Рет қаралды 9,101
Қирғизистон Бош прокуратураси 12 йил муқаддам Ўшда отиб кетилган журналист Алишер Соиповнинг ўлими юзасидан жиноят ишини қайта терговга юборган.
Бош прокуратуранинг билдиришича, Алишер Соиповнинг иши жорий йилнинг 29 августидан бошлаб қайтадан тергов қилинмоқда.
Алишер Соипов 2007 йилнинг 24 октябр оқшомида Ўш марказида номаълум шахс томонидан отиб кетилганди.
Хўш, нега тергов айнан ҳозир қайта бошланмоқда?
Би-би-си марҳумнинг дўсти, қирғизистонлик шоир ва журналист Даврон Ҳотамнинг фикрларини сўради.