Рет қаралды 617
Юртимизда ёшлар ишлари давлат сиёсати даражасида ташкиллаштирилган. Ҳа, фақат қоғозда шундай. Аслида ишлар эмас тадбир ва байрамлар ташкилоти деб юритилса тўғрироқ бўларди.
Ёш ва ўсмир авлоднинг муаммолари тобора долзарблашиб бораётган бугун мавжуд масалаларга биргаликда жавоб излаш мақсадида тегишли ташкилотга ташриф буюрдик.
Бир соатлик уринишларимиз натижасида фақатгина учрашув юзасидан мурожаат қолдиришга эришдик холос. Мана, ёшлар орасида илм ва тарбия билан бевосита боғлиқ оғриқли масалалар нега жамиятимиз кун тартибидан тушмаяпти. Биринчи таассуротдаёқ жавоб топгандекмиз. Азиз Назоратчилар! Яқин кунлар ичида мухим саволлар билан ҳолатга чуқурроқ кириб борамиз.