Ўзбекистон халқ артисти Берта Давидовани соғиниб | Sog'inch

  Рет қаралды 17,383

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Соғинч" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Берта Давидова (20. 12. 1922 - 1.08. 2007) ўзбек хонандаси, қўшиқчи санъаткор сифатидагина эмас, балки ўзи туғилиб ўсган, ўзбек диёрини чин юракдан севувчи инсон сифатида ҳам ибрат намунасидир.Бу ҳақда у шундай дейди: «Мен ўзбек диёрида туғилдим, ўзбеклар орасида вояга етдим ва ўзбек саҳнасида бахтимни топдим.
«Ўзбекистон халқ артисти», «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳибаси Берта Давидова 1922 йил 20 декабрда Ёзёвонда туғилган. 1935-1938 йилларда Тошкентдаги Охунбобоев номидаги Тиббиёт билим юртида таълим олгач, аввал 1938-1940 йилларда Тошкентдаги 3-туғруқхонада, 1941 - 1943 йилларда Ҳарбий шифохонада ҳамшира бўлиб фаолият кўрсатди.
Ёшлигидан қўшиққа ошуфта бўлган Б. Давидова 1943 йилдан Ўзбекистон Радио эшиттириш қўмитаси ҳузуридаги хорга ишга ўтди ва 1945 йилдан ўзбек ансамблида ашулачи, 1960 йилдан Радиоэшиттириш ва телевидение Давлат қўмитасининг Мақомчилар ансамблида узоқ йиллар етакчи хонанда бўлиб ишлади.
Хонанда ижросида «Муножот», «Баёт II», «Баёт V», «Насри баёт», «Талқини баёт», «Таронаи баёт», «Самарқанд ушшоғи», «Фиғон», «Дугоҳ», «Хаёлим сенда», «Ёр армуғони», «Дилнавозим», «Гулистоним менинг», «Бахт», «Куйлагайман», «Ёдимдасиз» каби мумтоз ва замонавий ашулалар ўзининг лирик-драматик ифодасини топди ва санъат ихлосмандлари қалб қўридан мустаҳкам ўрин олди. Айниқса, Алишер Навоий, Машраб, Муқимий, Фурқат, Нодира, Огаҳий шеърлари асосида битилган қўшиқлари нозик дидли қўшиқ шайдоларини ўзига ром этди.
Мумтоз мусиқамизнинг асоси бўлган мақом қўшиқларининг гуллаб-яшнашида хонанда сифатида Берта Давидованинг ҳам хизматлари каттадир.

Пікірлер: 13
@baxtiyorjonyoqubov3171
@baxtiyorjonyoqubov3171 5 ай бұрын
Буртахонимни тингловчи сифатида доимул авкот согиниб коламиз ва согиниб яшаймиз
@mayaernazarova7198
@mayaernazarova7198 2 жыл бұрын
Качонлардан кутардим бу курсатувни.болалигимдаги энг севиб тинглаган санаткорим телвизорда берилса кушиклари ишимни ташлаб эшитардим югуриб бориб бувижонимни яни онамни чакириб келардим.мана шунча йиллар утса хамки хамон берта давидова кушикларини эшитаман.эшитиб узок утмишларга кетиб коламан.овозлари илохий.аллох рахмат шоистаи жанат килсин.нилуфар сизга рахмат ишларингизга ривож тилайман.
@user-ly1qb1lr1j
@user-ly1qb1lr1j 2 жыл бұрын
"Муножат" спета многими певцами, но её никто не поёт так,как великий мастер макома Бертаханум Давидова.Честь и хвала тебе Учитель.Пусть тебе будет место в раю.
@klarabegmetova6800
@klarabegmetova6800 2 жыл бұрын
Жуда.жуда.согиндик.кушикларини.илтимос.тез.тез.эшиттириб.туринглар.
@murodxonxujayev4206
@murodxonxujayev4206 11 ай бұрын
Gap yuq
@matiztiko2169
@matiztiko2169 2 жыл бұрын
Берта Давидова классик ашулалар кироличаси
@dilmuhammad7017
@dilmuhammad7017 11 ай бұрын
Берта Давидова яхудий Кизи,узбек маком санъат ни кутарган инсонлардан бири
@uzuz4882
@uzuz4882 8 ай бұрын
Кани эди аввалги сана ткорлмр яшаган даврга кайтсак эди.легенда
@user-tm8dg6uh7o
@user-tm8dg6uh7o Жыл бұрын
Мен Берта опанинг симоларида бир самимий,виждонли,ёшу қариларимизнинг ибратли,покиза инсон,мушфиқ она,ватан ва халқнинг ардоқлайдиган ҳалол инсонни курдум.Худо раҳмат қилсин.
@m-wt2tf
@m-wt2tf 11 ай бұрын
Берта опа,Мухаббат опа,Шоиста опа,ва бошкалар бизнинг ватандошларимиз,биз улар билан фахрланамиз!!!
@zizizulya910
@zizizulya910 Жыл бұрын
Берта Давидова ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг буюк намоёндаси
@user-mp8hq8zz4w
@user-mp8hq8zz4w 5 ай бұрын
Буюк академик узбек саньатига мустахкам пойдевор куйганлардан бири устоз юнус ражабий жойлари жаннатдан булсин шу киши бертахоним давидовани буюк саньаткор булиб етишишида хизматлари катта бертахонимга оллох томонидан берилган мусикий овоз узбек халкига оллох томонидан тухфа этилган бертахоним кпсс деган яьни ссср деган тузумдан жуда озор чекканлардан биридир нихоятда узига тук оилада тугилган бертахонимларнинг бор бисотини ссср жаллодлари тортиб олиб москвага жунатишади ота онаси бу зулмларга бардош беролмай улиб кетишади яшгина бертахон етим булиб колган уни етимхонага топширишади ва хаят йули шундай кийинчиликларда утаверади у даврларда хамманинг мол мулкини тортиб олиб россияга жунатишган канчадан канча халкимиз очарчиликдан улиб кетишган узбек халкининг мехри билан усган бертахоним узбек халкига содик фарзанд булди бу аял жаннатийдир калбимизда мангу яшайди
@RanoUrazbayeva-gv2wp
@RanoUrazbayeva-gv2wp 3 ай бұрын
Она единая.так как она поет никто не может.
THE POLICE TAKES ME! feat @PANDAGIRLOFFICIAL #shorts
00:31
PANDA BOI
Рет қаралды 24 МЛН
когда повзрослела // EVA mash
00:40
EVA mash
Рет қаралды 4,3 МЛН
KINDNESS ALWAYS COME BACK
00:59
dednahype
Рет қаралды 137 МЛН
MTV Show - Gulzoda Xudoynazarova #84 (10.04.2017)
34:33
Milliy TV
Рет қаралды 25 М.
Berta Davitova kuylaydi. Берта Давитова куйлайди.
29:19
Radio xazinasi Радио хазинаси
Рет қаралды 13 М.
Коммуна Исмоилова ҳақида
12:59
АЛИ ҚАМБАР (ALI QAMBAR) КАНАЛИ
Рет қаралды 65 М.
VTS 01 2
31:11
Barno Turgunova
Рет қаралды 42 М.