Ёлланма ёзувчи (олим) фикрни уйғотмайди, ватанни ҳимоя қилмайди, рақибни қўрқувга солмайди. У бирон нарсадан қўрқса, ёки таъма қилсагина ёзади; хотиржам ва қорни тўқ бўлса, ҳақни кўриб кўрмаганликка олади. Ҳар қандай киши билан гаплашиш мумкин. Аммо ёлланма ёзувчи (олим) билан бунинг имкони йўқ. Чунки унинг ёзганлари ўзиники эмас, берган саволингизга жавоб бера олмайди. Ишлари энг зиддиятли, бир гапи бошқасини рад этадиганлар ёлланма кишилар бўлади. Чунки уларнинг кўзи йўлнинг тўғрилигини кўрмайди. ✍️Шайх Абдулазиз Тарифий