Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу, синглим. Мен Самарқанддан, 48 ёш. Турмуш ўртоғингиз билан бирга олинган видеони кўрдим. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Муҳаббатига ошно қилсин. Бу нашид ҳам ажойиб чиқибди. Кўпроқ видеолар қўйиб боринглар, жуда чиройли, бир-бирингизга жуда ярашадиган инсонлар экансизлар. Турмушингиз, фарзандлар бўлса улар ҳақида, ўқийдиган китоблар, қизиқишлар, ёқтирадиган таомлар ва таййорланиши, умуман ниманики Аллоҳ қодир қилса, илҳом берса ва шариатимизга мувофиқ бўлса видеога олиб ютубга жойлаштирсангиз (албатта эрингиз ризолиги билан), ибрат бўлар, одамларнинг фикри (шу масъулиятли касбингиз ҳақида) ўзгарар, яхши таассуротлар ҳосил бўлиб шу билан бирга кўп ўзи учун зарур ва муҳим бўлган, дунёю охиратга фойдали маълумотларни ўзига кашф этар иншааллоҳ. Мен мусиқа мактаби ва санъат билим юртини битирганман ва санъат соҳасида ишлаганман олдин. Бу жудаям масъулиятли, муҳим, зарур, қайси даражада оғир ишларингизда Аллоҳ ёру мададкорингиз бўлсин. Биз, биродар ака-укаларингизниям дуоларингизда эслаб турсангиз, барча уммат қатори.
@risolattoxirova360610 ай бұрын
Assalomaleykum Raxmat kottakon etibor uchun foydamiz teyganidan xursanmiz 😊