Рет қаралды 4,945
Қуръони каримнинг бизгача етиб келиши тарихи
Буйруқ майлидаги «Иқроъ»-«Ўқи!», «Қироат қил!» маъносидаги сўз билан бошланган бу илоҳий дастурнинг номи «ўқимоқ», «қироат қилмоқ» маъносини англатувчи масдар-«Қуръон» бўлиб қолди.
Луғат илми мутахассислари «Қуръон» лафзининг «ўқимоқ», «қироат қилмоқ»дан бошқа, «жамлаш» маъноси ҳам борлигини таъкидлайдилар. Бунда Аллоҳ таолонинг охирги каломи ўзидан олдин нозил бўлган барча илоҳий китобларнинг маъно, ҳикмат ва аҳкомларини ўзида жамлаганига ишорат бордир. Мана, ўн беш асрдан буён кўпчилик «Қуръон» лафзининг луғавий маъносини билмаса ҳам, уни мусулмонларнинг муқаддас китоби эканини тан олиб келишмоқда.
«Улумул Қуръон» илми соҳиблари Қуръони каримни қуйидагича таърифлайдилар:
«Қуръон Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий орқали нозил қилган, тавотур ила нақл қилинган, ибодатда ўқиладиган ожиз қолдирувчи каломидир»
#islamicvideo #quran #қуръон #хадис