Қадимий Ҳўжаилмкони қишлоғи тарихи. 1-қисм | Bir qishloq tarixi

  Рет қаралды 935

UZBEK TV

3 жыл бұрын

"Бир қишлоқ тарихи" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
КИТОБ ТУМАНИ - Қашқадарё вилоятидаги туман. Вилоятнинг шим.шарқида. 1926 й. сент. да ташкил этилган. 1962 й. 24. дек. да Шаҳрисабз тумани билан бирлаштирилган. 1968 й. 25 дек. да қайта тўзилди. Вилоятнинг Чироқчи, Шаҳрисабз туманлари, Самарқанд вилояти ва Тожикистон билан чегарадош. Майд. 1,75 минг км2. Аҳолиси 178,9 минг киши (2000). Китоб туманида 1 шаҳар (Китоб) ва 12 та қишлоқ фуқаролари йиғини (Бектемир, Бештерак, Боғбон, Макрид, Паландара, Пахтаобод, Сиваз, Тўпчоқ, Қайнарбулоқ, Каторбоғ, Қуйноқбой, Жилисув) бор (2000). Маркази - Китоб ш. Туман ҳудудидан Катта Ўзбекистон тракти ўтган. Тахтақорача довони (бал. 1788 м) эса республика жанубини шим. вилоятлар билан боғлайди.
Табиати. Ҳудудининг катта қисмини шим. ва шарқий чегаралар бўйлаб чўзилган баланд Ҳисор ва Зарафшон тоғлари (4000 м) эгаллаган. Баланд тоғлар туман ҳудудини совуқ ҳаво оқимидан тўсиб тургани учун туман иқлими вилоятда энг мўътадил. Ўртача т-ра янв. да 0,8°, июлники 28°. Йилига ўртача 545 мм ёғин тўшади. Ёғиннинг 85% ба-ҳор ва қиш фаслларига тўғри келади. Туман ҳудудидан Кашқадарёнинг ирмоқлари - Кичикжар, Оқсув, Жиннидарё, Оқцарё оқиб ўтади. Тупроғи Шаҳрисабз-Китоб ботиғида типик бўз, дарё бўйида аллювиал бўз, тоғларда қўнғир тупроқ. Эфемер ўсимликлар ҳамма жойда учрайди. Сув бўйларида қамиш, юлғун ўсади. Тоғ ён бағирларида арча, бодом, дўлана, олма, тол, ёнғоқ, писта, заранг дарахтлари ва хилма-хил буталар ўрмон ҳосил қилган. Тоғ ён бағирлари чорва моллари учун ёзги яйлов. Тулки, бўри, чиябўри, бўрсиқ, айиқ, қобон, тоғ эчкиси, архар; судралувчилар; каклик, чил, булбул ва б. яшайди.

Пікірлер: 1
@hamzarashidov7342
@hamzarashidov7342 2 жыл бұрын
Xuja ilmkoniga Sevazdan salom
ТАМАЕВ УНИЧТОЖИЛ CLS ВЕНГАЛБИ! Конфликт с Ахмедом?!
25:37
ЧУТЬ НЕ УТОНУЛ #shorts
00:27
Паша Осадчий
Рет қаралды 4,1 МЛН
WHO LAUGHS LAST LAUGHS BEST 😎 #comedy
00:18
HaHaWhat
Рет қаралды 22 МЛН
Sigma Kid Hair #funny #sigma #comedy
00:33
CRAZY GREAPA
Рет қаралды 29 МЛН
ТАМАЕВ УНИЧТОЖИЛ CLS ВЕНГАЛБИ! Конфликт с Ахмедом?!
25:37