Рет қаралды 375
SOLATUN NORIYA #Bosing ⤵️⤵️⤵️
.
.
.
«Бир инсон жуда муҳим ва аҳамиятли ишини амалга ошишини, ёки бошига тушган балони даф бўлишини истаса «Солатан Нария»ни 4444 марта ўқисин. Аллоҳнинг изни билан, бу муборак саловот сабаб Аллоҳ уни ўйлаган ишини, орзусини амалга ошиши учун ҳайр эшикларини очади, хайрли бир сабаб яратиб у инсонни муродига етказади.
«Солатан Нария»ни 4444 марта ўқишни истаган инсон, буни бир неча кунда ўқиши мумкин. Бир инсон буни ёлғиз ўзи 3 кун ичида ўқий олади. Энг муҳими Саловотни миқдоридир. яъни ўқиш миқдорининг кўп ёки кам бўлмаслигидир.
.
.
.
Имоми Куртубий ҳар кун 41 марта «Солатан-Нария»ни ўқиган инсон ғам-ташвиш, қайғу, азият каби юракни сикувчи дардлардан халос бўлади. Меҳрибон Роббимиз ушбу саловотни ўқиган бандасини юрагини сиққан дардларини даф этиб, у бандасини не тилак ва истаги бўлса амалга оширади. Ризқи, топиши-тутишига барака киради. Маънавий даражаси янада ошади деб айтганлар.
.
.
.
Буюк олим Муҳаммад Тунуси шундай деган: «Бир инсон «Солатан Нария»ни кунда 21 марта ўқишга одатланса, ризқи гўё самодан ёмғир каби ёғилади ва ердан ҳосил каби унади. Роҳат ва фароғатга етишади».