Нуриллабой саройи тарихи | Moziyga sayohat

  Рет қаралды 2,181

UZBEK TV

UZBEK TV

3 жыл бұрын

"Мозийга саёҳат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Хива хонлари ХVIII асрдан ХХ асргача бир қанча саройлар, қабулхоналар, ҳарамлар қурдириб, ўзларининг нималарга қодир эканликларини гўё авлодларга таъкидлаб кўрсатаётгандай туюлади.
Хивадаги Нуруллабой саройи энг ҳашаматли, энг жозибали, энг кўркам ва маафтункорлиги билан бошқа саройлардан ажралиб туради. Ичанқалъада иморатлар сони кўпайиб, янги-янги боғ-роғли жойлар қуриш имкони камайгач, Муҳаммад Рахимхон I ўз ўғиллари Маҳмуд тўра, Муҳаммад тўраларга шаҳарнинг ғарбий томонидан ҳовли-жойлар қуриб беради. Сайид Муҳаммад тўра хон бўлгач, (1856 й) эса бу уйларга яқин жойда бир кўринишхона қурилишини вазири Хасанмурод Қушбегига топширади. Баёний ва Огаҳийларнинг ёзишича, “Нуруллабой” номи билан машҳур боғдаги янги иморатларнинг кунчиқар томонига қурилган бу кўринишхона жуда чиройли бўлиб, унга Огаҳий шундай таъриф айтган: - “Кўринишхона у вало” (улуғ кўринишхона) ушбу сўзлардан абжад ҳисоби бўйича ҳижрий 1276, милодий 1859 йиллар топилди. Ўз даврида кўринишхонада ёз пайтида очиқ ҳавода қабул маросимлари ўтказилган. Сайид Муҳаммадхондан кейин тахтга кўтарилган ўғли Муҳаммад Рахимхон 11 (1864-1910) хивалик савдогар бой Нуруллабойдан боғни сотиб олади. Келишувга кўра боғнинг “Нуруллабой” номи сақланиб қолади. Мазкур даврда Хоразм меъморчилигининг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, биноларнинг пешайвонидаги устунларга одатдан ташқари гўзал ва чиройли нақшлар ишланган бўлиб, бундан санъат намуналарининг энг гўзалини ёғоч эшикларда, ёғоч устунларда кўришимиз мумкин. Хива усталари ёғочга гул ўйиб ишлаш санъатида тенги йўқ маҳорат кўрсатганлар.
Пахса деворнинг энг яхши намуналарини Хивадаги ҳовлиларда, шунингдек Рафонак, Нуриллабой, Тозабоғ деб аталган шаҳар атрофидаги сарой-ҳовлиларда учратиш мумкин.
Хива Дишон қаъласида ҳам Рафонак, Қибла тоза боғ, Нуриллабой саройи каби бир неча қасрлар бўлган. Шуларнинг энг яхши сақланган ва маҳобатлиси Нуриллабой саройи ҳисобланади. Бу саройни Муҳаммад Раҳимхон П Феруз тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзган ўз ўғли Исфандиёрхон учун солдирган. Бу ички сарой 1896-1904 йилларда қурилган бўлиб, юздан зиёд хоналар, долонхона, қоровулхона, отхона, мулозимлар турадиган хоналар ва харамдан иборат бўлган. Саройга жануб томонда қурилган махсус 10 метрли дарвоза орқали кирилган. Дарвоза ичкарисида хон махкамаси, шахсий қўриқчилар учун хоналар, девонхона бунёд қилинган. Саройдаги Исфандиёр тўра учун мўлжалланган хоналарга Россиядан келтирилган чинни печкалар ўрнатилган. Дарвоза пештоқи пишиқ ғиштдан ҳар хил шакллар бериб ишланган. Унинг икки томони мовий гумбазчали гулдасталар билан мустаҳкамланган. Гулдаста бўйлаб кошинлардан белбоғ тарзли нақшин ҳалқалар қилинган. Дарвоза усти пештоқи учта очиқ равоқ ва устига ишланган кунгура билан тугалланади.
Сарой деворларига ҳам йирикроқ кунгуралар ишланган. Нуриллабой саройининг умумий саҳни 185,6х143 метр. Шундан 27,3х32,1 метрни эгалланган қисми қабулхона, 82х71 метр саҳнни арзхона ташкил этади. Саройнинг шимолида атрофи девор билан ўраб олинган ҳовузли боғ бўлган. Арзхона саройнинг асосий биноларидага ёндош ҳолда шимол ва ғарбга қарата тирсаксимон йўналишда солинган бўлса, кўринишхона алоҳида павильон сифатида унинг шимолроғида қад кўтариб турибди. Қаср жанубида мадраса ва алоҳида солинган тураржой бинолари бор. Қасрнинг ички икки ҳовлиси қатор устунли пешайвонлар билан ўралган. Бу иншоот пишиқ ғишт ва синч қўшиб ишлатилган иморатлар намунаси ҳисобланади.
Феруз вафотидан сўнг тахтга чиққан Исфандиёрхон (1910-1918) ўзи учун янги услубдаги Нуруллабой саройини қурдириб, бу боғдаги қурилишларга нуқта қўяди. Янги қурилган қабулхона чет эллик меҳмонларни қабул қилиш мақсадида қурилган. 1911-13 йилларда қурилган бу қабулхона учун алоҳида пишган ғиштлар тайёрланган. Ғиштнинг лойи шаҳар ёнидаги Аваз Дунак қишлоғидан келтирилиб, махсус ишлангандан кейин 4та хумбузда пиширилган. Саройнинг томи юпқа темир листлар билан соябон шаклида бостирилган. Сарой етти хонадан иборат бўлиб, эшик, дераза ва паркет полларини оқмачитлик немис усталари тузатишган. (Оқмачит Хивадан 15 км шарқда жойлашган қишлоқнинг номи) Қабудхона хоналари ички безаклари билан бир- биридан фарқ қилади. Девор ва шифтда ганч ўйма ишлари бажарилагн. Ганчдан нақш ўйилган деворларга мой бўёқлар билан ранг берилган.. Шифтлардаги Европа усулида ясалган гуллар ва фаришталар расмини ясашга хоннинг вазири, қайнотаси Ислом Хўжа рухсат берган.

Пікірлер: 3
@ozodamahmudova6258
@ozodamahmudova6258 3 жыл бұрын
Хурматли админ га катта ташаккурлар айтамиз Хива хонлари хакида бебахо маьлумотларга эга булдик сизларга омад яна кизикарли маьлумотлар кутиб коламиз
@mashkhura28_
@mashkhura28_ Жыл бұрын
Baraka topinglar! Rahmat! Mazza qilib tingladim!
@iymonliqalblar.1969
@iymonliqalblar.1969 3 жыл бұрын
,,ЭРИНИ рози килган АЁОЛ "Устоз Юсуфхон домла,маьрузаси.👇👇👇kzfaq.info/get/bejne/j6-Vhc91muCnaWg.html Каналга обуна булинглар 👍🔔 видёларимиз кенг таркалиши учун оз хисангизи кошинг.Оллох рози болсин барчангиздан.
Tarixiy savol | Хива шаҳри "Нуриллабой" саройи мажмуаси [05.01.2021]
1:23:18
O'zMTRK O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Рет қаралды 492
Жайдарман | Туған күн 2024 | Алматы
2:22:55
Jaidarman OFFICIAL / JCI
Рет қаралды 1,6 МЛН
Survival skills: A great idea with duct tape #survival #lifehacks #camping
00:27
Smart Sigma Kid #funny #sigma #comedy
00:25
CRAZY GREAPA
Рет қаралды 11 МЛН
⚡"Ma'rifat shu'lasi" ko‘rsatuvi. 28.06., 2024 yil
16:03
Samarqand shahar Ma'naviyat
Рет қаралды 441
NURULLABOY SAROYI | NURULLABAY PALACE #KHIVA
51:38
Ruslan_ Sapayev
Рет қаралды 4,3 М.
ХИВА (УЗБЕК ФИЛЬМ) 
XIVA   (O'ZBEK FILMS)Oybek Raimberdiyev
27:36
Mo`jizalar makoni | Хоразм вилояти Хива шаҳри Ичан-Қалъага ташриф [06.06.2021]
27:21
Жайдарман | Туған күн 2024 | Алматы
2:22:55
Jaidarman OFFICIAL / JCI
Рет қаралды 1,6 МЛН