No video

Ёзувчи ва собиқ сиёсий маҳкум Мамадали Маҳмудов вафот этди

  Рет қаралды 17,402

Ozodlik Radiosi

Ozodlik Radiosi

3 жыл бұрын

Таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов (адабий тахаллуси - Эврил Турон) 16 октябрь куни 79 ёшида Тошкентдаги шифохонада оламдан ўтди.
Яқинларига кўра, 14 октябрь куни юрак хуружи кечирган ёзувчи “Жуковский” номи билан билинган Республика клиник шифохонасига ётқизилганди.
Айрим хабарларга кўра, у инсульт ва зотилжамга ҳам чалинган.
Ҳаммаслакларининг айтишича, таниқли адиб охирги бир ойда Дўрмондаги Ёзувчилар боғида ижод қилган ва бир вақтнинг ўзида муолажа олаётганди.
Шоира ва фаол Дилором Исҳованинг Озодликка айтишича, ёзувчининг иккита романи нашрга топширилган ва дунё юзини кўриш арафасида эди.
Мамадали Маҳмудов Ўзбекистонда сиёсий қарашлари учун энг узоқ вақт қамоқда ўтирган ёзувчи.
У 2013 йил апрелида озод этилгунига қадар 14 йил умрини қамоқда ўтказган.
Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач, матбуотда Мамадали Маҳмудовнинг ўзи ва асарларига қўйилган тақиқ бекор қилинганига қарамасдан, унга нисбатан, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари “сиёсий важлар билан чиқарилгани”ни айтган айбловлар расман олиб ташланмаган.
Мамадали Маҳмудовнинг ўзи 2018 йилда Мирзиёев ҳукумати ундан барча тақиқларни олиб ташлагани ва Тошкентнинг Юнусобод туманидан уй ажратганини айтган.
Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрида Жиззах вилоятининг Фориш тумани Боғдон қишлоғида туғилган.
Ўзининг таржимаи ҳолида ёзишича, отаси Маҳмуд Аҳмад ўғли Тоғ бегиси 1943 йилда урушга кетиб, бедарак кетган, шўроларга қарши қуролли курашда иштирок этган, бобоси Аҳмад Бек эса, 1936 йилда осиб ўлдирилган.
"Ўлмас қоялар"дан "Туманли кунлар"гача
Мамадали Маҳмудов совет даврида ўзбек адиблари орасида биринчилардан бўлиб “босмачилар ҳаракати” номи берилган миллий-озодлик кураши мавзусини қаламга олган эди.
У 1981 йилда "Шарқ Юлдузи" журналида чоп этилган "Ўлмас қоялар" романи учун совет КГБ си томонидан таъқиб қилинган.
Романнинг биринчи қисми чоп этилиши ортидан адиб Ёзувчилар уюшмасидаги маслаҳатчилик лавозимидан олинади.
У Москвадан келган КГБ ходими томонидан сўроқ қилинганини айтган.
Романнинг яширин йўл билан олиб чиқилган қўлёзма нусҳаси Германияда чоп этилганидан сўнг, адибга босимлар янада кучаяди.
Мамадали Маҳмудовнинг ўзи уни ўша пайтдаги Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидов “қамоқдан асраб қолгани” ҳақида ёзган эди.
Асар тўлалигича фақат мустақилликдан сўнг, 1991 йилда китоб ҳолида дунё юзини кўрган.
Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон мустақиллиги арафаси ва мустақилликнинг илк йилларида бир муддат Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби ва Маданият Жамғармаси раиси лавозимларида ишлайди.
Таниқли ёзувчи ва арбоб 1994 йил 3 март куни мухолифатдаги "Эрк" партияси билан алоқалари учун ҳибсга олинади ва расман “давлат мулкини ўзлаштириш” айбдор, деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этилган.
