Рет қаралды 123,792
Ўзбекистон собиқ вице-президенти Шукрулло Мирсаидов вафоти муносабати билан ўз миллатини севган¸ мамлакатини фаровонлик йўлига солиш режасига эга кадрлар нима учун истеъдод ва кучини ўз миллати хизматига бағишлаш имконидан маҳрум қолаëтгани ҳақида гаплашдик.
Ўзбекистон тарихидаги ягона вице-президент Шукрулло Мирсаидов 2 ноябр¸ жума куни саҳарда оламдан ўтди.
Ўзи ва оиласига қилинган мунтазам босимлар остида уй қамоғи шароитида яшаб келган Мирсаидов 1998 йилда Озодлик минбаридан берган ваъдасига содиқ қолди -- кейинги 15 йил давомида катта сиëсатга аралашмади. Ватанни тарк этмади¸ аммо овозини ҳам чиқармади.
Шундай бўлса-да¸ Мирсаидовнинг ҳаëт экани унинг каби сиëсат ва давлат арбобининг мамлакатда ҳақиқий ислоҳотлар бошланган тақдирда¸ ўз тажриба ва маслаҳати билан миллат манфаатларига хизмат қилиши мумкинлиги ҳақидаги умидларга жой қолдираëтган эди.
2012 йилнинг 2 ноябр куни бу умидлар ҳам Мирсаидов билан бирга тупроққа кўмилди.
"Давлат буюк эмас¸ фаровон бўлиши керак. Давлат эмас¸ халқ бой бўлиши керак" деган шиор марҳум Мирсаидов ишонган ва амал қилган сиëсий-иқтисодий концепциясининг ўзак-негизи эди.
Мирсаидов нафақат Ўзбекистон¸ балки СССРда тан олинган¸ ҳурмат билан эътироф этилган йирик иқтисодчи эди. Тошкент шаҳар Ижроия қўмитасига раҳбарлик қилгандан то сиëсий жимликка кетгунга қадар у ана шу фаровонлик пойдеворини қўйишга¸ мустақил Ўзбекистон учун фаровонлик формуласини топишга уринди.
Аммо бу уринишлар ҳам¸ Шукрулло Мирсаидовнинг эътироф этилган билим ва тажрибаси¸ малака ва маслаги ҳам мустақил Ўзбекистонда қумга сингган сув каби изсиз кетди -- мустақилликдан 22 йил ўтиб бугун Ўзбекистонда давлатни қўлга олганлар кучли¸ халқ ожиз; ўзини давлат - мен¸ деганлар бой¸ халқ эса камбағал.
Нафақат Шукрулло Мирсаидов каби 80-90-йилларда давлат бошқаруви¸ халқ назари ва эътиборида бўлган етук кадрлар¸ балки яна қанча кенг жамоатчиликка нотаниш "мирсаидов"лар ўз потенциалини рўëбга чиқариб¸ уни давлат ва халқ манфаатларига хизмат қилдира олмай оламдан ўтмоқда¸ ватандан кетмоқда.
Бугун ўзбекистонликларнинг энг малакали кадрлари¸ хусусан бошқарув лаëқатига эга энг қимматли мутахассислар дунëнинг турли давлатларида ўзгалар манфаатларига хизмат қилмоқда.