиларига кириб...» деб давом этилади.Бу ҳадиси шарифдан кўпгина фойдалар олинади:1. Устозлар етук бўлсалар, кишиларнинг руҳий тарбия бобида юқори даражаларга эришишларига сабаб бўлишлари мумкинлиги.2. Устоздан узокдашган шогирдда руҳий поклик чўққисидан пастлашиш бўлиши мумкинлиги.3. Фарзу вожибларни адо этгандан кейин нафл ибодатлар, эслатиш ва зикр туфайли кишиларнинг руҳий даражалари ҳар хил бўлиши.4. Руҳий даражани доимий равишда олий даражада ушлаб туриш матлуб эмаслиги.5. Шариат ҳудудида оила, бола-чақа ва молу мулк ташвишида бўлишнинг мунофиқлик ёки номарғуб нарса эмаслиги.

Пікірлер: 2
@user-mp1sv3cl1o
@user-mp1sv3cl1o Ай бұрын
Субҳан Аллоҳ. Алҳамдулиллаҳ пешонам саҷдага етиб маърӯза эштадиган бӯлдим. Руҳиятим ҳузурини сезияпман. Эй Роббим синфдош дӯстларимниҳам залолатдан ҳидоятга ӯтишини насиб этгин. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллабиллаҳи алийил азим.
@user-sh8nq2pq3v
@user-sh8nq2pq3v Ай бұрын
Ассалому алейкум рахмат
🌊Насколько Глубокий Океан ? #shorts
00:42
Became invisible for one day!  #funny #wednesday #memes
00:25
Watch Me
Рет қаралды 9 МЛН
OMG🤪 #tiktok #shorts #potapova_blog
00:50
Potapova_blog
Рет қаралды 17 МЛН
Солихон домла марузалари
3:22
ISLOMGA_MUHABBAT 01
Рет қаралды 2,2 М.
ҲАММАСИ ЎТАДИ МАҲШАРДАГИ ҚОЛАДИ
23:24
БУХОРИЙЛАР АВЛОДИ
Рет қаралды 895 М.
🌊Насколько Глубокий Океан ? #shorts
00:42