Ўзбекистон халқ ҳофизи, лирика йўналиши асосчиси Фахриддин Умаровни хотиралаб | Retro shedevr

  Рет қаралды 4,192

UZBEK TV

UZBEK TV

3 жыл бұрын

"Ретро шедевр" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Ўзбекистон халқ ҳофизи, лирик қўшиқлари билан машҳур бўлган, қўшиқчиликда лирика мактабини яратган санъаткор Фахриддин Умаров ҳаёти ва ижоди ҳақида унинг шогирдлари мухлисларга яна бир ажойиб асарни тақдим этдилар. «Донишманд ҳофиз» деб номланган мазкур китоб ҳофизнинг садоқатли шогирди Ҳожиакбар Ҳамидов ва Ҳамиджон Тоҳиржонов ҳаммуаллифлигида ёзилган. Бу асар Фахриддин Умаров ҳақида аввалроқ ёзилган «Мени ёд эт» китобининг давоми бўлиб, унда биринчи китобда учрамайдиган кўплаб қизиқарли воқеалар берилган. Шунингдек, китобдан Фахриддин Умаров ҳақида матбуотда эълон қилинган баъзи мақолалар, ҳофизнинг ўзи ёзган шеърлар, унинг шогирдлари, яқинлари ва мухлисларининг устоз ҳақидаги қизиқарли хотиралари ўрин олган.
Китоб мутолааси жараёнида кўп фикр-мулоҳазалар хаёлимдан ўтди. Шу ўринда Фахриддин Умаров ижоди ҳақида китобларда ва матбуотда берилган мақолаларни узоқ йиллардан бери ўқиб юрган бир мухлис сифатида уларнинг баъзиларига ўз муносабатимни билдирмоқчиман.
Менинг бир неварам коллежнинг мусиқа йўналишида ўқиди. Бундан бир неча йиллар аввал коллежлар ва мусиқа билим юртлари учун чиқарилган дарслик ва қўлланмаларда кўплаб қўшиқлар ноталари билан берилган бўлиб, улар орасида Фахриддин Умаровнинг фарзанд ҳақидаги қўшиғи ҳам бор эди. Бу қўшиқни Расул қори Мамадалиев ва бошқа ҳофизлар ҳам ижро этишган. Маълумки, бу қўшиқ мусиқасининг муаллифи ва биринчи ижрочиси Фахриддин Умаров эди. Лекин қўлланмада мусиқа муаллифи ва қўшиқнинг биринчи ижрочиси Расул қори Мамадалиев деб ёзилган. Шоир Ёнғин Мирзо қаламига мансуб бу шеърга Фахриддин Умаров 1963 йилда мусиқа басталаб қўшиқ қилгани китобларда ҳам ёзилган. Бу қўшиқнинг тарихини ҳам жуда кўп мухлислар яхши билади.
Матбуотда ёзилишича, шеърга мусиқа басталаш учун унинг бошланишига нимадир қўшиш керак эди. Ўша даврда устоз ҳофизнинг вилоятлардан биридаги концертида бир она атлас кўйлак кийдирилган беш-олти ёшлардаги қизчасини рақсга тушиш учун саҳнага чиқариб юборади. Қизчанинг рақсидан таъсирланган ҳофиз эртасига Ёнғин Мирзодан шеърнинг бошланишига қизчанинг чиройли кўриниши тасвирланган мисраларни қўшиб беришни илтимос қилади. Шундай қилиб, қўшиқ «Қиз болага атлас кўйлак ярашмайдими, / Чаманзорда раъно гулга қарашмайдими?» мисралари билан бошланадиган бўлган экан. Юқоридаги қўлланмада бу қўшиқнинг ҳақиқий муаллифи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ҳозирги матбуотда ҳам устоз ҳофизнинг айрим қўшиқлари ҳақида ёзилганда чалкашликларга йўл қўйилаяпти.
Шу йилнинг апрель ойида газеталардан бирида форс шоири Ҳофиз Шерозий ижоди ҳақида бир мақола берилди. Мақолада Шерозийнинг:
Қайси уйнинг шамъидур ул, қайси жойда хонаси,
Ўртади жонни, сўранг, кимнинг эрур жононаси, -
мисралари билан бошланадиган ғазалининг ижрочиси Шерали Жўраев деб ёзилибди. Бу қўшиқни, эҳтимол, Шерали Жўраев ҳам ижро этгандир, бироқ бу қўшиқнинг ҳам биринчи ижрочиси ва мусиқа муаллифи Фахриддин Умаров эканлигини яхши биламиз. Бу қўшиқ ҳозир ҳам радио-телевидениеда турли каналларда Фахриддин Умаров ижросида эфирга берилаяпти. Қўшиқлар яратилганидан кейин халқ мулкига айланади. Уни шогирдлар ва бошқа ёшлар ҳам ижро этишлари мумкин. Лекин қўлланмаларда ва матбуотда шу каби қўшиқларнинг биринчи ижрочиси ва мусиқа муаллифи кўрсатилса яхши бўлар эди. Чунки қўшиқларнинг муаллифи кимлигини ёшларимиз, айниқса, мусиқа йўналишида таҳсил олаётган ўқувчилар яхши билишлари керак. Чунки улар ҳам келажакда ўзларидан кейинги авлодга мусиқадан, қўшиқчиликдан сабоқ берадилар.
Хуллас, «Донишманд ҳофиз» китобини ўқиб, юқоридаги фикрлар хаёлимдан ўтди. Биз, катта ёшдаги мухлислар, марҳум ҳофизимизнинг ўтмишда бошидан нималар ўтганини яхши биламиз. Ҳозирги даврда бу ҳофиз ҳаёти ва ижоди ҳақида фақат ҳақиқатни ёзайлик. Ўзбекистон Президенти бошқа соҳаларда ҳам биздан шуни талаб қилмоқда. Бу фикрларни улуғ айём кунларида устоз ҳофизни хотирлаб, руҳлари шод бўлсин деб ёздим. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.

