Рет қаралды 1,705
JANNATIM ONAM 💥💥💥
Соғинч саҳросида қолдим бир ўзим ,
Сизларни йўқотиб , йиғлади кўзим .
Кимгадир малолдир бу айтар сўзим ,
Отажоним мени суянган тоғим ,
Онажоним сизсиз қуриди боғим .
Кўзларим йиғидан кўрмаса , кўрмас ,
Соғиндим сизларни қучоқласам бас .
Бугун мендан бахтли яшар ҳатто ҳас ,
Отажоним мени метин иродам ,
Онажоним сизга тегмаган фойдам .
Қоядек кўкрагим керган эканман ,
Ота - онам ўлмас , яшар дерканман .
Соғинч саҳросида ёлғиз тиканман ,
Отажоним мени қалбим гавҳари ,
Онажоним сизсиз , қийиндир бари .
Кунларим ўтмоқда унмайди ишим ,
Еган ошимдан ҳам , тўкилар тишим .
Қолмади дунёда сизлардек кишим ,
Отажоним мени қайнар ўчоғим ,
Онажоним сизсиз совуқ қучоғим .