1996 йил 6 август куни авф қўлланиб, муддатидан олдин озод қилинган Мамадали Маҳмудов 1999 йил 16 февралдаги Тошкент портлашлари ортидан қайта ҳибса олинади.
Бир неча "Эрк" фаоллари билан бирга портлашларга алоқадорликда айбланган Мамадали Маҳмудов маҳкама жараёнида ўзига қўйилган айбларни рад этган ва шафқатсиз қийноқларга тутилганини айтганди.
Халқаро инсон ҳуқуқлари, матбуот ва ёзувчилар ташкилотлари Каримов ҳукуматининг Мамадали Маҳмудовни қамоққа ташлаш қарорини қоралаган ва уни озод этишга чақириб келган.
2018 йил ноябрида Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига тиклангунига қадар адибнинг асарларига Ўзбекистонда норасмий тақиқ қўйилганди.
2019 йилда унинг қамоқда ёзган икки романи бирин-кетин “Шарқ юлдузи” ва “Жаҳон адабиёти” журналларида чоп этилди.
“Ойнур” ва “Туманли кунлар” романлари адибнинг 1992 йилдан кейин Ўзбекистонда дунё юзини кўрган илк асарлари бўлган.
Мамадали Маҳмудов 2016 йилда Лондондаги "Цензура индекси"(Index on censorship) халқаро ташкилотининг йиллик мукофоти билан тақдирланган.

Пікірлер: 102
@asrsattaralievich6520
@asrsattaralievich6520 3 жыл бұрын
Жойлари жаннатдан булсин ,якинларига Оллох сабр берсин!,
@user-dh5fk2po3j
@user-dh5fk2po3j 3 жыл бұрын
Жойлари жаннатда булсин
@Otabek-h1n
@Otabek-h1n 3 жыл бұрын
Оллохим рахматига олган булсин. Павардигоро! Иноятов ва унинг югурдаклари бошига хам,,махкумлик,,ни солгин. Узинг куриб, билиб эшитиб турувчи Зотсан.
@islom3065
@islom3065 3 жыл бұрын
...
@user-zm3cw5ml7l
@user-zm3cw5ml7l 3 жыл бұрын
Эврил Турон бу дунёда хакикатгуйлиги учун жуда куп азоб чекди , Илохим адибга у дунёда Жаннат богчаларидан ато этсин.Амин🤲
@swofisswiss543
@swofisswiss543 3 жыл бұрын
Хакикатгуй? Узи айтиб утирибдию олма угирлаб катта булганман деб
@dilrabonorkulova9736
@dilrabonorkulova9736 3 жыл бұрын
Иншаоллох
@jojitpetrosyat724
@jojitpetrosyat724 3 жыл бұрын
Жойлари жаннатда булсин, охиратлари обод булсин!Омин.
@fazliddinumarovich8243
@fazliddinumarovich8243 3 жыл бұрын
Инна лиллахи ва инна илайхи рожиьун
@Nil.287
@Nil.287 3 жыл бұрын
Оллох рахмат килсин сизни камаган ГИТЛАР ИСЛОМ КАРИМДАН КИЁМАТДА УЧ ОЛАСИЗ ИНШАОЛЛОХ
@dilrabonorkulova9736
@dilrabonorkulova9736 3 жыл бұрын
Иншаоллох
@user-om1kk9sc4x
@user-om1kk9sc4x 3 жыл бұрын
Айтганинггиз келсин канча инсонлар азобланди
@user-hp4fy9wm7s
@user-hp4fy9wm7s 3 жыл бұрын
АЛЛОХ рахмат килсин якинларига сабри жамил тилаймиз 🤲
@guliraxmonova3342
@guliraxmonova3342 3 жыл бұрын
Joylari jannatda bolsin 🤲
@user-jw1db6vw3x
@user-jw1db6vw3x 3 жыл бұрын
Инна лиллахи ва инна иллахи рожиун. Аллох рахматига олсин.