Пікірлер: 7
@csmcsm7318
@csmcsm7318 Жыл бұрын
Охиратошон обод бошад
@user-ps1nx9lt5w
@user-ps1nx9lt5w 3 жыл бұрын
Ретрошедеврмас, ретро дурдона деб узгартириш керак дастур номини!
@user-hx2wx6fo8l
@user-hx2wx6fo8l 3 жыл бұрын
Аллох рахматига олган булсин.
@user-og7pu5iq5d
@user-og7pu5iq5d Жыл бұрын
УСТОЗ ХОФИЗИМИЗ ФАХРИДДИН УМАРОВНИ ОЛЛОХИМ ЁТГАН ЖОЙЛАРИНИ ФИРДАВС БОГЧАЛАРИДАН КИЛСИН. Хожиакбар Хамидовни ЧАЛАЯПГАН торлари 1890йили ясалган .ОНАМ ДЕРМАН кушигини матхини ЁНГИН МИРЗО 1962 ёзганлар ва уша йили кушик булиб бутун УРТА ОСИЁхалкини юрагидан жойи олган .ЖУРАБЕК МУРОДОВ билан булган учрашув ундан кийин булган .Киргизистондан ФАХРИДДИН УМАРОВНИ МУХЛИСЛАРИГА АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
@borz9897
@borz9897 3 жыл бұрын
26.04.1966 ПОМНИМ.СКОРБИМ 🇺🇿🌷🌷
@user-ty5ll3fn7o
@user-ty5ll3fn7o Ай бұрын
😅
Faxriddin Umarov - Kamtarona tuhfa (video)
1:29:59
Hojiakbar Hamidov va Faxriddin Umarov
Рет қаралды 163 М.
1 or 2?🐄
00:12
Kan Andrey
Рет қаралды 32 МЛН
КАРМАНЧИК 2 СЕЗОН 7 СЕРИЯ ФИНАЛ
21:37
Inter Production
Рет қаралды 457 М.
ОДИН ДЕНЬ ИЗ ДЕТСТВА❤️ #shorts
00:59
BATEK_OFFICIAL
Рет қаралды 8 МЛН
Парда Косим даргузашт. Сад дарего!
3:38
TAQDIRLAR - QAYNOPAM BOLLARI  DEB FARZANDIM NOBUD BO'LDI
40:47
Sevimli TV
Рет қаралды 25 М.
YOLG`ONCHI QUDALAR
45:38
Buni hayot deydilar
Рет қаралды 14 М.
Faxriddin Umarov kuylaydi 2. Фахриддин Умаров куйлайди 2.
15:31
Radio xazinasi Радио хазинаси
Рет қаралды 7 М.
Mexr ko'zda - Faxriddin Umarovni xotirlab (ko'rsatuv)
48:46
Hojiakbar Hamidov va Faxriddin Umarov
Рет қаралды 15 М.
1 or 2?🐄
00:12
Kan Andrey
Рет қаралды 32 МЛН