"Етти Пир": Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳлари | Expeditsiya

  Рет қаралды 4,560

UZBEK TV

UZBEK TV

3 жыл бұрын

"Экспедиция" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Бухоро - табаррук замин. Азал-азалдан турли савдо йўллари, маданият ва цивилизациялар чорраҳасида жойлашган бу кўҳна гўшанинг оҳанрабоси, кўрку таровати инсонни доимо ўзига чорлаб туради.
Бухорога йилига дунёнинг турли нуқталаридан минглаб сайёҳлар келади. Улар бу шариф заминда тарих билан юзлашадилар. Инсониятнинг асрлар оша яшаб келаётган эзгу тутумлари, маданияти ва қадриятларига гувоҳ бўлиб, уларнинг моҳиятида ётган умумбашарийлик, боқийлик сирларини англашга уринадилар. Ислом дини пешволари, алломалари, азиз-авлиёлари босган тупроқни, қўлларининг қайноқ тафти қолган масжиду минораларни, руҳлари кезиб юрган манзилларни зиёрат қилишга ошиқадилар...
Кўҳна воҳанинг “ташриф қоғози”
Бухорога дунё халқлари эътиборининг кучайиб бораётгани бу қадимий маконда туризм индустриясини ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигидан далолат.
Мутахассислар сайёҳлик замонавий иқтисодиётнинг истиқболли тармоғи эканини таъкидлайди. Бошқа соҳалар равнақи хом ашё, ишчи кучи, маблағ ва яна кўплаб ресурсларни доимий талаб этса, туризм учун замонавий талабларга мос, бекаму кўст ишловчи инфратузилма бўлиши кифоя: мевали дарахт мисоли узоқ йиллар наф келтиради.
Президентимиз мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларда ана шу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Тармоқни ҳар томонлама ислоҳ этиш бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилиняпти. Уларга мувофиқ, мамлакатимизда сайёҳлик саноати субъектлари фаолияти учун қулай шароитлар яратилмоқда, соҳа равнақи йўлидаги тўсиқлар олиб ташланиб, чет элликлар учун виза ва рўйхатдан ўтиш тартиблари, божхона назорати соддалаштириляпти. Тармоқнинг янги салоҳиятли турлари, хусусан, зиёрат туризмини ривожлантиришга эътибор кучаймоқда.
Жумладан, Президентимиз шу йилнинг 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрганида инсоният тамаддуни бешикларидан бўлмиш ушбу заминда не-не буюк алломалар, диний ва дунёвий илм эгалари яшаб, ижод қилганини таъкидлар экан, улар мангу қўним топган масканларни янада обод этиб, бу жойларда зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Юртбошимиз Етти пир - Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуалари нафақат юртдошларимиз, балки бутун дунё мусулмонлари учун табаррук масканлар ҳисобланишини қайд этар экан, уларнинг замон талаблари даражасида реконструкция қилиниши Ўзбекистонга янги сайёҳлик йўналишини очишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Манбаларда Етти пири комил Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламдан бошланган “олтин силсила”нинг давомчилари сифатида эътироф этилган. Улар кўнгилни нафсу ҳирсдан поклаш, ҳалол меҳнат қилиб умр кечириш, Аллоҳни жон-дилдан севиш ғояларини тарғиб қилган. Ушбу азиз-авлиёларнинг асарлари, қилган ишлари замонлар оша одамларни тарбиялаб, уларга дину диёнат, одоб-ахлоқ, эзгу сўз ва амалдан сабоқ бериб келмоқда.
Бугунги кунда Етти пирнинг муқаддас қадамжоларини янада обод қилишга қаратилган ишлар авжида. Уларнинг мақбаралари қайта таъмирланиб, атрофи кўкаламзорлаштириляпти, вилоятнинг иқлим шароитига мос манзарали дарахтлар, ноёб гуллар ўстирилмоқда. Сайёҳлар учун мазкур ҳудудларда меҳмонхоналар, чойхоналар, савдо мажмуалари, автотураргоҳлар барпо этиляпти. Зиёратгоҳларни ўзаро боғлайдиган йўллар реконструкция қилиниб, замонавий инфратузилма шакллантирилаётир. Муҳташам маданий объектлар қурилиб, транспорт-логистика, муҳандислик-коммуникация тармоқлари яхшиланмоқда. Бу борадаги ишлар ниҳоясига етказилса, Етти пир қадамжолари ҳам шаклан, ҳам мазмунан комплекс қиёфа касб этади ва уларни зиёрат қилиш кўҳна Бухоронинг янги “ташриф қоғози”га айланади.
Ярим асрдан сўнг ушалган орзу
Бугунги кунда Бухородаги табаррук мажмуаларга юртдошларимиздан ташқари, Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия, Туркия, Саудия Арабистони, Эрон ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидан зиёратчилар келмоқда. Улар Ўрта асрларда “Қуббат ул-ислом” - “Ислом динининг гумбази” деб таърифланган бу муборак масканда бугун ҳам диний таълим муассасалари қизғин фаолият юритаётгани, мусулмон ахлоқи ва маданиятини ривожлантиришга катта эътибор берилаётганидан мамнун.
Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳидан одамларнинг қадами узилмайди. Етти пирнинг энг улуғи, хожагон тариқатининг асосчиси бўлган ушбу зот дунё муслимлари томонидан Хожаи Жаҳон деб шарафланган.
Абдухолиқ Ғиждувонийга аждодларимизнинг меҳр-муҳаббати кучли бўлган. Хусусан, маърифатпарвар ҳукмдор Мирзо Улуғбек унинг шарафига мадраса, кутубхона ва тошҳаммом қурдирган. Ушбу маскан, афсуски, мустабид тузум даврида оёқости қилинган. Мадраса кимёвий ўғит сақланадиган омборхонага, қабр атрофи сомон бозорига айлантирилган. Истиқлол туфайли бу каби нохуш ҳолатлар барҳам топди. Зиёратгоҳ обод этилди.

