#ishtixon

  Рет қаралды 143

ГУЛЗАМОН АКБАР

ГУЛЗАМОН АКБАР

Ай бұрын

ИШТИХОН ТАДБИРЛАР, СУРАТЛАР.🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿:
#ИШТИХОН
#ОБОД #ХОНАДОН
#ОБОД
#КЎЧА
#ОБОД
#МАҲАЛЛА
МУҲТАШАМ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ
Иштихон тумани" Қиёт" маҳалласи ҳақида элликдан ортиқ хабарлар, ведио роликлар тарқатган эдик.
Маҳаллада 2024 йил бошидан давом этиб келаётган "Обод хонадон"," Обод кўча", "Обод маҳалла" мезонлари жорий этилаётган эди.
Бугун нақадар гўзаллашиб кетди бу маҳалла.
Бировга айтсанг, "Лоф" қилманг, дейди.
Лофни сиз қилаяпсиз деб такрорлагим келади айримларга...
Бу ерда минглаб фидойи инсонларнинг меҳнати сарф бўлди. Нақадар катта, маҳаллаларни нафақат обод қилишди, балки меҳрини, иссиқ-совуқ кунлардаги барча уринишларидаги барча ҳисларини қўшиб атрофга улашиб борди десам тўғри бўлади.
Бугунги ўтказилган "Беш минг қадам" лойиҳаси аҳолини соғломлаштириш учун қилиниб келинаётгани яхши, аммо Иштихонда аллақачон урфга айланиб бўлди, бу сафар ҳам хурсандчилик билан кутиб олинди.
Ажиб кўриниш, ҳарбий оркестрнинг марш садолари остида, маҳалланинг ёшу кексалари қўл силкитиб турган, атрофи кўм-кўк йўлдан шахдам, парад либослари ичида юриш гўзал кўриниш.
Ташкилотлар, орган ходимлари Президентимиз ташаббуслари билан ташкил қилинаётган,ободликка хонадонларга қадар кириб бораётган маҳаллаларни чуқур ободонлаштириш ва маданий-маърифий ишларни қилиш нафақат қишлоқ аҳлини ижтимойи яшаш тарзини оширади балки, бу ерда мен муҳташам бирдамликни, аҳилликни, кўз кўзга тушгандаги меҳр-оқибатни кўрдим.
Тадбирларда катта оқибат бор деб бемалол айта оламан. Бунда элнинг ўзи бирлашиб нақадар улкан ишларни қилиши мумкинлигини исботлаб бормоқда.
Бунга туманимиз ҳокимлиги атрофида жамланган барча ташкилотларнинг ҳиссаси катта, жумладан бошқа ҳудудлари аҳлида ҳам шундай жараёнларни бошидан кечираётган бўлсалар керак.
Бизни фидойи қаҳрамонларни кўраяпсизми, бу инсонлар туманимизнинг турли ташкилотларида хизмат қиладилар, турли касб эгаларидир. Ҳаммаси ўз касб фаолиятларидан келиб чиқиб, ҳам хонадон, ҳам кўча, ҳам маҳаллага оид барча хашарлар, тўкислик учун қилинган барча-барча ишлар бошида бўлишди, кам таъминланган аҳолига ёрдамчи бўлишди, йўллар қурдилар, симёғочларни бутладилар, тадбиркорлик обектларини созладилар, соғломлаштириш пунктларини тўлиқ таъмирдан чиқардилар, мактабларга эътибор қаратдилар, ариқларни ковладилар, дарахт кўчатларини эрта баҳорданоқ экдилар, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишлари учун барча чора-тадбирларга кўмаклашдилар.
"Қиёт" сўзининг маъносини ҳам аввалги хабарларда батафсил фикрларни бергандик, қисқа қилсак, "Сел сувидан келадиган тезкорлик, шитоблик" маъносини беради. Қиёт яна Ўзбекнинг 92 уруғиларидан бирининг номи ҳамдир. Яна тарих саҳифаларидан маълумки кўпгина тарихий саҳналарда иштирок этган.
Чингиз Хон қўшинлари билан бизнинг юртларга кириб келган қавм номи ҳамдир.
Азалдан серсув ва унумли ерларда ўрнашган аҳолининг бугунги ҳаракатлари ҳам чакки эмас. Лойиҳанинг бошиданоқ аҳолининг етмиш фоизи атроф ариқларини қазиб ташлашди.
Биламизки, ободлик энг аввал ариқ ва зовурларни, сойларни тозалаш ва кавлашдан бошланади.
Ариқларнинг суви бемалол ўтиб бориши, ҳар экиннинг қулоғигача дарё сувларидан ичиши бу рамзий тўкинликни билдиради.
Обод маҳалланинг суратларига эътибор беринг, бўлиқ дарахтзорлар, гуллар, қаерда янги иншоат қурилган бўлса атрофи албатта яшилликга ҳам эътиборни кўздан қочиришмадилар. Бу ҳам жонажон Ватанимизнинг энг яхши тадбир, экологияни "бутунлаш" нинг бир қисмидир.
Обод маҳалла ишларида бу ишлар кўздан қочирилмади.
Байроқлар тутган, байрам либосларида кийинган Миллий гвардия, Ички ишлар, Пракуратура, ҳарбийлар, Фавқулодда ҳодисалар ва ёнғинга қарши курашиш каби орган ходимларининг ёнимизда бўлиши фахр-ифтихоримизни юксалтиришга хизмат қилмоқда, десам ҳам адашмайман.
Тадбирни ўз уйларидан туриб, кўчаларидан туриб кузатган қишлоқ аҳлида, ёшларида Ватанга нисбатан нақадар меҳр-муҳаббат ўйғонганлигини уларнинг чеҳрасидаги табассумларидан, кўзларидаги мамнунликдан англаш мумкинки, худди шу инсонлар айнан кўчаларида ойлаб хизмат ҳам қилишди-да.
Табиатнинг турли инжиқларига бардош билан ўз мақсадларини амалга ошириб боришди.
Бундай оқибатдан минглаб ёшларнинг, аёлларнинг, йигитларнинг виждони тийраклашган бўлса ажаб эмас...
t.me/GUL7755

Пікірлер: 1
@Lkfdry
@Lkfdry Ай бұрын
❤👍👍👍
Did you believe it was real? #tiktok
00:25
Анастасия Тарасова
Рет қаралды 56 МЛН
КАК ДУМАЕТЕ КТО ВЫЙГРАЕТ😂
00:29
МЯТНАЯ ФАНТА
Рет қаралды 6 МЛН
Русалка
01:00
История одного вокалиста
Рет қаралды 6 МЛН
#ishtixon ОЧИҚ ОСМОН ОСТИДАГИ КУТУБХОНА
7:21
ГУЛЗАМОН АКБАР
Рет қаралды 144
Ishtixon dehqon Mayiz bozori
5:28
23ALISHER AMIROV
Рет қаралды 10 М.
ИШТИХОН. МАНЗИЛИГА КЕЛГАН ОБОД МАҲАЛЛА 1- қисм
5:03
#ishtixon 2-қисм. МАНЗИЛИГА ЕТИБ КЕЛГАН ОБОДЛИК
7:53
ГУЛЗАМОН АКБАР
Рет қаралды 248
Yagsy Gosunow gyzyklyja Videolar_2024
8:22
OWAZLAR MEKANY
Рет қаралды 9 М.
Did you believe it was real? #tiktok
00:25
Анастасия Тарасова
Рет қаралды 56 МЛН