@user-ff1lt9fx3o
@user-ff1lt9fx3o 3 жыл бұрын
Оллох рахматига олсин.Омин.
@gulomjonramazonov4429
@gulomjonramazonov4429 3 жыл бұрын
Ассаламу алейкум Оллох рози булсин. Охиратиз обод булсин.
@user-yz1mq4mb1g
@user-yz1mq4mb1g 3 жыл бұрын
Инна лилаху ва илайхи рожиьун.
@abrorxonalo3706
@abrorxonalo3706 3 жыл бұрын
Alloh raxmat qilsin
@user-xs8lz6yc9x
@user-xs8lz6yc9x 3 жыл бұрын
Аллох рахматига олсин 🤲
@ulugbekkhudayarov4582
@ulugbekkhudayarov4582 3 жыл бұрын
Жойлари жанатан булсин хакикати гапирадигон мард инсон эди
@mahmudjonkuchkarov3469
@mahmudjonkuchkarov3469 3 жыл бұрын
Joylari jannatda bo'lsin.
@karimov5710
@karimov5710 Жыл бұрын
Mamadali Mahmudovning yozgan asarlari doim qalbimizda yashaydi inshoolloh!!! O'ylaymizki Buyuk insonimizning nomi tarix sahifalaridan joy oladi!
@nodiraniyazova8979
@nodiraniyazova8979 3 жыл бұрын
Бу киши га тухмат килган лар жаханам да куйиб кул булсин. АМИН.
@user-om1kk9sc4x
@user-om1kk9sc4x 3 жыл бұрын
Оомийн
@bahodiravezov6310
@bahodiravezov6310 Жыл бұрын
Да.
@NRGJIM9
@NRGJIM9 3 жыл бұрын
Минг афсус шундай арбобларни билмаганмиз Ким килган булса Аллохим жазосини берсин
@user-om1kk9sc4x
@user-om1kk9sc4x 3 жыл бұрын
Озбекистонни нохак тузумидан шундай инчонлар отиб кетди худо уларни жазосини берсин
@user-om1kk9sc4x
@user-om1kk9sc4x 3 жыл бұрын
Инсонлар
@feruzfarajovv6932
@feruzfarajovv6932 2 жыл бұрын
Жойлари жаннатда булсин.Яхши инсон эдилар.Меринг уйимда мехмон булган.Мен билан азербайжон тилида гаплашардилар.
@ulugbekhatamov2605
@ulugbekhatamov2605 3 жыл бұрын
Аллох рахмат килсин ЖОЙЛАРИ жаннатдан булсин 🙏
@user-io7zd9zo5b
@user-io7zd9zo5b 3 жыл бұрын
Жойи жанатабулсин амин яхши инсон эди мен билан бита прахота кушни булиб яшаганмиз чирчик камокхонасида
@karimov5710
@karimov5710 Жыл бұрын
Mamadali Mahmudov ning Alloh raxmatiga olsin! Joyingiz jannatdan bo'lsin ilohim, ohirotingiz obod bo'lsin!!!Amin!!!
@akmaltadjikhodjayev6028
@akmaltadjikhodjayev6028 3 жыл бұрын
ОЛЛОХ РАХМАТИГА ОЛСИН
@Jiyan003
@Jiyan003 Жыл бұрын
😅
@Jiyan003
@Jiyan003 Жыл бұрын
Эх..эсиз..шоир..йозувчи..Нима..гунохи..Нима..бунчалик..жозо..берилдишундаййозучилар..Минг.йилда..дунйога..келадимийукми
@uzbabd9153
@uzbabd9153 3 жыл бұрын
Аллох рахмат килсин!!Дунё таниган ёзувчи эди.
