Рет қаралды 3,582
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий - амалий тиббиёт маркази Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома эга. Шартномага кўра, беморларга кўрсатилган тиббий хизматлар учун харажатларни Жамғарма бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб беради.
Марказда ҳар куни йўлланма асосида кўплаб беморлар қабул қилинади. Ана шундай беморлардан бири Сурхондарёлик 50 ёшли Илҳом Соатов. Унинг кўзларида муаммо эсини таниганидан буён бор. Ҳар икки кўзида бир неча марта жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Мисол учун, 1991 йилда ўнг кўзида, бундан тўрт йил аввал чап кўзида. Яқинда оилавий шифокор ва офтальмолог кўригида бўлганида, яна даволаш бўйича кўрсатмалар берилди.
2023 йил 17 март куни Илҳом аканинг чап кўз касалланган шох пардаси тиниқ донор шох пардага алмаштирилди.
Куни кеча Жиззах вилояти Фориш туманидан келган, умрининг 35 йилини таълимга бағишлаган 75 ёшли Баҳодир Аришевда ҳам жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Ҳозирда ҳар икки нафар беморнинг аҳволи яхши, уйга кетишга ҳозирлик кўришмоқда.