Рет қаралды 6,978
Ўзбекистон Қахрамони Абдулла Орипов Рижков ва Каримовнинг зиддиятли суҳбатини ёдга олди.
“Мен Ислом Каримовни Москвада, Съездлар саройида СССР Вазирлар маҳкамасининг Раиси Николай Рижков билан суҳбатига беихтиёр гувоҳ бўлган эдим. У пайтлар Ўзбекистон СССР таркибидаги мустамлака республика эди.
Ислом ака Рижковга Ўзбекистондаги барча конларни мамлакатга қайтариш борасида унга хат юборганини, ўша хат натижаси жавобини сўради.
- Ўзбекистондаги олтин конларидаги қимматбаҳо техникаларни тортиб оламан, кейин уларни қандай қазиб оласан? - деди Рижков.
- Бел куракда қазиб оламан, - деди Ислом ака тап тортмай.
- Бел куракни ҳам тортиб олсам, кейин нима қиласан? - деди Рижков.
-Ўзбекистондаги олтинларни мана шу тирноқларим билан қазиб оламан, - деди Ислом Каримов”