@ghihhibuvuuvohoh1719
@ghihhibuvuuvohoh1719 3 жыл бұрын
БИЗНИ УЗБЕКИСТОНДА ОЛИМЛАРНИ ШОЕРЛАРНИ БИЛИМЛИК ИНСОНЛАРНИ ТОВУК МИЯАЛАР ХОРАМХОРЛАР ОЗЛАРНИ ОЕОГИГА БОЛТА УРМАСЛИК УЧУН ТУРМАГА ТИКИШАДИ ХОРАМХОРЛАРГА ХУДО БОР ХОЗИР БОЛМАСАЯАМ ОЛГАНДА ДОЗОКДА ЕНИБ ЖОВОБ ЮЭРАДИ
@user-om1kk9sc4x
@user-om1kk9sc4x 3 жыл бұрын
Худо жазоласин хамма евузлик килган инсонларни
@ghihhibuvuuvohoh1719
@ghihhibuvuuvohoh1719 3 жыл бұрын
@@user-om1kk9sc4x ТОГРИ АЕТАСИЗ
@karimov5710
@karimov5710 2 жыл бұрын
Evril Turon Mamadali Mahmudovdek mard,jasur yozuvchi ming yilda bitta tugiladi. Adibimizning joylari jannatdan bo'lsin oxirotingiz obod bo'lsin ilohim!!!Bu dunyoda ko'rinardingiz yorug' kunlarni u dunyoda ko'ring bog'u bo'stonni...
@user-wh8vs8yv6e
@user-wh8vs8yv6e 3 жыл бұрын
Жойингиз жаннатларда булсин, охиратингиз обод булсин.
@user-ri1dz4zv7m
@user-ri1dz4zv7m 3 жыл бұрын
Жойлари жанатда булсин охирати обод булсин
@lutfulloshodmonov2562
@lutfulloshodmonov2562 3 жыл бұрын
Оллох.рахматига.олган.булиб.жаннатига.мушарраф.айласин.илохим.форишнинг.мард.углонини.самаркандликлардан.тазия.билдирамиз
@masudbekjurakulov9394
@masudbekjurakulov9394 3 жыл бұрын
Biz o‘zbeklardan mana shunday sinmas temir irodali insonlar ko‘p leki xalqimiz ularni ko‘ra olmayapti va ularga ergashmayapti.
@user-ep2jw5jo7f
@user-ep2jw5jo7f 3 жыл бұрын
Мен учун истаралик ва ҳақиқатгўй инсон эди оҳирати обод бўлсин
@user-in2rr2bs4l
@user-in2rr2bs4l 3 жыл бұрын
Жойлари жаннатдан булсин илохим
@Gulnora-
@Gulnora- 3 жыл бұрын
Жойлари жаннатда булсин! Афсус узбекнинг асл ор номусли халким деб умр кечирган ва жабр курган фарзандлари утмокда. Бу инсон уз буюклиги буйича абдулла кодирий, чулпон, фитратлар каторида колади ва вакти келиб номи абадийлаштирилади.
@user-om1kk9sc4x
@user-om1kk9sc4x 3 жыл бұрын
Айтганинггиз келсин
@bahodiravezov6310
@bahodiravezov6310 Жыл бұрын
Албатта ижобат булсин.
