Рет қаралды 346,204
Бувиларимиз супрасида қилинадиган оддий, аммо тансиқ таомларни тайёрлаш бўича Би-би-си Ўзбек Хизмати қатор лавҳалар тайёрллган.
"Момолар супрасидан" туркумидан биринчи лавҳамизда юпқа қилишни ўрганамиз.
Юпқанинг тарихи узоқларга тақалади ва ҳатто Исломдан аввалги инончларимизда уни илоҳий таом, деб билишган.
Ҳамон олис қишлоқларда кўзи ёриши яқинлашган ҳомиладор аёллар учун Исломий, шомон ва зардўшт одатлари қоришиб кетган маросимлар чоғи момолар юпқа пиширишади.
Аксар ун ва қаймоқдан қилинадиган юпқа қанчалик оддий кўринмасин, кўпчилик унинг қандай тайёрланишини билмаслиги мумкин.
Қозонда қават-қават қилиб тоблаб пишириладиган юпқага айрим ҳудудларда момолар ачитилган пишиқ қаймоқ суришади, бошқалар эса қаймоққа бироз писта ёғи аралаштиришади.
Ушбу видеотасвирда жанубий Ўзбекистон қишлоқларидан бирига бориб, юпқа қилишни ўрганамиз.
Муаллиф: Рустам Қобил.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.