Рет қаралды 2,936
Ассаламу аълайкум азиз мусулмон, шинаванда мухлисларим. Барчангиз соғ - саломатмисиз, оилавий бахт офиятингиз тинчми. Бугунги кунда эътибориларингизга хавола этмоқчи бўлган камтарона ижод махсулимиз ўзида нафақат насихат ва ибрат, балки буюк Қуроний маънони хам ифода этади. Хазрати Боборахим Машраб бувамизнинг Парвардигори таълога қилғон изхори мухаббатлари, унинг қудратида чуқур тафаккур этмакликлари, бундай ажиб ғазални битмоққа ул зотни мушарраф этди. Қурони Каримни қарийб учдан бир қисмига тенг бўлғон "Ал Ихлос" сурасини қалбан хис этиб, иймонларига жойлаб, уни васфида жуда чуқур тавсир этмоқни лозим тутдилар. Биз бандаи ожиз, Аллохнинг ризосини топмоқ мақсадида, сиз азизларимиз билан тафаккур онини бахам кўрмак учун ушбу хайрли ишга қўл урдик. Парвардигоро барчамизни хидоят йўлида бардавом айласун.