МУСУЛМОНГА ХОС СИФАТ ЭМАС || ИСЛОМ ҚОРИ

  Рет қаралды 1,159

Tolib Media

Tolib Media

Ай бұрын

Аллоҳга шукр, юртимизда тўйлар кўп. Кимдир ўғил уйлантиради, кимдир қиз узатади, кимдир фарзандига ақиқа, суннат тўйи қилади. Халқимиз саховатли, топган-тутганини эл олдига тўксам дейди, шундан завқланади. Тўй қилиб, халққа ош беришни орзу қилмаган ўзбек йўқ. Тўйларимиз кимлигимизни кўрсатувчи ўзига хос бир кўрик. Аммо тўй-тантаналар кейинги пайтларда кимўзар мусобақасига айланиб бораётгани ачинарли ҳол.
Бугунги кунда “Мен сендан камми?” қабилидаги ишлар содир этилиши барчамизни ўйлантириб қўймоқда. Аслида, неча йиллаб меҳнат-машаққат билан топган маблағимизни бир-икки кунлик тўй-ҳашам ва шу каби издиҳомларга сарфлаб, елга совуриш чин мўминнинг иши эмас.
Аслида, дастурхон ёзилган барча йиғин тинчлик, хотиржамлик шарофатидан. Турмушимиз фаровон бўлгани сари тўй-тантана ҳам кўпайиб боряпти. Лекин бу дегани асло, хоҳлаганингни қилавер, дегани эмас. Тўйга совурилаётган ортиқча чиқим янги ёш оиланинг бошқа эҳтиёжларига ишлатилса, фаразандлар камоли йўлида сарф этилса, қандай яхши. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳар бир ишда ўртача бўлишни васият қилиб, “Ишларнинг яхшиси ўртачасидир” деб марҳамат қилганлар.
Баъзи оилалар йиллар давомида минг машаққат билан тўплаган маблағини ном чиқариш, обрў орттириш учун бир кунда сарфлаб юборади. Аслида бу пуллар оила фаровонлиги, фарзандлар таълим-тарбияси учун ишлатилса яхши эмасми? Дабдабали маросимлар ҳар қанча чиройли кўринмасин, исроф саналади. Унинг орқасида ҳеч қандай яхшилик йўқ, балки сарф қилинган ҳар бир нарсанинг жавоби бор.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в): “Бойликдаги тежамкорлик қандаям яхши, камбағалликдаги мўътадиллик қандаям яхши, ибодатдаги ўртачалик қандаям яхши”, деб марҳамат қилганлар.
Маълумотларга қараганда Истанбулда исроф қилиб, ахлатга ташланган бир ҳафталик нон миқдори Норвегия халқининг бир кунлик нон талабини қондирадиган даражада катта экан. Бу борада бизнинг ишимиз ҳам яхши эмас. Негаки, одат тусига кириб бораётган тўй-маъракалардаги пишириладиган овқатлардан тортиб, кимлардир ўйлаб топган кераксиз одатларни шулар жумласида санайдиган бўлсак, иқтисодий ва моддий зарарлар ўзимизнинг «ичимиздан» чиқаётгани очиқ кўринади.
Не-не заҳматлар ва пешона теримиз билан ишлаб топган мол-давлатимизни бир кунда беҳуда совуриб, келажак авлодга моддий жиҳатдан яхшигина «ўрнак» бўлаётганимиз етмаётгандек, уларни маънан баркамол қилиб тарбиялаш борасида ҳам анчагина ночормиз. Бетакрор сармоя саналмиш умр неъматини кераксиз ва фойдасиз ишлар учун сарфлаймиз. Ҳатто бу йўқотишларимизнинг фарқига ҳам бормаймиз. Қилмишларимизни ювиш мақсадида эса иқтисоднинг оғирлашиб, яшашнинг қийинлашиб кетганидан нолишдан нарига ўтмаймиз. Аслида буларнинг барчаси бизнинг нималардандир ўз ўрнида ва етарлича фойдаланмаётганимиздан дарак бермайдими?
Ҳазрати Али (р.а) дейдилар: “Мамлакатнинг қаерида бир камбағал ночор топилса, демак ўша юртдаги бир бойнинг бахиллигидан далолат қилади”
Бирлашган миллатлар ташкилотининг берган маълумотларига қараганда, ҳар куни 40 мингта бола исрофгарчиликдан келиб чиқувчи очарчилик ва озиқ-овқатларнинг яна бир кун яшаш илинжида ўлим билан курашаётган бечораларга юборилмаслиги натижасида орттирилган касалликлар туфайли нобуд бўлади. Бир йилда ўртача 19 миллион боланинг қорни тўйиб овқатланмаслиги оқибатида модда танқислиги юзага келиб дунёдан кўз юмиши инсонни ўйлантириб қўяди. Тўй-маъракалар ҳақидаги фикр ва ўйларимизнинг хулосаси сифатида қуйидаги ривоятни ўзимизга ибрат қилиб олсак мақсадга мувофиқ бўларди.
Қадимда донишманддан бир одам: “Бошим етишмовчиликдан чиқмай қолди. Маслаҳат беринг, кимдан қарз олай? деб сўрабди. Шунда донишманд, “Ўзингдан қарз ол”, деб жавоб берибди. Ҳалиги одам ҳайрон бўлибди. “Ўзимдан қандай қилиб қарз оламан?” “Исрофга чек қўй, пулингни тежа, шунда аҳволинг ўнгланади” деган эканлар!

Пікірлер
Was ist im Eis versteckt? 🧊 Coole Winter-Gadgets von Amazon
00:37
SMOL German
Рет қаралды 11 МЛН
Каха ограбил банк
01:00
К-Media
Рет қаралды 10 МЛН
Khó thế mà cũng làm được || How did the police do that? #shorts
01:00
РИЗҚ АЛЛОҲДАН, ҲАРАКАТ БАНДАДАН!
31:34
Rahimberdi domla
Рет қаралды 458 М.
Tanlangan ummat. Ustoz Abdulloh Zufar #ummat
14:15
DIN SIYOSATI
Рет қаралды 10 М.
ҚАБРДА ТИЛНИНГ ХИЁНАТИ
13:10
БУХОРИЙЛАР АВЛОДИ
Рет қаралды 81 М.
YEVROPANI TITRATGAN JANGCHI #abdullohdomla
41:33
JM Coook TV
Рет қаралды 228 М.