@subxonqulshodiev4320
@subxonqulshodiev4320 3 жыл бұрын
Охиратлари обод булсин, бу дунедаги кийинчиликлари мусулмонлар равнаки, Ватан ксалиши булгани учин охиратда шахидлардан булсин овмин
@user-valasr
@user-valasr 3 жыл бұрын
Оллох рахматига олсин
@allakazanova1738
@allakazanova1738 3 жыл бұрын
Жойлари жаннатдан булсин
@jdjdjdakoskdkidieieiejdkoe8437
@jdjdjdakoskdkidieieiejdkoe8437 3 жыл бұрын
Joyijanat bo'sin Adibni raxmalik janat nasipqisin
@orzigulqorabekova7808
@orzigulqorabekova7808 3 жыл бұрын
МАМАДАЛИ МАХМУДОВНИНГ УЛМАС КОЯЛАР АСАРИНИ УКИГАНМАН АБДУЛЛА КОДИРИЙДЕК БУЮК ЕЗУВЧИ ЭДИ ЖИЗЗАХ ЭЛИДАН ЧИККАН МАРД БУ ИНСОН КАЛБЛАРИМИЗДА МАНГУ ЯШАЙВЕРАДИ ОХИРАТИНГИЗ ОБОД БУЛСИН
@odilabdullayev4168
@odilabdullayev4168 3 жыл бұрын
Каримов Давида хам худди 37-38 йиллардагидек езувчи, журналистларни ,зиели катламларни катагон килган эканда
@odilabdullayev4168
@odilabdullayev4168 3 жыл бұрын
Жойи жаннатда булсин
@celalettinyusuf7900
@celalettinyusuf7900 3 жыл бұрын
Тирик. кахрамон. эдилар. Аллох. рахматига. олсин
@user-wp8vj6go9s
@user-wp8vj6go9s 3 жыл бұрын
"Улмас коялар" езилган пайтда Каримов, Иноятовлар
@user-zm3cw5ml7l
@user-zm3cw5ml7l 3 жыл бұрын
Паскана каримп куп узбекни мард углонларини ёстигини куритди.
@swofisswiss543
@swofisswiss543 3 жыл бұрын
Эътибор бериб каралса каримовда буйи баландларга нисбатан комплекс булган. У билан учрашган одамларга поддержка булган факат буйи паст булса. Баланд буйлиларни ёмон курган
@user-om1kk9sc4x
@user-om1kk9sc4x 3 жыл бұрын
Тогри
@bahodiravezov6310
@bahodiravezov6310 Жыл бұрын
Да
@user-mt5hk6yk6f
@user-mt5hk6yk6f 3 жыл бұрын
Овозлари хам узлари хам хушруй киши экансиз.Бу киши хакида укиб бу кишини уз эьтикодига шунчалик содиклигига ва рухини хеч нарса синдиролмаганига жуда койил колгандим.Жойингиз жаннатларда булсин,якинларига сабр берсин Аллохим.
@Iroda-zh4lo
@Iroda-zh4lo Жыл бұрын
Илохим жойлари жаннат охиротлари обод булсин!
@Palladie-rz4qc
@Palladie-rz4qc 10 ай бұрын
Хурматли ,Мамадалака Махмудов!!!! Ака!! Сиизга ,Хурмат ва.эхтиром !!!!!!
@Iroda-zh4lo
@Iroda-zh4lo Жыл бұрын
Буюк езувчи Мамадали Махмудов!. Буюк инсоннинг номи абадий колсин! Каекдаги савияси паст ит укимайдиган езувчиларни кутар - кутар килишади. Афсус!
@abdumalik5586
@abdumalik5586 3 жыл бұрын
Olmas qoyalar kitobini qattan topsa boladi
@bobojonovamarifat2114
@bobojonovamarifat2114 3 жыл бұрын
Факат билимли инсонларни камашган умри камокда утибди
@bahodiravezov6310
@bahodiravezov6310 Жыл бұрын
Би́лисизлар Мамадали Махмудовга ухшаган аккили йазувчи шоирлардан шу Тарика куркиб тухматлар килиб яшаб келмокдалар.Акани жойлари жа́ннатда булсин админ Рахмат.
@dilafruzqoraboyeva9560
@dilafruzqoraboyeva9560 3 жыл бұрын
Бизада хакикат гаприлади шу соготи у́зини камокда ку́ради у́лгандан кэгин ку́кларга ку́тарасан
@Iroda-zh4lo
@Iroda-zh4lo Жыл бұрын
Бу езувчининг номи абадий колсин!
