Рет қаралды 3,988
Янги Наманган туманининг “Тинчлик” маҳалласида яшовчи Муқаддам Тошпўлатова хонадонидаги 2 сотихли экин майдонида мўжазгини иссиқхона ташкил этиб, лимон, мандарин, апелсин етиштирмоқда.
Қаҳрамонимизнинг айтишича, ихчамгина иссиқхонада оилавий меҳнат қилиб, йилига 100 млн сўмдан ошиқ даромад топишади.
“Аввал помидор, бодиринг экдик, 6 йилдан буён цитрус мевалар етиштиряпмиз. Бундан ташқари, совуққа чидамли тропик гуллар ҳам ўстирамиз, бу иссиқхонада 5 минг туп шундай гуллар бор, уларнинг нарҳи катталигига қараб 1 тупи 100 мингдан тортиб 2 млн сўмгача сотилади”, - дейди Муқаддам опа.
Иссиқхонадаги 60 тупдан ошиқ цитрус мевалар эса ҳар бири 50-60 кг атрофида ҳосил берар экан. Аҳамиятлиси, мевали кўчатлар остидаги ердан ҳам самарали фойдаланилиб, бақилажон, бодиринг, памидор кўчатлари етиштирилмоқда.
Шунингдек, хонадонда 15 туп интенсив олмалар ҳам парваришланмоқда, серҳосил кўчатлар бу йил мева киради.
Бир сўз билан айтганда, мазкур хонадондаги кичик экин майдонида 8 турдаги маҳсулот етиштирилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати