Рет қаралды 45,974
Audiokitoblar va foydali, motivatsion videolarni birinchilardan bo'lib biz bilan kuzating!
Kanalga obuna bo'lish uchun manzil: bit.ly/3av8PKH
Siz rejalaringizni hech kimga aytmang! Shunchaki ularni bajaring!
Bizni telegramda kuzating: t.me/nurlimedia
Сиз кўплаб дўстларингиз Янги йил байрами ёки Туғилган кунларида ижтимоий тармоқларда, улар ўтиб кетаётган йилда нимага эришганлари ҳамда келгуси йилга нималар режалаштираётганлари ҳақида ёзиб қўйишларига ҳойнаҳой эътибор берган бўлсангиз керак. Масалан, мен 15 килога озаман, мен у ёки бу лойиҳани амалга ошираман, маълум пул миқдорини йиғаман, ўзимнинг блогимни очаман, мусиқа асбобида ўйнашни ўрганаман, шунча китоб ўқийман ва ҳоказо. Янги йилга ҳудди шундай қилиб режалар ёзадиган менинг яқин бир танишим шу кунларда менинг ёнимга келиб, у ўз олдига қўйган мақсадига эришиш йўлида катта қийинчиликларни бошдан кечираётганлиги ва уни амалга оширишдан ҳали анча узоқдалиги сабабли тушкунликка тушиб қолгани гапириб берди. Мен ундан у ўз мақсадлари ҳақида нима сабабдан ижтимоий тармоқларда ёзганлигини сўраганимда, у шундай тарзда ўзига нисбатан сунъий босим яратаётганлигини ва бу унга мотивация беришини айтди. Мен ундан бу усул ростдан ҳам натижа берадими деб сўраганимда, у шундай жавоб берди: Аслида йўқ, ҳозир мен айнан шу босим туфайли тушкунлик ҳолатига тушиб қолдим деб айтди.