@user-Abbos777
@user-Abbos777 3 жыл бұрын
👍🤝👍👍👍👍👍👍👍👍😥🌷🌷🌷
@abdumalik5586
@abdumalik5586 3 жыл бұрын
Dodachilar
@mahmudjonkuchkarov3469
@mahmudjonkuchkarov3469 3 жыл бұрын
Jadval bo'yicha bolalarga Qunduz bobo, ular uxlagandan so'ng, kattalarga Quddus bobo ertaklari. Qaxramonlar: Bo'ri va quyon bolalarga, R.Kusharbaev va korrupsioner kattalarga!
@joniqalandarov3808
@joniqalandarov3808 4 ай бұрын
Бундай инсонларни шахид макомида Оллох кабул килсин
@rahmatillomurodimov2174
@rahmatillomurodimov2174 3 жыл бұрын
Uzbda haqiqatni gapirib bolmaydi hamma joy soxta
@user-nu8le5bm8l
@user-nu8le5bm8l Жыл бұрын
Мард ва Тугри Инсон эди Жойларе Жанатда булсин.
@aralashmrnavruzbek8764
@aralashmrnavruzbek8764 3 жыл бұрын
kzfaq.info/get/bejne/abugf8SVrczNZGw.html Azizlar foydaliy qissa kuring va laykni ayamang iltimos
@user-qj4jl4fk3g
@user-qj4jl4fk3g 10 ай бұрын
Зур езуачи
@filip_tv2289
@filip_tv2289 3 жыл бұрын
*Барчангизни оллох асрасин доимо сог булинглар* Илтимос менинг каналимга хам дуст булила кутаман💞💞💞
@user-sv6ky5ry2x
@user-sv6ky5ry2x 3 жыл бұрын
Азизларим оллох юлида йордам килингла онам балнсада апараста килдиришга пулим йетмаяпти оллох рози булсин 4276 4000 3346 9710 Сбербанк🙏
@user-mx1zq7lh6r
@user-mx1zq7lh6r Жыл бұрын
Мана тирик тарихдан махрум бўлдик қани езилган китоблари.....,???
@dostontoychiyev6306
@dostontoychiyev6306 3 жыл бұрын
YUTIBDA VIDEO KURIB PUL ISHLASH 100% ISHONCHLI VA GARANTIYASI BOR 👇👇👇👇👇👇 kzfaq.info/get/bejne/fJ2UfLZlqbHapKM.html
@Palladie-rz4qc
@Palladie-rz4qc 10 ай бұрын
ШМ,Ифлос;¡¡¡!!!!!!!!!!¡!¡
@bahrommahmatkulov9852
@bahrommahmatkulov9852 Жыл бұрын
Жойлари жаннатдан булсин
@dostontoychiyev6306
@dostontoychiyev6306 3 жыл бұрын
YUTIBDA VIDEO KURIB PUL ISHLASH 100% ISHONCHLI VA GARANTIYASI BOR 👇👇👇👇👇👇 kzfaq.info/get/bejne/fJ2UfLZlqbHapKM.html
WORLD'S SHORTEST WOMAN
00:58
Stokes Twins
Рет қаралды 172 МЛН
Stay on your way 🛤️✨
00:34
A4
Рет қаралды 31 МЛН
لااا! هذه البرتقالة مزعجة جدًا #قصير
00:15
One More Arabic
Рет қаралды 50 МЛН
Kids' Guide to Fire Safety: Essential Lessons #shorts
00:34
Fabiosa Animated
Рет қаралды 11 МЛН
Мамадали Маҳмудов билан суҳбат
45:15
Islam Online
Рет қаралды 8 М.
12 noyabr - Murod Jo‘raev ozod etilgan kun
4:10
Eltuz
Рет қаралды 11 М.
Eng mojaroli Olimpiada yoxud Parij-2024 nima bilan yodda qoladi
12:36
Ozodlik Radiosi
Рет қаралды 194 М.
WORLD'S SHORTEST WOMAN
00:58
Stokes Twins
Рет қаралды 172 МЛН