Рет қаралды 3,209
Тадбиркор минг машаққат билан экспортга йўлак очади, ҳайдовчи ҳар қанча узоқ чақиримга маҳсулотни етказиш кафиллигини ўз бўйнига олади.
Россияга йўл олган тўрт дона катта фура юк машиналарини Қозоғистон ҳудудида маҳаллий йўл йўл патрул ходимлари тўҳтатиб, бирини Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан тақдим этилган "Йўл Транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномаси" - техпаспортини қалбаки дея эътироф этиб, ушлаб қолади. Икки давлат идоралари бир-бирига парадокс фактлар тақдим этишига кўра, саккизинчи кунки, ўзбек ҳайдовчилари ва юк қозоқлар ерида хор. Маҳсулот эса жазирамада чиқитга айлана бошлади.
Мазлум миллатдошларимиз ҳолатига ачиниб, катта саволларга аниқ бир жавоб олиш мақсадида Республика ГАИ'га ташриф буюрганимизда, икки соатда ҳам "хонлар кошонаси"дан тегишли ходим тушмади. Биз эса бу орада мурожаатчи ҳайдовчилар ва юк эгаси бўлган тадбиркор номидан "Бизнес Омбутсман" ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, "адолат қани" мавзусида ариза қолдирдик.
#militsiyauzb