Рет қаралды 108,061
КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР:
✅300 гр творог
✅2 та тухум
✅250 гр шакар
✅200 гр сариёғ (маргарин)
✅100 гр қаймоқ(сметана)
✅ 18 гр разрихлител
✅ 500 гр ун
✅ванилин
ТАЙЁРЛАНИШИ:
Тухум ва шакарни миксерлаймиз. Хона ҳароратида турган сариёғни қўшиб миксерлаймиз. Сметана ва творогни солиб миксерлаймиз. Разрихлител, ванилин ва унни қўшиб аралаштирамиз. Юмшоқ қўлга бироз ёпишадиган хамир қорамиз. Оз- оздан қўшиш керак унни, қаттиқ хамир бўлиб қолмасин. (Творог сувли сувсизлигига қараб ун кўпроқ ёки камроқ кетиши м.н). Думалоқ шакл бериб кокос қириндисига белаб оламиз. Қиздирилган духовкада 180°C да 25 дақиқа давомида чиройли пушти рангга киргунча пишириб оламиз. Жудаям майин, юмшоқ печенелар тайёр!
Телеграм каналимизга обуна бўлинг!
t.me/joinchat/AAAAAEXUtoZ1Bmk...