Пікірлер: 9
@user-hi2tp2uv1y
@user-hi2tp2uv1y 8 ай бұрын
🙏🙏🙏😢😢😢🙏🙏🙏
@user-wq8ku4dj8v
@user-wq8ku4dj8v 3 жыл бұрын
Ассалому алекум азиз Бухоро шахрим Бохавуддин она кишлогим менинг менни шу ерларга онадоним ешликлар ва узимни хам болаликларим утган
@valijonpulodov9728
@valijonpulodov9728 2 жыл бұрын
Бухорода куп хотинлар туйларда аракди ичиб ичиб..яна. сахар зийоратга боришади намоз руза йук факат кабрларди зийорат килишади у кабрда йотган авлийолар эса булардан безор
@nevidimkas.2212
@nevidimkas.2212 2 жыл бұрын
Сан каердан тупоймисан сан келиб зиёрат кил хотинлага нима ишинг бор сан яшайдиган жойга хотинлар йукми
@nevidimkas.2212
@nevidimkas.2212 2 жыл бұрын
Тупой булмасанг авлиёлар хотинлардан безор дейсан нима у дунёга бориб келдингми ёки вахий келдими
@nevidimkas.2212
@nevidimkas.2212 2 жыл бұрын
Узингни оилангдаги хотинлани саришта кил бошкасига ишинг булмасин хее улеее хотинлани гапини кутариб
@valijonpulodov9728
@valijonpulodov9728 2 жыл бұрын
Илтимос зийоратга..бир хил айолар..боряптики тагида иштони йук шуларди.эшикдан куйманглар асли айоларга бориш мумкин эмас темболе кутяланг бошяланг туристларчи улар нима .килади. ахда худога ишонмаса .музейди .аделна..килинглар
@nevidimkas.2212
@nevidimkas.2212 2 жыл бұрын
Санчалик аккилли топилмаганда
@nevidimkas.2212
@nevidimkas.2212 2 жыл бұрын
Санга акл булса хотинлага карайсанми ок куйни хам уз оёги б.н суяла кора куйни хам уз оёги б.н суяла санга нима нима кияди сан зиёратгамас хотинлани текшириш у.н келасан бу ерлага суф санга
He Threw A Banana Peel At A Child🍌🙈😿
00:27
Giggle Jiggle
Рет қаралды 17 МЛН
ISSEI funny story😂😂😂Strange World | Magic Lips💋
00:36
ISSEI / いっせい
Рет қаралды 159 МЛН
FOOTBALL WITH PLAY BUTTONS ▶️ #roadto100m
00:29
Celine Dept
Рет қаралды 49 МЛН
OMG 😨 Era o tênis dela 🤬
00:19
Polar em português
Рет қаралды 3,5 МЛН
SAYID AMIR KULOL
4:29
Bukhara Tourism
Рет қаралды 1,1 М.
Toshkentdagi Usmon Qur'oni | EKSKLYUZIV | SAN'ART
6:36
SAN'ART - San’at haqida
Рет қаралды 3,8 М.
3 - PIR  XOJA MAHMUD ANJIR FAG’NAVIY
4:54
SAYOHAT VA ZIYORAT
Рет қаралды 2,5 М.
Атеистлар маззаси қочган БАҲС -АБРОР МУХТОР АЛИЙ -
3:44:25
Аброр Мухтор Алий
Рет қаралды 458 М.
He Threw A Banana Peel At A Child🍌🙈😿
00:27
Giggle Jiggle
Рет қаралды 17 МЛН