Форель балиқчилигида Наманган бренди яратилади

  Рет қаралды 8,805

UzA

UzA

Жыл бұрын

Тадбиркорларнинг таъкидлашича, мамлакатда хорижий валюта айирбошлаш очилгач ва яна солиқ имтиёзлари қўлланилиши туфайли улар фаолиятида янги имкониятлар пайдо бўлди, янги тармоқлар очилди. Жумладан, Ўзбекистон учун ноанъанавий бўлган форель балиқчилигига асос солинди.
Форел тоғлардан оқиб тушадиган энг тезкор дарёларда бўлар эди. Ундаги фойдали органик моддалар ва қуввати юқорилиги учун дунёнинг энг қиммат ресторанлари мижозларининг дастурхонини безаган. Бугун эса форел ўзбек хонадонларининг ҳам севимли таомига айланган.
Бу осонликча бўлгани йўқ. Ўзбекистонда форель балиқчилиги мактабини яратган Наманган вилоятида бир неча йирик хўжаликлар ташкил этилди. Уларнинг бири “Учқўрғон форель балиғи” МЧЖдир. Унинг раҳбари Дилшоджон Отамирзаевнинг айтишича, беш йил Россиядаги турдош фермада оддий ходим бўлиб ишлаган бўлсада, вақтни бой бермай форель балиқчилигини мукаммал ўзлаштирди. Уч йил аввал эса Наманганга қайтиб, атрофига ҳамқишлоқларини йиғди ва дарё қирғоқларидаги 3 гектар аввалги қамишзор, ташландиқ ерларни ўзлаштирди ҳамда ўрганган тажрибасини қўллади. Яна ўқиди, изланди. Натижа узоқ куттирмади.
- 700 та ҳовуз қурдим. Ундан 315 та ҳовузни аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида шу атроф маҳаллада яшовчи асосан ишсиз ёшларга тақсимлаб бердим. Уларни балиқ чавоқлари, ем билан таъминладим ва балиқ боқишга ўргатдик. Ҳозир улардан 7 нафари ўзлари ҳавзалар ташкил этиб, мустақил равишда балиқ боқишмоқда, - дейди Дилшоджон Отамирзаев.
Аслида форель жуда “инжиқ” балиқ. У ҳарорати 18 даражадан юқори бўлган сувда яшай олмайди. Қолаверса сув мусаффо, яъни кислородга бой бўлиши керак. Учқўрғонни иккига бўлиб оқадиган Норин дарёси эса айни муддао эди. Дарё суви ҳамиша паст ҳароратли, тиниқ ва бир оқимда. Аммо форель “инжиқ” бўлсада, унинг фазилатлари шунга муносиб.
-Форелда 243 каллория қувват бўлиб, у қўй гўштидан кучлидир, - дейди Дилшоджон Отамирзаев. - Ундан ташқари деярли қилтаноғи йўқ. Шунинг учун уни ёшу кекса бирдек истеъмол қилаверади. Бу каби хусусиятлари бўлгани учун форель жаҳон стандартларига мос келади.
Шунданми, Учқўрғонда балиқ боқаман деб ҳатто ўзга юртга кетган ёшлар ҳам қайтиб келмоқда. Улардан бири Саъдулла Абдуллажоновдир. У ҳам янги очилган форель балиқ ҳўжалиги туфайли ўз она қишлоғидан муносиб иш топди.
- 2 та ҳовузга 500 кг балиқ ташлаб, ҳар битта ҳовузга 600 кг ем беришди, -дейди Саъдулла Абдуллажонов. - 4 ой боқдим, 900 кг балиқ бўлди. Уни Дилшод аканинг ўзи сотиб олди. Бундан руҳланиб балиқ боқиш учун яна бир ҳовуз олдим. Ҳозир 3 ойдан ўтди. Балиқнинг оғирлиги 700 граммга етди.
Форель анойи балиқ эмас. Унга махсус озуқа бериш лозим. Ҳозирча уни Эрон, Туркия, Польшадан импорт қилиб олиб келишяпти. Аммо тадбиркор озуқани шу ернинг ўзида ишлаб чиқармоқчи. Бунинг учун технология сотиб олиш шартномалари тузилди.
-Ҳозир чет элдан озуқа ишлаб чиқарувчи цех олиб келиш учун шартномалар туздик, - дейди Дилшоджон Отамирзаев. - Уни ишга тушириб, озуқа гранулалари ўзимизда тайёрланса, емнинг нархи тенг баробарга арзонлашади. Айни чоғда форель балиғининг таннархи ҳам мутаносиб равишда арзонлашади.
Дилшоджон Отамирзаев каби балиқчилар нафақат Наманганда балки бутун Ўзбекистон бўйлаб кўпаймоқда. Жумладан, Фарғона вилоятида ҳам.
-Намангандаги форель боқиш мажмуасига бориб уларнинг тажрибасини ўрганиб келдик ва уни Сўхда ҳам етиштириш мақсадида ишларни бошлаб юбордик, - дейди тадбиркор Илҳомжон Ҳомиджонов. - Тажриба сифатида Намангандан форель олиб келиб, боқиб кўрдик. Демак, Сўхда буни амалга оширса бўлар экан. 1-2 йил ичида форель боқиладиган ҳавзаларни 5 гектарга етказаман. Ҳозирда форель балиғини боқмоқчи бўлганлар сони кўпайиб бормоқда.
Куни кеча Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида Тадбиркорлар кенгаши тузилди ва унинг биринчи йиғилишида вилоятда форель балиғи етиштириш ҳажмини 50 минг тоннага етказиш имкониятлари муҳокама этилди.
Шундай қилиб тадбиркорликнинг бошқа тармоқларида бўлгани каби, Наманган форелини ҳам ташқи бозорнинг таниқли брендига айлантириш чоралари кўрилмоқда.
Муҳаммаджон Обидов,
Элёр Олимов

