Рет қаралды 216
Mавзу. Помидор (еки томат ҳам деб номлашади)ни теримдан кейинги тадбирлари. Помидор Республикамиз миқёсида энг кўп тиштириладиган сабзавот турларидан ҳисобланиб у бугунги кунда нафақат очиқ ер майдонларида бундан ташқари иссиқхоналарда ҳам етиштирилади. Шу Сабабли аҳолини бугунги кунда йил давомида янги узулган сар ҳил помидор маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти мавжуд.
Энди помидор сабзавотини теримдан кейинги тадбирлари ҳақида тўхталадиган бўлсак бунда биринчи навбатда уларни навлари, геомитрик ўлчамлари (калбри) сиртини тозалиги ва турли касалликлари билан зарарланмаганлиги эътиборга олинади. Помидорни бугунги кунда узиб олинганидан сотув расталари орқали ёки қайта ишлаш жараёнлари орқали истемолчига етказилади. Бунда сабзавотнинг бошқа турларига қараанда узоқ муддатли сақлаш ҳамма вакт ҳам тавсия этилаермайди.
Аммо лекин ушбу сабзавотни қайта ишлаб турли консерва маҳсулотларини ишлаб чиқариш, жумладан томат пастаси еки қуритилган помидор маҳсулотларини тайёрлаш бугунги кунда жуда долзарб ва экспортбоп маҳсулотлар ҳисобланади.
Помидорни қайта ишлаш учун куйиладиган талаблардан бири бу унинг таркибидаги қуруқ моддалар миқдори ҳисобланиб янъни помидорни қайта ишлаш учун олинадиган нав таркиби гўштлироқ бўлиши талаб этилади. Кейинги босқичда териб оилш жараёнида оддий ёғоч яшикларда терилиб тарнспортларга тўкилган ҳолатда қайта ишлашга олиб борилади. Сунгра уни сув билан тўлдирилган лотокларга эзилиб қолмаслиги учун тукилади. Биз бугун танишадиган технология томат пастасини ишлаб чиқариш. Яъни сувли идишга тукилган помидорлар майдалагич ва уруғи билан пустини ажратиш орқали тоза шарбат ажратиб олинади. Сунгра чиқиндиган ажратиб олинган тоза шарбат таркибидаги сувини буғлатиш учун юборилади. Бунда помидор шарбати таркиби томат пастаси талабигача олиб борилади (талаб қуруқ модда миқдори 30-32 %) ва қадоқлаш идишларига жойланади. Бугун қадоқлаш идишлари муҳум аҳамиятга эга яъни маҳаллий бозорга купрок шиша ва кичик ҳажмли идишларга. Экспорт қилиш учун эса ҳажми 200-220 литрлик маҳсус пакетларга (сунгра бу пакетлар бочкаларга) жойланиб сақлаш ва сотувга чиқарилади. Бугунги кунда томат пастасига булган талаблар нафақат чет мамлакатларга бундан ташқари ички бозорга ҳам юқорилиги сезилмоқда. Негаки, ярим маҳсулотларга бўлган ички талаблар ортиб бормоқда. Хориж мамлакатларида Россия Қазоғистон ва МДҲ давлатлари ҳисобланади.