Рет қаралды 343,910
"Тилсим" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
ХУДОЁРХОН (1831, Қўқон 1884, Каррух, Афғонистон) - Қўқон хони (1845-75 йлар, танаффуслар билан). Минг сулоласига мансуб. Шералихонннят ўғли. Қайнотаси Мусулмонқул томонидан тахтга ўтқазилган. Аммо ёш бўлганлиги туфайли амалда давлат ишларини Мусулмонқул бошқариб борган. Энг муҳим лавозимлар қипчоклар қўлига ўтади ва улар хохдаганича бебошликлар қила бошлаганлар. Натижада ички кураш кучайиб, 1853 й. қипчоқлар қирғини бошланган. Бунинг оқибатида 20 мингга яқин қипчоқлар ўлдирилган, Мусулмонқул эса Қўқонда дорга осилган. Шу йилдан X. давлатни мустақил идора қила бошлаган. Аммо, тажрибасизлиги туфайли кўп хатоларга йул қўйган. Бундан фойдаланган акаси Маллабек тахт учун курашни бошлаб юбориб 1858 й. ўзини Қўқон хони деб эълон қилган (қ. Маллахон). X. Бухорога қочишга мажбур бўлган. 1863 й. Бухоро амири Музаффар ёрдамида Қўқон тахтига қайта ўтирган. Аммо Мусулмонқулнинг ўғли мингбоши Алимқул хонзодалардан бўлмиш ёш Сайд Султонмуродни хон деб эълон қилади ва Худоёрхонни яна Бухорога қочишга мажбур этган. Алимқул амир улумаро бўлиб амалда давлат ишларини якка ўзи бошқариб борган.