Сусам қишлоғидаги "Пайғамбар ота" зиёратгоҳи ҳақида биласизми? | Toshkentnoma

  Рет қаралды 2,948

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Тошкентнома" кўрсатуви
"Тошкент" телеканали
Жорий йил Тошкент вилоятида ҳам йирик моддий-маданий мерос объектларида ички инфратузилмасини шакллантириш мақсадида зиёратгоҳларга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бўстонлиқ, Қибрай, Юқори Чирчиқ, Зангиота, Янгийўл, Чиноз, Оққўрғон, Пискент, Бўка ва бошқа туманларда 828 та тарихий зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар рўйхатдан ўтган. Уларнинг ҳар бирига йил бўйи зиёратчилар келиб туради. Мазкур қадамжоларда кўп асрлик тарихий маълумотлар бор.
Паркент туманидаги Кумушкон туризм қишлоғида жойлашган “Масжид Али” зиёратгоҳи халқ орасида алоҳида меҳр билан ёдга олинадиган Ҳазрат Али номи билан боғлиқ кўркам қадамжо бўлиб, вилоятнинг энг ажойиб диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади. Зиёратгоҳдаги ажойиб улкан чинор ва шифобахш булоқ суви зиёратчилар томонидан эъзозланиб, бу мўъжизаларни улар айнан Ҳазрат Алининг ташрифи билан боғлайди. Ушбу ҳудудда қадимдан кумуш конлари мавжуд бўлиб, булоқ сувларига ижобий таъсири натижасида инсон саломатлигига ниҳоятда фойдали.
Шунингдек, “Заркент ота” мажмуаси - Жаъфар ибн Ҳусайн Саййид Баттол Ғозийнинг қадамжоси ҳисобланади. Заркент ота VIII - IX асрларда яшаган ҳарбий қўмондон ва қутб-ул-ақтоб даражасидаги тасаввуф аҳли намоёндасидир. Бу улуғ инсонга бағишлаб бир қатор олимлар асарлар яратган. Ривоятга кўра, Заркент қишлоғида содир бўлган жангда Саид Жаъфар Ғозий душманларни енгиб, ғойиб бўлган. Шу билан бирга, дунёда Ғозийнинг еттита қадамжоси бор бўлиб, Заркент қишлоғидаги тарихий мажмуа энг улуғ қадамжолардан бири ҳисобланади.
Оҳангарон туманидаги “Шоабдумаликбобо” мақбараси - XIII асрга мансуб бўлиб, Дўстлик қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги зиёратгоҳдир. Халқ орасида “Шодмаликбобо” номи билан танилган машҳур шайх Ҳожа Аҳмад Яссавийнинг биринчи муриди бўлган ҳазрат Мансур отанинг фарзандлари бўлиб, Зангибобонинг бувалари бўлган.
Тарихчи Ю.Буряков “Тошкент областининг археологик ёдгорликлари” китобида мазкур зиёратгоҳни Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган икки хонали ерости сағанаси, ҳовузли чорбоғ ва кейинги вақтларда қурилган турли-туман иморатлардан иборат комплекс экани ҳақида ёзган. Шунингдек, Профессор Михаил Евгеньевич Массоннинг гувоҳлик беришича, “Шоабдумаликбобо”нинг қабри сақланаётган сағанада жуда кўп қўлёзма ва китоблар бўлиб, улар аввалига текширувчилар томонидан олиб кетилган. Бу қўлёзмалар таҳминларга кўра, ҳозир Санкт Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари фондида сақланади. Бу асарларнинг аксарияти Шоабдумаликбобонинг дастхатлари билан ёзилган ноёб асарлар бўлиб, уларнинг кўпи илоҳиёт сирлари, туш таъбирлари, маърифат талқини, Қуръон тафсирлари ва бошқа соҳаларга бағишланган ўттиздан ортиқ қўлёзмалар бўлган.

Пікірлер: 7
@fotimadarobova1107
@fotimadarobova1107 Жыл бұрын
Alloh rozi bo'lsin🤲Bugun "Payg'ambar ota"ziyoratgohiga keldim,Juda chiroyli ekam♥️♥️
@saidahon9451
@saidahon9451 2 жыл бұрын
Аллох рози булсин
@naufalniyazov1822
@naufalniyazov1822 2 жыл бұрын
шунака видо таёрлаганларга рахмат
@hayrullakuchbayev.7260
@hayrullakuchbayev.7260 2 жыл бұрын
Respect
@MavlonbekEshpulotov-cw5cd
@MavlonbekEshpulotov-cw5cd 10 ай бұрын
Alhamdulilla
@sayyoramadraimova6264
@sayyoramadraimova6264 10 ай бұрын
Мен якинда бордим шу пайгамбар ота зиератгохига ва мен уша биокувватни курдим . Хавода куз олдимдажимирлаетган тулкинни курдим. Уша ичкаридан чикканча хам курдим , кабри олдида . Уша куни биз 8 та зиератгохга бордик лекин факат пайгамбар отада курдим бу мужизани
@familysuyuno3672
@familysuyuno3672 2 жыл бұрын
ОЛЛОХИМ НАСИБ ЭТСИН??? ХАЖГА борадиган маблагим биринчисини ? У'збекистондаги зиёратгохлар ободлигига сарфлайман!
Iron Chin ✅ Isaih made this look too easy
00:13
Power Slap
Рет қаралды 36 МЛН
Slow motion boy #shorts by Tsuriki Show
00:14
Tsuriki Show
Рет қаралды 9 МЛН
Викторина от МАМЫ 🆘 | WICSUR #shorts
00:58
Бискас
Рет қаралды 4,6 МЛН
UYIGA FOHISHA OLIB KELGAN TEMIRCHI. IBRATLI HIKOYALAR
9:41
ОДИЛЖОН БУХОРИЙ
Рет қаралды 12 М.
ЗАНГИ ОТА КИМ БУЛГАН?
11:55
AZIMA BILAN SAYOHAT
Рет қаралды 31 М.
Toshkentnoma | Заркент авлиё ота зиёратгоҳи  [19.12.2021]
30:15
O'zMTRK O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Рет қаралды 6 М.