"Етти пир": Хожа Али Ромитаний қуддису сирриҳу(Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин) тарихи

  Рет қаралды 4,629

UZBEK TV

UZBEK TV

3 жыл бұрын

«Азизон» тахаллуси билан машҳур бўлган Хожа Али Ромитаний қуддису сирриҳу (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин) ҳижрий 588, милодий 1191-йилда Бухоронинг Ромитан туманидаги Қўрғон қишлоғида туғилган. У кишининг шамойили ўрта бўйли, кўркам сифатларга эга бўлган, нуроний юзли шахс эди. Али Ромитаний фақирлик йўлини танлаган, мато тўқиш билан шуғулланар эди. У киши зоҳирда халқ билан, ботинда Хақ (Аллоҳ) билан эди. Юксак манавий мақом эгаси бўлиб, фавқулотда кароматлари зоҳир эди. Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий ҳазратларининг хизматини ихлос билан қилган энг садоқатли, улуғ халифаларидан эди.
Тасаввуф аҳли орасида «Азизон» тахаллуси билан машҳур бўлган Али Ромитаний Ромитанда бир неча йил халқни иршод этади, кейин Бовард (Абивард)га кўчиб боради, у ерда ҳам муридлар етиштиради. Ниҳоят, Хоразмга кўчиб бориб, у ерда муқим истиқомат қилади.
«Рашаҳот айн ул-ҳаёт» ва «Ҳазарот ул-қудс» асарларида ёзилишича, Хожа Али Ромитаний Хоразмда яшаш учун ҳукмдордан ёзма рухсатнома олади. У ҳар куни мардикор бозорига борар, бир-икки ишчини уйига олиб келиб, уларга дин ва тасаввуфдан сабоқ берар, кеч кирганда ҳаққини бериб, кетказар эди. Лекин Хожа Али Ромитанийнинг суҳбатини бир марта эшитган одам яна келаверар эди. Шу аснода тез фурсатда муридлари кўпайиб кетди.
Замонасининг машҳур шайхларидан Бадриддин Ҳамадоний Хожа Али Ромитанийдан: «Аллоҳни кўп зикр қилинглар...» (Аҳзоб сураси, 41-оят) ояти каримасида назарда тутилган зикр, зикри жаҳрийми ё зикри хафийми?» - деб сўраганида, Хожа Али Ромитаний ҳазратлари: «Мубтадий (тариқатга янги кирган солик)га кўра жаҳрий, мунтаҳий (сулукни ниҳоясига етказаётган мурид)га кўра хафийдир»,-деб жавоб берадилар. «Зикри жаҳрийга далилингиз нима?» - деган саволга: «Охирги нафасингизда тавҳид зикрини талқин қилингиз» ҳадисидир, - дея жавоб берганлар. Бу талқин, табиийки, жаҳрий бўлади ва тақво қилувчи ҳар нафасини охирги нафас деб билади. Хожа Али Ромитаний ҳазратлари адиб ва шоир ҳам эди. Ҳикматларга тўла форсча шеърлар битган. «Тарихи назму наср» асари муаллифи Саид Нафисийнинг қайд этишича, Хожа Али Ромитанийнинг «Маҳбуб ул-орифин» номли асари бор. Унда муридларга тавсия қилинган ўнта асос қоидалар тушунтирилган. Бу асарда ва бошқа айрим манбаларда («Расоили ситтаи зарурия», Али Сафийнинг «Рашаҳот айн ул-ҳаёт», Ризоқулихоннинг «Риёз ул-орифин» ва «Мажма ул-фусаҳо» каби асарларда) Хожа Али Ромитанийнинг шеърлари келтирилган. Хожа Али Ромитанийнинг баъзи фикр-қарашларини унинг фарзанди Хожа Иброҳим бир неча саҳифалик кичик рисолага жам қилган. Бу рисолага Муҳаммад Хоразмий Арзангий шарҳлар битиб (тахминан XV асрда) «Шарҳи Рисолаи Азизон» ёки «Маноқиби Хожа Али Азизони Ромитаний» номи билан яхлит бир асарни тартибга келтирган. «Фиҳристи нусхаҳо» асарида «Рисолаи Хожаи Азизон» номли кичик бир рисола Хожа Али Ромитанийга нисбат этилади.

Пікірлер: 6
@user-xx5ft5fv7m
@user-xx5ft5fv7m 2 жыл бұрын
Аллоh азиз Пирларимиздан рози булсин!
@nargis.1979.
@nargis.1979. Жыл бұрын
Хужа Уббон авлиё ери хакида хам видео килинглар илтимос.
@user-zj3ou2fx2n
@user-zj3ou2fx2n Жыл бұрын
Хужаи Уббон зиёрат гохи хакидаям малумот беринглар ИЛТИМОС
@user-dp2sp3go8o
@user-dp2sp3go8o 3 жыл бұрын
Шайх худойдодивали хакида малумот беринг.
@temuriy1492
@temuriy1492 8 ай бұрын
Likin manashunday ulug'larni ortidan bisoqol dayyuslar urinbosar bulib qoldi
@user-zj3ou2fx2n
@user-zj3ou2fx2n Жыл бұрын
Хужаи Уббон зиёрат гохи хакидаям малумот беринглар ИЛТИМОС
Just try to use a cool gadget 😍
00:33
123 GO! SHORTS
Рет қаралды 78 МЛН
Whyyyy? 😭 #shorts by Leisi Crazy
00:16
Leisi Crazy
Рет қаралды 20 МЛН
Qobiljon qori - Zapretga tushgan davrlari haqida gapirdilar
1:03:06
Qobiljon Qori
Рет қаралды 51 М.
Хожа Али Ромитаний
10:13
ИЛМ НУР
Рет қаралды 171
Yusuf Hamadoniy | Юсуф Ҳамадоний
18:45
Ziyo istagan qalblar uchun
Рет қаралды 12 М.