Рет қаралды 5,362
"Файзли оқшом" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Бизнинг студиямизда ҳарорат жуда яхши, бугун якшанба, соат 20.00 ва бизнинг "Файзли оқшом" кўрсатувимизнинг жонли томошаси яна эфирда. Студиямизда ва қалбларимизда баҳор десак адашмаймиз. Қўшиқ куйлаш, айниқса жонли ижрода куйлаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайдиган ишдир, яхшиси мана шу ишнинг усталари, яъни бугунги меҳмонларимизни студиямиз марказига таклиф қилсак. Азиз томошабинлар, сиз бизга ва бизнинг меҳмонларимизга савол ва таклифларингизни экранингизда кўрган рақамлар орқали СМС кўринишида ёки телеграм ижтимоий тармоғидаги каналимиз орқали овозли хабар йўллашингиз мумкин. Бугунги меҳмонлармиз тўғрисидаги ҳаёти ва ижоди ҳақидаги саволларни фақат жонли эфирда кутиб қоламиз ва биз сизнинг саволларингизни меҳмонларга етказиб, у саволларга жавобларни сизларга ўз вақтида етказиишга ҳаракат қиламиз.
Муяссар Раззоқова Ўзбек академик Катта театрида опера якка ижрочиси сифатида фаолият юритган. Ўзбек ва жаҳон классикаси операларида асосий партияларни ижро этган. М. Раззоқова ана шу мураккаб вазифани опера якка ижрочиси эмас, балки хушовоз хонанда сифатида ҳам танилган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат академик Катта театрининг опера якка ижрочиси Муяссар Раззоқова 1964 йилда Қорақалпоғистоннинг Беруний шаҳрида туғилган. 1988 йилда М. Ашрафий номидаги Тошкент Давлат консерваториясининг опера синфида, Розалинда Лаут ва Саодат Қобуловалар устозлигида тугатиб, шу йили Алишер Навоий номидаги Ўзбек академик катта театрида опера якка ижрочиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаб, театрда саҳналаштирилган ўзбек ва жаҳон классикаси операларида асосий партияларни ижро этди.
С. Юдаковнинг «Майсаранинг иши»даги Ойхон, М. Бафоевнинг «Умар Ҳайём» идаги Феруза, М. Ашрафийнинг «Дилором»идаги Дилором, Глиер ва Т. Содиқовнинг «Лайли ва Мажнун» идаги Лайли, Ж. Вердининг «Травиатта»сидаги Виолетта, «Риголетта»сидаги Жильда, «Бал маскарад»идаги Оскар, Д. Росинининг «Силвия сартарош»идаги Ро-зина, Доницеттининг «Лючия ди Ламмермур»идаги Лючия каби партиялар ёш опера солистикасининг қисқа давр ичидаги ижодий меҳнатининг маҳсулидир.
Тошкент Давлат консерваториясида опера санъатидан чуқур назарий билим олиш, Ҳалима Носирова, Саодат Қобулова ва бошқа йетук опера санъаткорлари ишлаган, ажойиб образлар яратган улкан санъат даргоҳи бўлмиш опера ва балет театрида меҳнат фаолиятинн бошлаш, устозлардан ўрганиш, ижодий изланиш натижасида М. Раззоқова санъатда ўз ўрнини топди.
Миллий ва жаҳон мумтоз операларида бош ролларни ижро этиш фақат ихлос ва истеъдоддан ташкари катта меҳнацеварлик ҳамда масъулиятни талаб этадиган мураккаб ижодий жараёндир. Айтиш мумкинки, М. Раззоқова ана шу мураккаб вазифани опера солисткаси эмас, балки хушовоз хонанда сифатида ҳам шараф билан бажарди.
Хонанда дилларга ором берувчи дилбар қўшиқлари билан ҳам кенг жамоатчиликнинг назарига тушди. Ашула айтишда, аввал устози Саодат Қобулова йўлидан бориб, «Қашмирида», «Дугоналар», «Оқ кабутар», «Се-вимли ёрим» каби лирик қўшиқларни, кейинчалик ўз ижодий йўлини танлаб, «Ватан», «Ифтихор», «Мен ўзбек қизиман», «Улкам», «Ватан азиздир», «Гуллар вальси», «Баҳор нафаси», «Ватан мадҳи», «Севги изҳори», «Меҳринг билан яшаймиз Ватан», «Жаҳонда Ўзбекистон», «Миллат байроғи», «Ўзбек давлати», «Нурли орзулар» каби Мустақил Ўзбекистонни мадҳ этувчи, она-Ватанни қадрлаш, уни эъзозлаш, мустақилликни мустаҳкамлаш каби мазмунга эга бўлган йетакчи руҳдаги ашулаларни айтиб, эл ўртасида қадр топди.
Жуманиёз Жабборов, Нормурод Назруллаев, Абдулла Орипов, Омон Матчон, Ҳусниддин Чарипов каби шоирлар ва Мустафо Бафоев, Рустам Абдуллаев, Анор Назаров каби бастакорлар билан ижодий ҳамкорликда яратилган, мустақиллик даври билан ҳамнафас бўлган бу лирик қўшиқлар 90-йиллар қўшиқ санъатининг энг нодир дурдоналари бўлиб қолди. Хонанданинг бу қўшиқлари Мустақиллик ва «Наврўз» байрамларига бағишланган катта тантаналарда ижро этилиб, томошабинларга манзур бўлди.
М. Раззоқова Олмония, Франция, АҚШ, Испания, Италия, Венгрия, Туркия ва бошқа хорижий мамлакатларда ижодий сафарларда бўлиб, жаҳон мумтоз операларицан арияларни ва ўзбек миллий қўшиқларини моҳирона куйлаб, чет эл қўшиқ мухлисларининг ҳам эътиборига сазовор бўлди. У республика ва Халқаро танловларда қатнашиб, совринларга ва мукофотларга сазовор бўлди.