Рет қаралды 73
Фард - мумтоз адабиётимиздаги энг кичик жанр, у бир байтдан иборат. Фард луғатда якка, ёлғиз, ягона деган маънони билдиради. Бир лўнда фикрни ташувчи фард ибратомуз маъно касб этади, баъзи ҳолларда эса афоризм даражасига етади. Яхши фард тугал шеър даражасига кўтарилади. Одатда, фарддаги иккала мисра ўзаро қофияланади, аммо истиснолар ҳам учрайди.
Шу билан бирга, фард - айрим ғазалларнинг бошланмаси (матлаъ) бўлиб хизмат қилиши ҳам мумкин. Бунда шоир хаёлига келган байтни ёзиб қўйиб, кейин уни давом эттирган ҳолда, ғазал шаклига келтиради. Бундай ҳодисага Навоий, Бобур, яна бошқа шоирлар ижодида дуч келамиз. Ғазал даражасида ишланмаганлари эса, аксаран, фард сифатида қолади.
Энди Навоийнинг айрим фардларини табдил қилишга уринайлик. Шуни эскартиб ўтиш керакки, шоирнинг баъзи фардлари қофиядош эмас