Пікірлер: 14
@user-xk3tk7iz7y
@user-xk3tk7iz7y 2 ай бұрын
Ассалому алайкум тадбиркор Дилшод ака ишларингизга омад жуда яхши иш бошлабсиз хавс қилдик.
@oybekinomov8270
@oybekinomov8270 4 ай бұрын
Uchqo'rg'on N1
@akmalahmedov4077
@akmalahmedov4077 5 ай бұрын
Гап йук ока шогирдингизни кулапсиз рахмат ока сиз туфайли бой булса хэчкачон сизни хичкачон унитмайди
@bahromrajabov7227
@bahromrajabov7227 Жыл бұрын
Омади берсин.
@bahromrajabov7227
@bahromrajabov7227 Жыл бұрын
Омадини берсин.
@user-jr6zv4eu4o
@user-jr6zv4eu4o 8 ай бұрын
Гап йўқ
@FORELOSETRUZ
@FORELOSETRUZ 8 ай бұрын
omad
@user-mr1pl1pk1t
@user-mr1pl1pk1t Жыл бұрын
НАМАНГАН ХАР БИР СОХАДА ОЛДИНДА ИШЛАБ ЧИКАРИШ ХУНАРМАНДЧИЛИК ЖАДАЛИК БИЛАН РИВОЖЛАНЯПДИ ДУНЁ ТАН ОЛГАН ТАДБИРКОРЛАР ХАМ НАМАНГАНДА ТУГИЛГАН АЛИШЕР УСМОНОВ
@turrustam
@turrustam 2 ай бұрын
ola))
@user-cm8nv9fe1d
@user-cm8nv9fe1d 7 ай бұрын
Бахоси эки аёкни кушиб айтсалар керег
@user-qo3ip5nq4q
@user-qo3ip5nq4q 2 ай бұрын
Личинкаси борми купайтиришга
@user-sy6gp5gp6q
@user-sy6gp5gp6q Жыл бұрын
Факат балик хакида гапирмай дабдала килиб шахарни бузиб курилаетган жиннича домлар хакила хам гапиринг.Хар бир уй тарихда колади шедевр булиш керак туртбурчак уй эмас.
@oybekinomov8270
@oybekinomov8270 4 ай бұрын
Jurnalist kotmi Uchqo'rg'on shahar qishloq emas
@user-gn3ox2bt4r
@user-gn3ox2bt4r 6 ай бұрын
Емни узлари ишлаб чикарса хам четелдан келган емдан киммат булади узи чикариб тарихда арзон нархда сотмайдилар
Учқўрғон форель балиқлари-Uchqo‘rg‘on forel baliqlari
7:54
Namangan viloyati Media Departamenti
Рет қаралды 27 М.
ОДИН ДЕНЬ ИЗ ДЕТСТВА❤️ #shorts
00:59
BATEK_OFFICIAL
Рет қаралды 8 МЛН
Я нашел кто меня пранкует!
00:51
Аришнев
Рет қаралды 2,8 МЛН
Khó thế mà cũng làm được || How did the police do that? #shorts
01:00
Abror aka | Intensiv baliqchilik biznesi
9:41
Yoshfermer
Рет қаралды 84 М.
Xonbaliq xo'jaliklari - Angren
16:07
Aqua Center
Рет қаралды 9 М.
Выращивание форели в узв часть 1
10:14
Аква Ферма — Выращивание рыбы
Рет қаралды 131 М.
Nanayga sayohat
7:06
Namangan yangiliklari
Рет қаралды 23 М.
ОДИН ДЕНЬ ИЗ ДЕТСТВА❤️ #shorts
00:59
BATEK_OFFICIAL
Рет қаралды 8 МЛН